May 302013
 

 

30 May 2013

07:49 – Ўзбекистон олтинлари каерга кетаябди?

Данияда ҳам бошқа миллатлар қатори минглаб турклар истоқомат қилади. Барча шаҳарларда турк тилида маърузалар қилинадиган масжидлар ишлаб турибди. Турклар, шунингдек, ишлаб чиқаришда ва хокимият тизилмаларида ҳам фаолият кўрсатишади.

Яқинда Туркияга бориб қайтган танишимдан хазиллашиб сўрадим:

– Ҳа ,Мурод, Туркияда нималар қилиб келдинг, бу ерда топган “пора”ларни (турклар пулни пора дейишади – Ҳаракат) кўмиб келдингми?

– Шундай десам ҳам бўлаверади, – деди у кулиб, – бу йилгиси унча кўп эмас, тўрт килогина қўйиб келдим.

Маълум бўлишича, Туркияда аҳоли ўз ортиқча маблағларини банкларда олтин кўринишида ҳам сақлай олар экан.Чет элларда ишлаб пул топган кишилар ҳар йили ватанига бориб, ўз банкларидан олтин сотиб олиб, ўша ерни ўзига қўйиб келадилар.

Ҳар бир давлатни ўзига яраша табиат ато этган бойлиги, кўпроқ ер остида ётган миллий заҳиралари мавжуд.

Дунёдаги халқпарпарвар давлат бошқарувига эга бўлган мамлакатларда бу миллий бойликни сарфланиши, даромади ҳақидаги маълумотлар доимо ошкора эълон қилиниб борилади ва даромад халққа тақсим ҳам қилинади.

Иқтисодий жиҳатдан бой давлатлар эса бундай заҳираларни эҳтиётлаб. келажак авлодлари учун қолдиришга ҳаракат қиладилар.

Табиат Ўзбекистонни ҳам бу неъматлардан бенасиб қўймаган.

Юртимизда табиий газ, нефть, кўмир, олтин, уран, кумуш, мис, цинк, вольфрам каби заҳиралар мавжуд.

Минг афсуслар бўлсинким, Рус ипмерияси бу бойликларни, айниқса олтинларимизни беармон ташиб кетди. Совет даврида олтин қазиш ишлари бир сменада олиб борилган бўлса, 1989-1991йил мобайнида уч сменада ташиб кетилди. Бу конларда бир сменада иш олиб борилган даврларда тахминан 60-65 тонна атрофида олтин қазиб кетиларди.

Аммо Аллоҳ барокот берган бу заҳиралар тугамади.

Мустақиллик даврига келиб бу конлар ўз тассаруфимизга ўтгандек бўлди-ю, аммо яна ўзбек матбуотида оғиз очиш мумкин бўлмаган мавзуга айланди қолди.

Мустақиллик йилларида йилига қанча олтин қазиб олинаябди ва бу олтинларни нима қилинаябди хеч ким билмайди.

Олтин ҳақидаги маълумотлар қанчалик сир сақланмасин Ўзбекистонни бу соҳадаги ўрни дунёда пешқадамлар сафида эканлигини кўпчилик билади.

Аммо бу олтинлар қаёққа кетаябди? Уни сўрайдиган инсон борми? Қўғирчок депутатларимиз бир оз бўлсада ун чиқариб, бу масалани кўндаланг қўя оладиларми? Йўқ!

Ўзбек халқини олтинига фақат Ислом Карим оиласи эгалик қилаябди. Биздаги маълумотларга қараганда Гугуша хоним олтинларни бир кисмини бошқа товар кўринишида Японларга арзон гаровга пулламоқчи ҳам бўлган экан, яхши ҳамки бу нияти амалга ошмай қолибди.

Бу биз билган кичик бир маълумот, холос. Ҳеч кимга билдирмасдан қанчадан қанча миллий бойликларимиз талон–тарож қилинаятгани ёлғиз Яратганга аён.

Шу ўринда бир нарсани айтиб ўтиш лозим. Россияни уранга бўлган эхтиёжини ҳам асосан Ўзбекистон қоплаб келган. Менимча ҳозир ҳам барча уран Россияга қараб кетаябди.

Мана нима учун Россия Ўзбекистон билан бир оз бўлсада ҳисоблашади. Чунки Россияни ўзини уран запаслари беш-ўн йилга бормай тугаб қолади.

Агарда Ўзбекистонни барча табиий бойликлари ўз ўрнида ақл билан ҳалол ишлатилса, Ўзбекистон аҳолиси ҳар қалай камроқ мардикорчиликка борган бўлармиди?… Ҳар қалай, олтин олтин-да!

Акбарали Ориф

http://www.harakat.net/news/?id=13986