Mar 242014
 

 

Куни кеча подъездимизда бақир чақир эшитилди. Қарасам бир рус қўшнимиз ўзларини -электр тармоқлари идорасиданмиз- деб таништирган икки йигит билан тортишиб турганини кўриб қолдим. Гап нимадалигини рус аёлидан сўрадим. Уни айтишича электр учун олдиндан уч ойлик тўловини қилиб, май ойигача уни умуман қарзи йўқлигини билдирди, боз устига хар уч ойда негадир текширувчилар ўзгариб алмашиб туришишларини айтди, уларни танимаслигини айтди. Мен эса – кечирасиз шунчаки расмиятчилик сизлар ҳақиқатдан хам электр тармоқлари идораси ходимларимисизлар? Хужжатларингизни кўрсам бўладими?- деб сўрадим. Улар менга қўрслик билан -сен қайда ишлайсан ҳов,ўзингизча ҳимоячи қилиб кўрсатмоқчисизда а- деди.

Мен хужжатимни кўрсатдим нима иш қилишимни айтдим.

Улар билан суҳбатлашгинимча ҳалиги рус қўшним милиция чақиришни бошлаганди.

Шу пайт домкомимиз чиқиб қолди. Вазият нимадалигини сўраганди мен вазиятни тушунтириб ўтиргинумча ҳалиги электр тармоқдаги икки ходим жуфтакни ростлашга улгуришди.

Ҳа, кейинги пайт ана шунақа ўзларини гоҳ газ идорасидан , гоҳ электр тармоқларидан деб таништириб, одамлардан пул ундириб юрувчилар кўпайиб кетишди. Аслини олганда бундай вазиятларда фуқаролар расмий вакиллардан расмий ҳужжат сўрашлари лозимдир. Аммо ҳозирги кунда кўпгина фуқаролар ўз қонуний хуқуқларини билмасликлари оқибатида юқоридаги ҳолатларга тушиб қолмоқдалар.

Бундай ҳолатларни олдини олишда барчамиз огоҳ бўлмоғимиз ва ўз вақтида ҳуқуқ тартибот органлари ходимларига етказишимиз даркор.

Зоҳиджон  Зокиров
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Наманган вилояти бўлими раиси.

24март, 2014-йил.