Feb 112014
 

 

Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг Яккабоғ туманилик фаоли
Жамолиддин Ортиқовни эртага маьмурий жавобгарлик бўйича 10.00да суди экан.
Жамолиддин Ортиқов бугун келиб менга шу хабарни маьлум қилди.
Эсингизда бўлса 2013 йил пахта мавсумида у  коллежда ўқийдиган
жиянини пахта теримига юбормаган эди.


Шундан сўнг уни бошига муаммолар бошланди.
Машина ювадиган “Авто мойкасига” ДАН ходимлари кириб келиб,машина
юваётган Бахриддин исмли жиянининг номига протокол қилиб,машинани жарима
майдонига олиб кетишган эди.


Нексия русумли машина Жамолиддин Ортиқовга тегишли бўлган.
Жияни Баҳриддин сабабини сўраганда ДАН ходимлари прокурорнинг
машинасини обгон қилиб ўтган” деган важни келтиришган.
Ўзбекистон қонунларида бундай қонунни ўзи йўқ.


Шундан сўнг Жамолиддин Ортиқов юқори инстанцияларга мурожаат қила бошлади. Жабрланувчи сифатида албатта.Суд ҳам бўлиб ўтди.
Одил суд жияни Баҳриддинни жарима билан сийлади.Адолатсизлик туфайли
Жамолиддин Ортиқов яна мурожаат қила бошлаган.


Ҳозирги кунга келиб,жабрланувчи Жамолиддин Ортиқовни айбланувчига айлантиришмоқчи.
Шу кунгача Жамолиддин Ортиқов рўзғорини тебратиш мақсадида ижарага
олиб ишлаётган авто мойкадан ҳам қувилди.
Унинг ягона айби бор, у ҳам бўлса,жиянини пахтага юбормаганлигидадир!!!
Огоҳ бўлинглар режим яна бир фаолимизни қора курсига ўтирғизишмоқчи кўринади.

Гулшан Қораева

 Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

  Қашқадарё вилоят бўлими раиси

 11– февраль, 2014-йил.