Feb 162014
 

 

Прага ташрифининг бекор қилиниши Ислом Каримовнинг 1989 йилдан буён энг сезиларли мағлубияти

14.02.14 22:00

Ислом Каримов ва ҳуқуқ ҳимоячилари учун Прага қиши

Ҳуқуқ ҳимоя ташкилотларининг болталик иши ЕИнинг Ислом Каримов билан янги вазият юзасидан гаплашиб олиш имкониятидан маҳрум қилди.

Галима Бухарбоева

Ҳуқуқ ҳимоячилари 20-22 феврал кунлари Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Чехияга ташрифининг бекор қилинишини байрам қилишмоқда.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг астойдил босимлари Каримовни Прага учун ўта ноқулай меҳмонга айлантирди, унинг атрофидагиларини шу қадар ҳавотирга солдики, ҳар иккала томон ташрифни бекор қилишни афзал кўришди.

Бундай таҳқирга у аллақачондан буён лойиқ эди. Унинг учун эшиклар 2005 йилги Андижондан кейин ёпилиши лозим эди. У ва унинг ҳукумати – бундай жиноят учун жазосиз қолмаслигини кўриши ва англаши учун ҳам.

Бироқ, бугун кечиккан тўлов – ҳар қачонгидан кўра заиф Каримов устидан қилинган ғалабанинг байрам қилиниши, Тошкентга нисбатан Евроиттифоқнинг узоқ муддатли стратегиясини савол остида қолдиради.

Бўлиниш ва осон бўлмаган танлов

Тарсаки, ўзбек режими бўлинишни кечираётган ва бу айнан Каримовнинг юрагида – унинг азиз қизи Гулнора четлатилган ва у осон бўлмаган йўлни танлаши пайтида келиб тушди.

Каримов бошқарувининг монолит тизими деярли 25 йил давомида ҳеч қачон қоқилмаган эди.

Бир неча ўнлаган обрўли вазирлар, маслаҳатчилар ва ҳокимлар лавозимидан ҳайдалди, таъзири берилди, бироқ барчасига жимгина чидашди – на сиёсий қараш ўзгарди, на танқид қилинди, на фош қилинди.

Ягнона, жим бўлишдан бош тортган, қаршилик кўрсата бошлаган, яъни зиддиятга киришган шахс, қанчалик ажабтовур туюлмасин, отаси тузумига қарши чиққан Гулнора бўлди.

Бир неча ойдан буён у жанг қилади, пистирмада, ўзининг қўли остида қолаётган ягона восита – Твиттердаги микроблоги билан.

У кўпинча Ўзбекистон Миллий ҳавфсизлиги хизмати (МҲХ)дан ёзғиради, уни ўз инсон ҳуқуқларини бузишда, коррупцияда айблайди, ва чекистлар ҳокимиятининг миқёсини, шунингдек отасининг, мамлакатдаги реал вазиятдан қанчалик изоляцияда эканини намойиш этади.

Гулнора билан бирга МҲХга, чекистларнинг ҳокимиятдаги барча соҳаларга кириб боргани аллақачонлардан бери ёқмай келаётган ўзбек ҳукуматининг бошқа аъзолари ҳам муҳолифатда бўлиши мумкин.

Биргина Ўзбекистон ТИВда бўлган дипломатларнинг айтишича, ударнинг идорасидаги ҳар бир кабинертда МХҲ ходимлари пайдо бўлган, вазирликнинг ҳақиқий хизматчиларини, соясидан қўрқадиган кимсаларга айлантиришган.

Альянслар – муқобил таклиф

Натижада юзага келган вазият илк бор мамлакат ичида сиёсий маневрлар қилиш учун имконият беради, Ислом Каримов билан музокара столига ўтирмоқчи бўлганларнинг қўлига салмоқли аргументларни тутқазади.

