Jun 142013
 

 

Даракчи” газетасининг 2013 йил 29 май кунги сонида шундай факт келтирилган. “Ўзбекистонда ишсизлар сони 4,9 минг кишини ташкил этмоқда. Бу кўрсаткгич ривожланган Европа давлатларига нисбатан таққослаганда жуда ҳам кам кўрсатгичдир….”

 

973734_181203802043225_110778151_n

 

Мен бу “ҳақиқат”нинг тагига етиш учун 27-31 май кунлари Қозоғистон Республикасининг Чимкент вилоятида бўлдим. Бу вилоятнинг 85% аҳолиси ўзбек миллатига мансуб инсонлар экан. Чимкент вилояти ҳудуди жиҳатидан жуда ҳам катта. Бу ерда хусусий ва давлат томонидан катта қурилишлар амалга оширилмоқда. Чимкент вилояти Қозоғистоннинг саноати ва қишлоқ ҳўжалигига мослаштирилган регион ҳисобланар экан. У ерда асосан чорвачилик, йилқичилик, парандачилик кенг йўлга қўйилган. Чимкент вилояти “Сайрам” туманида Ўзбекистондан кўчиб борган ўзбек фуқароларига давлат томонидан ер ажратилган ва янги уйлар қурилмоқда. Бу уйларга яшашни истаган ҳар бир ўзбек ва қозоқ фуқароларига 30 йил давомида кредит берилмоқда. Қозоғистон банкларидан кредит олишда ҳеч қанақанги сунъий қоғозбозлик ва тўсиқлар йўқ. Сиз бугун банкдан кредит олиш учун, ариза билан мурожаат қилсангиз, эртаси куни кредитни олаверасиз. Кредит олган шахсдан кўп хужжатлар талаб қилинмайди. Энг қизиғи шунда-ки, банк ўз мижозидан “неча йилга кредитни узаоласиз? Сизнинг имкониятингизга қараб, биз Сиз айтган сумма ҳисобида кредит бериш учун, бизда ҳамма имкониятлар бор” деган савол берар экан. У ерда банк асосан мижоз учун ҳизмат қилади. Ўзбекистон банкларига ўхшаб, “мижоз банкка ҳизмат қилади” деган нарса йўқ. Кредитни қозоқ тенгеси ва бошқа валюта ҳисобида ҳам олишингиз мумкин. Қозоғистон шаҳар ва овулларининг ҳар бир жойида ҳусусий ва давлат банклари мавжуд. Банкни ўзбек миршабларига ўхшаб, қўриқлашмайди. У ерда эркинлик бор. Полиция Сизни беш кунгача Қозоғистон территориясида безовта қилмайди. Қонуний равишда беш кун ичида Қозоқғистонда қолишингиз мумкин. Агар Сиз Қозоғистонга қолиб, “жумуш” яъни, иш учун қолмоқчи бўлсангиз. Унда марҳамат! Қозоғистонга ҳар икки ойда бир марта полиция идорасида қайтадан қонуний равишда рўйхатдан ўтиб туришингиз мумкин. Ўзбек миршабларига ўхшаб, “прописка” талаб қилишмайди…

 

Қозоғистонда маҳаллий фуқаролар фарзандининг келажаги учун уй-жойлар қуришмоқда. Биз уларга, “Сиз нега айнан келажак ёшларига атаб, бугундан бошлаб уй-жойлар қурмоқдасизлар?” деб савол бердик. “Чунки, яқин келажакда яъни, 2050 йилларга бориб, Қозоқғистонда яшаётган қозоқ фуқаролари уй-жой билан тўлиқ таъминланиши керак. Бунинг учун, мамлакат президенти томонидан 2050 йилгача дастурлар ишлаб чиқилган. Биз ёшларимизни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаймиз. Уларни ҳар томонлама етук ёшлар бўлиб етиши учун, ҳар томонлама кўмак беришга тайёрмиз. Ёшларимиз бизнинг келажак авлодимиз олдида турган ҳар ҳил муаммоларга дуч келиб қолганда, довдираб қолмасликлари керак. Шунинг учун, ҳозирдан биз тайёргарлик кўрмоқдамиз…” дейди маҳаллий фуқаролардан бири.

