Feb 172014
 

 

Бу йил қиш Ўзбекистонда ҳар йилгига қараганда совуқ келди. Бундай қиш охирги марта 1968-йил кузатилган эди. Шундан бўлса керак газ таъминоти ҳам ҳар йилгидек бўлмади. Чунки ҳар йили, қиш пайти, гарчи шаҳар ва қишлоқларда бўлмаса ҳам кўп қаватли уйларда газ таъминоти яҳши бўларди.

Кейинги пайтларда бизда уйсиз дайдилар пайдо бўлди. Улар асосан уйма-уй юриб ёки кўчалардан бакалашкалар йиғиб, уни сотиб, пулига ичиб, кўча кўйларда ётиб юришади. Қишда иссиқ сув трубалари устида ёки кўп қаватли уйларнинг подвалларида ётиб юришади.Бир укамизнинг айтишича Поп туманида яқинда мана шундай дайдилардан тўрттасининг ўлиги топилган. Улар Поп туманидаги ишлаб чиқариш заводига қарашли уйларнинг подвалида керагидан ортиқ ичиб совуқдан қотиб қазо қилган.Бундай дайдиларнинг аксарияти русий забон кишилар бўларди. Афсуски кейинги пайтларда булар орасида ўзбеклар ҳам учраб турибди.

                                                                       -о-о-о-о-

Илгариги мақолаларимизда Наманган шаҳридаги 4-микрорайон ҳудудида иссиқ сув манбаи ходимлари трубаларни ямаб, эплай олмай ўша ерни ковланган ҳолича ташлаб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Бу жой ҳалигача ўша ҳолатича турибди. Қиш пайти ўша жойнинг олдида Косонсойлик полвонлар томошалар кўрсатишди. Одам кўп. Нечтадан-нечта кичкина болалар, катталар ўша чуқурликка тушиб кетди. Куни кеча бир аёл келиб, жаҳл билан магазинчилардан, – Бу жойни ким ковлаган?- деб сўради. Магазинчилар, -Водаканал ҳодимлари!-деб жавоб беришди. – Ўшаларнинг уйи куйсин! Болам шу чуқурликка тушиб кетди!- деб аёл бақириб кетди.

                                                                        -оо-о-о-

5- февраль куни Наманган вилояти ҳокими Баҳодир Юсупов ва ҳар бир соҳанинг раҳбарлари иштирокида вилоят телевидениесида тўғридан-тўғри мулоқот бўлиб ўтди. Саволларнинг аксариятини ишларига турли тўсиқлар қўйилаётгани ҳақида ўрта бизнес вакиллари беришди. Қизиқарлиси савол берганларни ичида турли лавозимларда ишловчи раҳбарлар ҳам бор эди.

                                                                       -о-о-о-

Носир Зокир

 Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Фарғона водийси бўйича мувофиқлаштирувчиси

17– февраль, 2014-йил.