Mar 072014
 

 

Азиз оналар,опа –сингиллар барчангизни кириб келаётган 8 –март Халқаро
хотин қизлар байрами билан чин юракдан муборакбод этаман.Доимо
фарзандларингиз ва оилангиз бахтига соғ-саломат бўлинглар!
Инсон дунёга келар экан,у энг биринчи навбатда она алласини эшитар экан.
“Она бир қўли билан бешик тебратса, бир қўли билан дунёни
тебратади”-дейилган қадимдан.


Аёл, она бу сўз шунчалик майин эшитилади инсонга шундай эмасми?
“Бир гўдакни катта қилгунча,бир шаҳар обод бўлади”- дейишади қариялар қадимдан. Бу гапда қанчалик жон бор деган савол туғилади.
Она ўзи емай,ичмай фарзандига едирар.Кечалари бетоб бўлса ухламай
ўтирар,уни кўзида ёш кўрмай дер экан она….
Фарзанди учун бедор ўтказган тунларичи?


Эҳ… оналар тўғрисида қанча кўп гапирсак ҳам озлик қилади менимча!
Дўстлар онангизни,аёлингизни ва опа-сингилларингизни доимо эьзозланганлар.
Она доим фарзандлари бахти ва саодати учун қўллари дуода.
Онажонингизни доимо рози қилинглар!
“Олтин олма, дуо ол”- дейишган азизлар….
Айтилаётган ҳар бир гапнинг ўз хислати бор менимча….

Гулшан Қораева

 Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

  Қашқадарё вилоят бўлими раиси

 7март, 2014-йил.