Feb 192014
 

 

АЛВИДО

 

МХХга ишга ўтдим,
Ҳушёр бўлинг иғвогарлар.
Ватанини сотиб ўтган
Ватангадо дарбадарлар.

Орангиздан чиқиб кетдим,
Юзингизга тупураман.
Виждони йўқ аблаҳларни
Ер юзидан супураман.

Керак эмас гуруҳбозлик
Топдим ўзим чин ҳурликни.
Шухратпараст, виждони паст
Бўлиб единг сен “Бирлик”ни

Митингларга қўйдинг нуқта
Сен, сен сотқин муттаҳамлар.
Бўйнинг узра солди нуқта,
Фирибгар шох ўша дамлар.

Кетди поезд, ўтди фурсат
Қолдик узиқ  вагонларда.
Ҳоромхўрлар яайраб яшар
Бугун унвон, пагонларда.

Отлар кетди туш эгардан,
Чоп сарпойчан йўқ уловинг.
Афсус, ўчди қалбингда чўқ,
Ёниб бўлди бор аловинг.

Бир хорамхўр еб тугатди
Мустақил юрт яроғини.
Олиб қочар ҳалигача
Эстафета байроғини.

Номинг улуғ, сурпанг қуруқ,
Чополмайсан энди узоқ.
Ишонганинг қўяр тузоқ,
Яланг аёқ бўлдинг саёқ.

Учиб кетди булбуллар ҳам,
Қабристонга айланди боғ.
Атрофингда сенга ҳамдам
Булбул эмас, қарғаю зоғ.

Мухолифат бўлди адоғ,
Фитна тўла бу зиндонда.
Мия қотди мисли қадоқ,
Ҳур фикрлар йўқ хумдонда.

Пичирлашар фитначилар
Тўхтамасдан тош отишдан.
МҲХга ишга ўтдим,
Мухолифат кетди ишдан.

МАДДОҲГА

Андижонда одам отди тонгача,
Ер тишлади минглаб инсон қон ютиб.
Қадирсиз халқ бир тийинлик тангача
Қўшиқ айтар ўтган кунин унутиб.

Қўшиқ айтар сенга ўхшаш махлуқлар,
Қон тупуриб, қон йиғлаган бу юртда.
Амалда йўқ, қоғозда хақ-хуқуқлар,
Кошки фаҳм бўлса сендай манқуртда.

Бечора халқ сақлагай жон кутиб тонг,
Ҳамма ёқ қон… қондир оппоқ толалар.
Кўрмадингми, қон йиғлатар ул “ота”нг,
Пахтазорда қон тупурар болалар.

Ўттиз миллон халқи бор юрт нотаниш,
Жахон танир бир миллонли чеченни.
Ҳаёт бизга трикчилик, ўртаниш,
Садқайи сар сендай тили чечанни.

СУНЪИЙ МИЛЛАТ

БМТдан бошпана сўраб,
Четга чиққан сохта “диссидент”
Пешонанга топпонча тираб
Отаман эй хароми агент!

Тонгни кутдим отмагай ҳеч тонг,
Бу ўлкага келмагай баҳор.
Халқ душмонин мақтаб урар бонг
Токи сендай ялақхўрлар бор.

Элдан садо чиқмагай, ғирт гўшт,
Йиртқичга ем—тузлатиб қўйган.
Сунъий миллат ўзбекмиз бўм-бўш,
Бир асирга музлатиб қўйган.

http://www.zamondosh.com/2014/02/togboy-abdurazzoq.html#more