Mar 082014
 

 

Расмий газеталарнинг деярли ҳар бир сонида ҳуқуқ тартибод органлари қайсидир порахўр раҳбарни қамагани ҳақида маълумотлар берилади. Лекин, порахўрлик тўхтамаяпти. Порахўрлик жамиятнинг қон-қонига сингиб кетганга ўҳшайди.

Терговчиларнинг берган маълумотларига қараганда Тўрақўрғон тумани хокимлигининг молиявий бўлим бошлиғи муовини Дилшод Мирзаев болалар боғчаларига пул мукофоти ажратгани учун ушбу сумманинг 20 фойизини нақд пул кўринишда олган.Ўзаро келишувга биноан 4,5,17,33, ва 45- боғчаларнинг раҳбарлари Мирзаевга 5 миллион сўм йиғиб беришлари керак бўлган.

Туман ҳокимлигининг яна бир ҳодими Баҳром Муҳиддинов эса болалар боғчалар учун ажратилган 15,3 миллион сўмлик картошка ва гўшт маҳсулотларини, 18,5 миллион сўмлик хўжалик маҳсулотлари ва 10,9 миллион сўмлик ўтинни ўзлаштириб юборган.

Жиноий ишлар бўйича Наманган вилояти суди ёш болаларнинг рисқини ўзлаштирган ушбу кимсаларни узоқ йилга озодликдан маҳрум этди. Лекин шу ерда баъзи саволлар пайдо бўлади. Улар билан узоқ йиллардан бери тил бириктириб келган боғчаларнинг мудирларичи? Қолеверса бир ҳокимиятда, қуйи мансабда ишлаган шахслар пора эвазига олган пулларини бир ўзи емагандир. Судда мана шу нарсалар ҳам чуқур ўрганиб чиқилганда порахўрларнинг томирига тузукроқ зарба берилган бўларди.

 

 Носир Зокир

 Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Фарғона водийси бўйича мувофиқлаштирувчиси

8март, 2014-йил.