Feb 272014
 

 

Қозоғистон Республикасининг Чимкент шахрида ишлаб юрган пайтларим эди. У ерда Тўлқин ака деган бир нонвой билан танишиб қолдим. Ўрта бўйлик , хушчақчақ инсоннинг қалбида алам изтироб борлигини ҳеч ким билмас эди. У 1970 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган экан. Мен у киши билан ишдан сўнг дам олиш вақтида узоқ суҳбатлашиб қолдик. Гапимиз ҳазил ҳузил бўлиб турма ҳақида гап кетиб қолди. Суҳбатимиз кулгудан бошланиб ғамгинликка чўмилди. Тўлқин ака бошидан ўтган воқеани минг изтироб билан ва алам билан гапириб берди. – Зоҳиджон ёшингиз 40 қа қараб кетяпти экан. Ээээ ука, ноҳақсизлик мени ҳам четлаб ўтмади. Мени тўҳмат билан одам ўлдирганликда айблаб 12 йилга қамашган. Қамалишимдан олдин ҳаётим асалдек ширин эди, икки нафар фарзандим бор эди.

1999 йиллари эди, асли касбим косиб бўлган. Ўзимнинг ҳар хил туфли, чешка ,тапочкалар ишлаб чиқарадиган кичкина корхонам бор эди. Ҳамма нарсам етарли эди. Орадан 1 йил ўтиб биз янги уйга кўчиб ўтдик. Яшашим шунда ҳам ширин ўтарди. Сал ўтмай ишим чаппасига кетаверди. Ҳар хил текширишлар, солиқчилар ва ҳаказолар дегандай. Охири кичкина корхонамни ҳам ёпишга мажбур бўлдим. Уйда қийинчилик бошланди. Хотиним йўқчиликдан нолир эди. Кейинчалик уйда йўқчиликдан жанжал бўладиган бўлиб қолди. Ҳар куни ҳаёт шу алфозда давом этаверарди. Мен уйимиздан 2 маҳалла нарироқда косибхона очгандим ва ишдан жуда кеч келардим. Хотиним ён қўшним Фаридахоннинг уйига кўп чиқадиган бўлиб қолди. У қўшним илгари қўшмачилик ва ноқонуий равишда наркотик модда сотгани учун қамалиб чиққан аёл экан. Бир кун болаларим билан ўтириб суҳбатлашиб қолдим. Уларнинг айтишларича болаларимнинг онаси Фаридахон опанинг уйига чиқиб кетавериб уларни қаровсиз қолдириб кетаркан. Болалар уйда оч қолиб кетишаркан. Тўнғич қизим бир кун онаси билан Фарида опанинг уйига чиқишганида онасига – Эээ, бунақа ҳез эркакни бошинга урасанми, шу ҳам эркакми битта оилани боқаолмайдиган. Мана мендан ўрнак ол, уйимда ҳамма нарса етарли. Қўлимни узатсам ҳамма ерга етади. Яхшиси бунақа эркакдан воз кеч. Бунақа эркакни боридан йўғи яхши.- дебди. Аслини олганда бундай гапларга эътибор бермаслигим керак эди.

Аммо… кунлардан бир кун уйимга эрта келиб қолдим. Уйим эшиги ҳам қўшнимники ҳам очиқ экан. Аввалига уйга кирмоқчи эдим нимадир ичимдан ўтди қўшним Фаридахон опанинг уйига кирдим. Не кўз билан қарайки хотиним устида қонга беланиб бегона эркакни тагида ётибди. Эркак ҳам ўлган. Хотинимнинг кийимлари йиртилган, юзлари маматалоқ бўлиб, кўкариб кетган экан. Ортимга қайтиб кетмоқчи бўлганимда кимдир орқамдан бошимга урди. Ҳушсиз ётган эдим. Кўзимни очиб қарасам атрофимда 7 милиция ходими, Фарида қўшним ва бошқа одамлар туришган экан. Бир тарафдан болаларимнинг йиғиси “аяжон” деган йиғиси. Сўнгра менга керакли муолажалар қилдиришиб ИИБ бошқармасига олиб кетишди ва мендан бўлган воқеани сўраб суриштириша бошлашди. Мен бўлган воқеани рўй-рост айтиб ёзма равишда тушунтириш хати ёзиб бердим. Аммо улар бунга ишонишмади. Уларнинг айтишларича гўёки мен хотинимни ва ўйнашини ўлдирган эмишман. Охири мени турмага, изоляторга тиқишди. У ерда 15 кун турдим. Болаларимдан хавотир ола бошладим. Кечкурун мени кўргани синглим Назира келди. У билан 10-15 минутча гаплашдик. Унинг айтишича болаларимни ўзи билан олиб чиқиб кетган экан. Синглим болаларим билан суҳбатлашганда улар бу ҳолат бўйича бошқача тарзида айтиб беришган экан.