Бу шунингдек, илгари авторитар дивтаторлик тузумида бўлган обрўли одамларнинг бўлиниши ва ундан чиқишини, бўлинганларни унутмаслик ва ўзлаштириш, улар билан альянсга киришиш кераклигини англаши лозим бўлган, унинг позициясини кучайтирувчи, ўзбек мухолифати учун сиёсий саводсизликни тугатишнинг илк дарси ҳамдир.

Ўзбекистонда ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида, коррупциялашмаган ҳукмдорлар йўқ. Бу бор гап. Улар ҳаммаси ўғри.

Бу кўз юмиш ва коррупцияни раҳбатлантириш керак дегани эмас, бироқ бу қочиб ўтувчилар потенциалини ўз фойдасига буриш заруратидир, Қозоғистонда айни тарзда четлатилган Акежан Кажегелдин ва Мухтор Аблязовлар билан шундай йўл тутилганди.

Ўзбекистонда бу, унинг ижтимоий иқтисодий ва сиёсий муаммоларнинг улкан юки билан тинч ҳал қилиниши мумкин.

Андижон кўрсатдики, қуйидан қаршилик ҳукуматнинг ғазабли қаршилигига сабаб бўлади – тағин қон тўкилади.

Энг исталган нарса албатта Ислом Каримовнинг ўзини ҳукуматдан четлатиш, албатта унинг кетиши турган гап, ўрнига унинг ҳукуматидаги бирмунча уддабурон, мамлакатда зарур ислоҳотларни ўтказишга қодир одамнинг келишидир.

Юракка йўл ва савдо мавзуи

Ислом Каримовнинг Прагага ташрифга тайёргарлиги, Ўзбекистондаги сиёсий инқироз авжига чиққан пайтга, Гулноранинг четлатилиши ва МҲХнинг кучга минган пайтига тўғри келди, ислоҳотлар юзасидан конструктив диалог учун европа сиёсатчилари учун ҳар қачонгидан кўра кўпроқ имконият яратган эди.

Эҳтимол, Чехия президенти Милош Земан якка ҳолда бундай вазифанинг уддасидан чиқа олмаган бўларди, бироқ у музокараларнинг бошланишига асос солиши, унинг асосида Каримов учун мавҳум бўлган инсон ҳуқуқлари эмас, балки унга тушунарли ворислик ва унинг оиласи ҳимояси туриши мумкин эди.

Каримовнинг бошқарувни эмин эркин топшириб, – унинг оиласига тегмаслик ваъдасини бузмаслигига ишона оладиган “Путини” йўқ.

Европа ва Ғарб унга нарсаларнинг жойлашуви, ҳукуматнинг юмшоқ тарзда топширилиши ва зудлик билан ислоҳотлар қилиниши, унинг оиласини ҳимоя қилиши мумкинлигини тушунтириши мумкин эди.

Унинг ўлимидан сўнг ҳукумат тепасига МҲХ келса, нафақат Гулнора, балки унинг хотини Татьяна ва кенжа қизи Лола ҳам соғ қолмаслигини англаши керак.

Янги ҳокимиятга Каримовнинг аёллари керак эмас – улар ортиқча юк, кераксиз матоҳ ва гувоҳлардир.

Каримовнинг Прага сафаридан кейин турма эшиклари очилиши ва айбсиз маҳкумлар озод этилиши, мамлакатни Сурия ёки Афғонистонга эмас дунёнинг замонавий ривожланган мамлакатлари сирасига қўшилиши сари ҳокимиятни барқарор топшириш ва ислоҳотлар бошлаш учун сиёсатчилар иш бошлаши лозим эди.

Буларнинг бари ҳақида Каримов билан Прагада суҳбатлашиш мумкин эди. Бироқ ташриф адолатли ва лойиқ бир тарзда, айни пайтда бевақт ва мантиқсиз тарзда бекор қилинди.

Галима Бухарбоева – Uznews.net бош муҳаррири

http://www.uznews.net/news_single.php?lng=uz&sub=top&cid=30&nid=25118