 

Мен Қозоғистондаги ёш йигит-қизларни кўриб ҳавасим келди. Улар янги мактаб, колледж ва унверситетларда таҳсил олмоқдалар. У ерда дам олиш, турли саёҳатлари жуда ҳам кўп ташкил қилинган.

Қозоғистонда интернет ахборот олиш ва унда маълумот тарқатиш жуда кенг тарқалган. Интернетни чеклаш ва унга, “блок” қўйиш мамлакат қонунларида мутлақо таъқиқланади. Қозоғистоннинг ёш йигит-қизлари, Астана шаҳрига кетишмоқда. Астана шаҳрида ёшлар учун, жуда ҳам катта шарт-шароитлар яратилган. Мамлакат президенти Н.Назарбоев эса, яқин келажакда Қозоқғистонни Астана шаҳрига тенглаша оладиган, мамлакатга айлантириш илинжида эканилиги маълум қилмоқда…

Бизнинг ёшлар эса, Қозоғистоннинг дала ва чўлларида ялангоёқ лой қориб, қўлида кетмон хизмат қилмоқдалар. Бир бурда нон топиш учун, ҳақоратомуз гап-сўзларини эшитса-да, қўшни давлатнинг келажаги учун, жавлон уриб меҳнат қилмоқдалар.

Қозоғистоннинг деярли ҳар бир хонадонида ўзбек мардикор йигитлари бор. Ҳар бир ишратхонада ўз танасини сотиб кун кўраётган 16-23 ёшдаги ўзбек қизлари бор. Бу ўзбек миллатини батамом йўқ қилишнинг бирдан-бир “усули”дир. Агар Ўзбекистонда ва унинг ташқарисида яшаш шу ҳолатда давом этаверса, яқин келажакда ўзбеклар ер юзидан йўқ бўлиб кетишлари мумкин.

Мен Ўзбекистондан борганларнинг кўплари билан суҳбатлашдим. Улар асосан, 17-23 ёшдаги йигит-қизларимиз. Мен уларга турли-ҳил мавзуларда саволлар бердим.

Сизни Қозоғистонга келиб, ҳизмат қилишингизга нима сабаб бўлмоқда?
Сиз “Ўзбекистон келажаги буюк давлат” деб аталмиш мамлакатнинг фарзандларисиз, Мустақил Ўзбекистон ёшлари қулликка бир умр тобеъми?
Каримовлар оиласи Сизнинг аҳволингиздан хабари борми?
Сиз келажакда Ўзбекистонни шу аҳволда давом этишини ҳоҳлайсизми?
Ўзбекистон ҳукумати нега ўзининг фуқаролари учун қайғурмайди?
Қозоғистон қайси томонлари билан Ўзбекистондан фарқ қилади? каби саволлар эди.

Кўп ёшларимиз Қозоғистонга келишининг асосий сабаби иқтисодий ночор қолганлиги туфайли экани, ишсизлик муаммоси ҳақида гапиришди. Ҳукуматимиз томонидан берилаётган энг кам ойлик маоши, 79 минг 800 сўмга яшаб бўладими?! Болалар ва пенсия нафақа ёшидаги ва 16 ёшгача бўлган ойлик маошлари билан, Ўзбекистонда яшаш ўлим билан баробардир. Ўзбекистондан, Россия ва Қозоғистонга ҳизмат қилаётган фуқаролар сони 10 миллионга етди. Масалан, 2012 йил якуни бўйича, Ўзбекистонга 6 миллиарддан зиёд АҚШ доллари ҳисобида маблағ келиб тушган эди.

