Jun 292013
 

 

“Бирдамлик” Халқ Демократик Харакати раҳбарининг туғишган синглиси Зулайҳо
Чориеванинг маълум қилишича, 29 июнь куни тахминан соат
11.00 да Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳридаги  Чориевлар хонадонига 30 га яқин номаьлум шахслар бостириб боришган. Улар 20 тача аёл,10 тача эркак бўлганлигини айтади Зулайҳо Чориева. Уларнинг нима мақсадда боришганини суриштирганимизда, асосий ”жабрланувчи”  Матлюба Абдураҳмонованинг тоғасию, холасию, аммалари ”эканликлари” ва жиянларини топиб беришни талаб қилишган. Худди ўша ”жабрланувчини” аслида Чориевлар куни кеча, 27 июнь кунида излаб топа олишмаганди.

Чориевлар билмаса, қўштирноқ ичидаги бу ”тоғаю-холалар, аммалар” билмаса,  унда ким билади уни? Бизнинг тахминимизча, бу 3 июль кунига режаланган намойишга тўсқинлик қилиш учун ўтказилинаётган тадбирдир. “Жабрланувчини” Шаҳрисабздан эмас,”ўзлари биладиган жойдан” излашса мақсадга мувофиқ бўларди. Зулайҳо Чориева комил  ишонч билан таъкидлаётганига кўра, бу “қариндошлар” ёлланган, ҳамда қамашиликларга  сира ўхшашмайди.

“Булар прококаторлар!” – дейди у.

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Қашқадарё вилоят бўлими фаоллари  оздир, кўпдир , асл воқъеликдан хабардордирлар. Мазкур жамиятнинг Қашқадарё вилоят бўлими халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш ташкилотлари ва Ўзбекистон ичкарисидаги консуллардан Баҳодир Чориевлар оиласига бўлаётган босимларга бефарқ бўлмасликка ва 72 ёшли Ҳасан Чориевнинг озодликга чиқишига кўмак беришларини сўраймиз.

Гулшан Қораева

 Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

 Қашқадарё вилоят бўлими раиси

 29- июнь, 2013-йил.