Mar 052014
 

 

Жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячиларидан ўч олишнинг яна бир янги усулини ўйлаб
тўҳтамга келишда  вилоятнинг нуфузли  мутасадди раҳбарлари бош
қотирмоқда.

Мустақил инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг Жиззах вилояти
бўлими раиси Ўктам Пардаевга 2013 йил 30 сентябрь куни вилоятнинг
куч ишлатар ИИБ ходимлари томонидан қўполлик билан жамоат тартибини
бузганликда айблаб 15 суткалик қамоқ жазосига тортиб кейинги
ҳаракатларидан хулоса чиқаради деган хулосага келганди айрим мутасадди
раҳбарлар.

Таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Ўктам  Пардаев қанчалик давлат томонидан
тайзиқ ва бошқа ҳақоратлар қилинишига парво қилмасдан ўзининг ҳимоячилик
фаолиятини давом эттиришда толмади.

Яқинда Ўктам Пардаев ва унинг оила-аъзоларига нисбатан вилоят
хокимлигининг мажлислар залида бўлиб ўтган Сайфиддин Умаровичнинг
селектр йиғилишида  ватан хоини деган гаплари мунтазам интернет
сайтларида чоп этилди.

Эндиликда вилоят хокимлиги ва мутасадди раҳбарлар ОАВ ва
телевидениедан фойдаланиб, коммунал тўловларни тўламаган дея 2
миллионлик қарздор деб эълон қилмоқда.

Киракашлик билан шуғулланаётган укаларига нисбатан МХХ ходимлари
томонидан йўловчиларни йўлдан уриб Пардаевчилар телефон орқали ким
билан сўзлашаётган бўлса бугунги кунда МХХда
сўроқ қилинмоқда

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти матбуот маркази
5март, 2014-йил.