Dec 222013
 

 


Куни кеча Наманган вилояти хокими Баҳодир Турсунов, барча туман
хокимлари, ташкилот раҳбарлари иштирокида вилоят телевидениеси орқали халқ
билан  тўғридан тўғри мулоқот бўлиб ўтди. Гапни очиғи мулоқот
очиқ руҳда ўтди. Саволларнинг аксарияти “Бир кунда нега беш-олти
маротабадан чироқ ўчаяпти”, “Бизнинг ҳудудда умуман газ йўқ” каби
саволлар бўлди. Бу саволларга жавобни хоким шу соҳаларнинг раҳбарлари
жавоб беришини талаб қилди. Жавоблар эса бу камчиликларнинг сабабларига
бироз тўхталиб,“Бу камчиликларни  бартараф этамиз,бажарамиз!” деган
руҳда бўлди.


Хоким томошобинлардан бирининг “Навбаҳор” футбол клубининг ва янги
таъмирланаётган стадион ҳақидаги саволига тўлиқ жавоб бермай,
стадионни январнинг футбол мавсумига ишга тушишини ва “Навбаҳор”ни
шаклланаётганини айтди ҳолос. Қолган саволлар маҳаллалар миқёсидаги
ва шахсий масалалар ҳақида бўлди.


Қани энди мана шундай очиқ мулоқотлар тез-тез ўтказиб турилса
секин аста фуқароларнинг саволлари кўлами янада жиддийлашиб, улар
келажакда ўткир ижтимоий масалаларга оид саволларни бера бошлардилар.
Бу халқнинг аста секин фикр доирасини ўсишига олиб келарди.

Носир Зокир

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Фарғона водийси бўйича мувофиқлаштирувчиси

  22- декабрь, 2013-йил.