Mar 092014
 

 


Халқ таълимида бир неча йиллардан буён котиба бўлиб ишлаб келаётган
Ўғилой ўзининг раҳбари бўлган Рустам Мисировдан моддий ёрдам сўраб
мурожаат қилади раҳбар ўзининг котибасига ёрдам беришнинг ўрнига қўпол
сўзлар билан ҳақоратлаб лўндагина жавоб қайтаради.

“СЕНМИ ҲАЛИ ШОШМАЙ ТУР!!!” дея қўлига қалам олиб туман ҳокими Эргаш
Ҳасанович Ғайбуллаев билан тил бириктириб, ҳамкорликда қилган ишларини
ва билганларини оқ қоғозга достон қилиб, прокуратурага ариза билан
мурожаат қилади.

Ўғилойнинг мурожаатида аввал раҳбар ўз котибасига нисбатан қилган
ҳақорати учун кейинига эса, туманда 25 та мактаб ва 13 та мактабгача
муассаса бўлиб, ишчи ходим ва боғча мудираларининг иш ҳақларини
розиликларисиз мажбурий тартибда декабрь ва январь ойлигини пластик ва
натура тартибда янги замонавий уй сохиби бўлган  Бўстон шаҳарчасидаги
1 –мактаб директори Баҳтиёр Элмуродовнинг  ҳисобига тушириб
берганликларини ва шунга ўхшаш бир қанча билганларини баён қилади.

Прокуратуранинг тафтишида Мисировнинг харакатларида жиноят аъломатлари
кўриниб турганлиниги сезган прокурор зудлик билан тартибга солади.
Барча таълим ходимлари олдида котибадан кечирим сўраттириб бошқа
ҳаракатлари учун қонуний чора кўришлигини айтди дейди манбадан хабари
бўлган таълим ходимларидан бири.

 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти матбуот маркази
9март, 2014-йил.