Тўнғич қизим Замиранинг айтишига қараганда ўша куни хотиним қўшним Фаридахоннинг уйига дазмол сўраш мақсадида кирган экан. Аммо у ерда бир эркак маст холатда бўлган экан. У хотинимга тегажоқлик қила бошлаган экан хотиним итариб юборганда. Сўнгра ҳалиги маст одам яна тегажоқлик қилганида уни оёғининг орасига бир тепкан экан у йиқилибди. Тўнғич қизим эса бу холатни кўриб қўрққанидан қотиб қолибди. Хотиним эшикка яқинлашганида ҳалиги эркақ яна ташланибди. Уни сочидан тортиб ошхонага судрай бошлабди. Хотиним ўзини ҳимоя қилиш мақсадида стол устидаги пичоқни олиб ҳалиги эркакнинг қорнига санчибди. Эркак хотинимнинг устига йиқиибди аммо ерда синган банкалар бўлган экан ва хотинимни орқа умуртқасига санчилиб қолиб жон берибди. Қизим қўрққанидан уйга қочиб кеткан экан. Ҳаммасидан хабар топдим ва охир. “Энди терговда ҳаммаси яхши бўлиб кетади айбсизлигим маълум бўлди” деб ўйладим. Аммо бундай бўлиб чиқмади. Тергов ишини Ортиқов деган терговчи олиб борарди. Суриштирув пайтида терговчи мени мажбурлаб жиноий ишни бўйнимга олишни талаб қила бошлади, аммо мен бу жиноий ишни қилмаганимни айтдим. Терговчининг босими, қийноқларига чидай олмай қилмаган ишимни бўйнимга олишга мажбур бўлдим.

Менга 12 йил беришди. Мен турмада 6 ой бўлдим. Кейин қолганнини Қорақалпоғистоннинг Борсакелмас деган жойида зонада бўлдим. Кўрдингми ука мана адолат, мана ҳақиқат ука – дедида қўлидаги сочиқни олиб ўкириб йиғлай кетди.

Ака шу турмада бўлганингизда химоячингизга , терговчига қолаверса судьяга бу айбловлар тўҳматлигини айтмадингизми? – дедим. У эса менга ғалати қараш қилиб – ҳаммаси бефойда эдида терговчи қийноққа солиб мажбурлаб ёздириб олиб, қилмаган ишингни бўйнинга олиб юборакансан – деди. Ҳалиги аёл Фариданинг аҳволи нима бўлди ? деб сўраганимда у мийиғида кулиб – ҳа уними… лаънати у ҳам ўлди. Мени турмага олиб кетишганида эртасига кимдир уни ўлдириб кетган экан, Терговчини мен ичимда қаттиқ қарғагандим уни ҳам бир ойдан сўнг 15 йилга қамаб юборишибди – деб жавоб берди.

Америклик буюк Рокен-рол қўшиқчиси Элвис Присли журналистлар билан суҳбатда

-Ҳақиқатни қанчалик паст овозда гапирилса уни ҳеч ким эшитмайди.

-Ёлғонни бақириб айтилса ҳамма эшитади ва амал қилади.- деган экан.

Зоҳиджон  Зокиров
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Наманган вилояти бўлими раиси.

 27– февраль, 2014-йил.