Feb 272014
 

 

Қашқадарё вилояти Яккабоғ, тумани Жиноий-ишлар бўйича суд котиби
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари  Жамиятининг фаоли Жамолиддин Ортиқовнинг
Жияни Бахриддиннинг паспортини олиб қўйиб, жаримани тўлаб келишини талаб
қилишмоқда!!!


Қизиқ жиянини пахтага  майдонига юбормаган фаолни,укасини ва жиянини
судлаб жаримага тортишганди.Эндинги навбат  жияни Бахриддиннинг
паспортини олиб қўйиб уч кундан буён сарсон-саргардон қилишмоқда экан.
Фуқаролик паспортсиз қайси банк жарима қабул қилар экан?


Умуман олганда хеч қайси ташкилот паспортини ноқонуний тарзда олиб
қўйиши мумкин эмас,аммо бизда мумкин экан…..
Ўзи қонунни ким бузаяпти…. ?
Мансабдорларми ё оддий фуқароми?
Ана сизга сюрприз-у, мана  сизга телибизор….!

Гулшан Қораева

 Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

  Қашқадарё вилоят бўлими раиси

 27– февраль, 2014-йил.