2013 йилнинг 6 ойидаёқ шу кўрсаткич. Бу нима дегани? Бу-Ўзбекистондан, Россия ва Қозоғистонга яна икки баробар ўзбек фуқароси чиқиб кетаётганлиги ҳақида маълумотлар бор. Ўзбекистон ҳукумати бундан яхши хабардор. Чунки, Ўзбекистон ўзининг маҳаллий бюджетини мана шу кўрсатгичлар билан нақд пул тушумини кўрсатмоқда. Маҳаллий фуқароларимизнинг четдан Ўзбекистонга олиб келаётган валюта ҳисобидан иқтисодни кўтармоқда, десак хато бўлмайди. Чунки, Ўзбекистонда ишлаб-чиқариш йўқ. Мамлакат саноати мутлоқо издан чиққан. Фуқароларимиз яхши тушуниб етдики, Ўзбекистон яқин келажакда ўз фуқароларини боқолмаслиги маълум бўлди. Негадир ўзбек фуқароларимиз буни яхши билишсалар-да, лоқайдлик ҳамин қадар. Уни биргина сўз билан таърифлаш ва тасвирлаш қийин…

Ўзбекистон ҳукумати ва унинг атрофида порахўрлик йилдан-йил авж олган. Ўзбекистон иқтисодий жиҳатдан ночор мамлакатлар сафига қўшилганига ҳам, мана анча йиллар бўлиб қолди. Каримов буни тушуниб етганига ҳам 23 йил бўлди. Каримов бу ҳолатни яхши билса-да, Ўзбекистон иқтисодини ёлғонлар билан тўлдирмоқда дейишга бизда тўла асослар бор. Чунки, ҳалқ билан давлат ўртасида катта жарлик мавжуд. Каримов ҳалқ билан ҳисоблашмай қўйганига ҳам 23 йил тўлди. Ҳалқ ўз йўлида. Каримов эса, ўз дунёси билан овора…

Қозоғистон Ўзбекистонга нисбатан жуда катта фарқ қилади. Биринчидан: Унинг иқтисоди йилдан-йилга ривожланмоқда. Масалан, унинг ўзбек сўмига нисбатан тенгеси қиймати баланд. (Қозоқ минг тенгеси ўзбекистоннинг 18 минг 500 сўмини ташкил этмоқда). Қозоғистон гарчи кўп мамлакатлардан катта миқдорда, 255 миллиард доллари ҳисобида қарз бўлса-да, у ўзининг келажагини ҳозирдан қуруб, ишлаб-чиқаришни кенг ривожлантирмоқда. Ишлаб-чиқариш орқали, ўзининг маҳсулотлари эвазига, аста-секинлик билан қарзларни узмоқда.

Иккинчидан: Қозоғистонда маҳаллий фуқаролар ўртасида Ўзбекистонга нисбатан норозилик кайфияти йўқ. У ерда газ, сув, электр энергияси қиш ва ёз ойларида тўлиқ таъминланган. Бу масала юзасидан ҳеч қанақанги мумаммони кўрмайсиз ва учратмайсиз.

Учинчидан: Ўзбекистон гарчи ер усти ва ер ости бойликларига бой бўлса-да, бу бойликлар ҳар бир ўзбек фуқаросининг баҳти-саодати учун ҳизмат қилмайди. Бу бойликларнинг барчаси Каримовлар оиласига тегишли. Ўзбек миллати қашшоқдир. Қозоғистон Республикаси эса, бойлик жиҳатидан Ўзбекистонга нисбатан кам бўлса-да, бу ерда фуқаролари жуда ҳам бойдирлар. Масалан, бир фуқаронинг ўзида 1000 дан ошиқ боқиладиган қорамол борлигини гувоҳи бўлдик. Бу молларнинг бирини 1 миллион тенгега сотгани ўз кўзимиз билан кўрдик. 1 миллион қозоқ тенгеси 6 минг 600 АҚШ долларини ташкил этади. Қозоқ фуқаролари асосан чет эллларда ишлаб-чиқарилган, “иномарка” машиналарни минишади. Бизнинг Асакада ишлаб-чиқарилган автомобилларни камдан-кам учратиш мумкин…

Ҳуллас калом, Қозоғистон Марказий Осиёда энг ривожланган мамлакатга айланмоқда десак хато бўлмайди. Чунки, Қозоғистон яқин йиллар ичида, ўзининг иқтисодини ривожланган, Америка ва Европа мамлакатлари орасида кўриш учун курашмоқда…

 

Фахриддин Тиллаев

 

 

http://uzxalqharakati.com/archives/19605