Mar 032014
 

Менинг фарзандларим юқорида келтириб ўтилган мактабда ўқишади. Кунлардан бир кун қизимнинг соғлиғи ёмонлашиб қолди. Уларнинг оғир ахволини кўриб, қизимдан синф хоналарининг ахволи, ўқитувчиларни ўқувчиларга муносабати қандайлигини сўрадим.

 Фарзандларимни айтишларича қишнинг совуқ кунларида синфда совуқда ўтиришларини айтиб берди. Ўқитувчиси Буназарова Хуснидахон эса уларни қаровсиз холда, -директор чақиряпти- деб баҳона қилиб ташлаб кетишаркан. Дарс пайтида ўқитувчи ё телефонда кимлар биландир гапалашишини, биронта бола ташқарига чиқиб келмоқчи бўлса руҳсат бермас экан, хатто кўнгли айниб турган бўлса хам кўчага чиқармас экан. Уларнинг ота-оналари мактаб директори Қамбаралиева Гулчеҳрага мурожаат қилишса директор шу ўқитувчини хўжа –кўрсинга сўкиб гўёки қаттиқ танбех бергандек кўрсатар экан.

 Мен шу мактабда ўқийдиган ўқувчиларнинг ота-оналари билан суҳбатлашдим, уларнинг айтишича кўпгина мактабларда ўқитувчиларни фақат болаларни синфда кўп бўлиши, яъни давомат қизиқтирар экан. Болаларнинг соғлиғи уларнинг эркин равишда илм олишлари қизиқтирмас экан. Масалан бир синфда 35 та ўқувчи бўлса шулардан 15та ўқувчи синфда бўлмаса ўқитувчининг ойлик маоши қисқартирилар экан. Буни шу мактабда ишлаётган ўқитувчидан суҳбат чоғида билиб олдим. Бундан ташқари мактаб маъмурияти эса бўлар- бўлмас нарсаларга ота-оналардан мажбурий равишда пул йиғиш билан овора экан, масалан ўқувчилардан синфдаги оддий соат батареяси учун 100 сўмдан йиғишибди. Бу эса кулгули хол. Наҳотки ўқитувчининг ойлик маоши оддий соат батареясига етмаса.

 Одатда мактаб маъмурияти ўқув даври тугалланиш арафасида маориф бошқармаси томонидан барча мактабларга етарли даражада махсус маблағ ажратади ва бу маблағни маъмурият мактабни таъмирланишига сарф қилади. Аммо 56-мактаб маъмурияти эса буни ўрнига ўқувчиларнинг ота-оналаридан пул йиғишади. Шуларни кўриб – наҳот мактаб ўқитувчилари шунчалик даражада қашшоқ бўлиб қолишган бўлса деб ўйлаб қоламан. Ахир Ўзбекистон ОАВларида ўқитувчиларга кенг шарт- шароитлар яратганлиги ҳақида , уларнинг ойлиги етарли эканлиги ҳақида бонг уришади – ку.

 Ҳамма гап болалар ҳуқуқи ҳақидадир уларнинг илм олиши учун давлат томондан кенг шарт – шароитлар яратилгандир. Бош қомусимиз Конституциясмизда кўрсатилганидек “Ҳар ким илм олиш хуқуқига эга ёшларни илм олишига давлат тарафидан кафолат берилган” деб ёзилган. Аммо мактабдаги ўқитувчилар кўр- кўрона қонунларимизни бузиб, болаларни илм олишида, уларни соғлиқларига ўта совуққонлик билан иш юритишлари безбетликдан бошқа нарса эмас.

Зоҳиджон  Зокиров
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Наманган вилояти бўлими раиси.

3март, 2014-йил.