Dec 222013
 

 

Кўчада изғирин,уйда изғирин кунлар бошланди.
Бизнинг худудимизда  светнинг ёнди –ўчди,ўйинлари бошланган кўринади.Тез
орада кўчада инсон-инсонни танимай қолса ажаб эмас.
Газсиз, бир томонда светсиз яшаш қанчалик оғир эканлигини билишса эди.
Афсус уни билиш ва ҳис қилишлари учун мансабдорларнинг  биз томонларга
кўчириб келиш керак деб ўйлаяпман.
Балки ўшанда билишар,яшаш билан яшашнинг фарқини.


Мана ҳозир 19.00да ўчган светимиз,қачон ёниши даргумон.
Электрсет идораси  ходимлари телефонларга жавоб бериш нияти йўққа ўхшайди.
Бизга келадиган электр 57чи  трансфарматор орқали келади.
Хуллас” 57 яна кетдими”?
Тош асрига марҳабо азизлар!!!

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Қашқадарё вилоят бўлими раиси

22- декабрь, 2013-йил.