Mar 262014
 

 

Тошкент шаҳар хокими Р. Усмановга

Шосалимов Жаҳонгир
Манзил: Тошкент шаҳри, Учтепа тумани,
Ўрикзор махалласи 4 –тор кўча, Боситхон 23 уй.
сот. (+998-94) 695-63-50

Ариза
Ҳурматли хоким жаноблари!

Сизга  ўз шахсий муаммоларимни, шунингдек иқтисодчи сифатида
кузатиб келаётган аҳолимизнинг муаммо ва ташвишларини танишиш учун
юбормоқдаман.

Сизни, менинг ва аҳолимизнинг муаммоларига бефарқ одам эмас деб умид қиламан.

Менинг ва аҳолимизнинг муаммолари қуйидагича:
1. Менинг меҳнат дафтарчамда 25 йилдан ортиқ иш фаолиятим қайд қилингани
ҳолда. Менга 160 минг сўм пенция тайинланди. Бу нафақага яшаш мутлоқо
имконсиз.

2. Ўзбекистонда 1 кишига 1 ойда яшаш учун лозим бўладиган товарлар,
тўловлар, ҳизматнинг энг кам “истемол савати”  300 минг сўмни ташкил
этади. Пенционерларнинг деярли ярми бу рақамдан кам пенция олади.

3. Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи 100 минг сўм, бу кам. Бу эса юқорида
қайд қилинган знг кам “истемол саватидан” уч баробар кам. Бу ҳол
инсонни тахқирловчи ва камситувчидир.

4. 1992 йил 1 январь холатида музлатиб қўйилган аҳолининг СССР
банкларида сақланган пул маблағларининг, 1982 йилги гос
облигасияларининг, болаларнинг суғурта пулларини аҳолига қайта
хисобланган ҳолда-ўз қийматида муносиб қайтарилиши масаласи.

5. Ўзбекистон хукуматининг собиқ молия вазири Бахтиёр Ҳамидов
томонидан қайтарилиши қасамёд қилинган, Ўзбекистон давлати
облигацияларини ва заёмларини аҳолига ўз қийматида муносиб тарзда
қайтарилиши масаласи.

6. 1994 -2014 йиллар давомида Ўзбекистон хукуматининг-Ўзбекистон
Марказий Банкидан эмиссия қилинаётган пулларни қарзга олиш ва қайтариш
ҳолатини ошкор қилиш. Бу халокатли фаолият устидан Ўзбекистон
аҳолисига хисоб бериш масаласи.

7. 1994-2014 йилларда – пул эмиссияси сиёсатининг хажми ва динамикаси
борасида Марказий Банк раиси Ф. Муллажанов ва бош вазир Ш. Мирзаевлар
хисобатини оммавий ахборот воситалари орқали аҳолига етказиш масаласи.

8. Мустақиллик йилларида қазиб чиқарилган 1600 тоннадан ортиқ
Ўзбекистон тилласининг даромад ва харажатлари юзасидан. Бош вазир
ўринбосари Р. Азимов хисоботини оммавий ахборот воситалари ёритиш
масаласи.

9. Кейинги  15 йил ичида Давлат рахбарини аризачилар ва
шикоятчиларнинг шахсан ўзи қабул қилмаганлиги масаласи. Президент
номига йўлланаётган шикоят ва аризаларни президентни ўзи шахсан кўриб
чиқмаётганлиги масаласи. Бу борада бошқа одамга юборилаётган хатга
бошқа одам жавоб бераётганлиги сабабли қўпол аҳлоқсизлик президент
девони томонидан содир этилаётганлиги масаласи.

10. 2014 йилда аҳоли учун коммунал хизматлар, газ, электр энергияси,
совуқ ва иссиқ сув хақларини, ер ва мулк солиғи хақларини бошқа
оширмаслиги талабини-бош вазир Ш. Мирзияев ва президент девонининг
маъсулларининг оммавий ахборот воситалари орқали хисоботини ташкил
этиш масаласи.

Пресс-центр: 26.03. 2014 й. Тошкент, Ўзбекистон.