May 282013
 

 

Ҳар бир давлатда мансабдор шахс ёки оддий фуқаро бўлса ҳам у Инсон
хисобланади. Инсон ҳуқуқлари бизнинг  давлатимизда  биринчи ўринда
турмоғи зарур. Сабаби,  халқаро ташкилотлар ҳар бир давлат тизимига
баҳо бераётганда аввало бу мамлакатда инсон ҳуқуқларини қандай
таъминланаётганига асосий эътиборини қаратади.


БМТ Бош котибининг инсон ҳуқуқлари бўйича ёрдамчиси Иван Шимонович
Ўзбекистонга ташриф буюргани ҳақида Ўзбекистон ОАВлари орқали хабар
берилмоқда. Аммо шу ҳолатда ҳам  мамлакатимизнинг халқаро жамоатчилик
олдидаги обрўсини ўйлмай, фақат юқорига яхши кўринишни мақсад қилиб
олган баъзи амалдорлар  қонунларни назар писанд қилмай келмоқдалар.
Буни айтишимга асосий сабаб шуки, яқинда Наманган вилоятининг
мактабларидаги баъзи ўқитувчилар билан бир чойхонада  суҳбатлашиб
қолдим. Уларни айтишларича кейинги пайтларда мактабларда ўқитувчиларни
турли хил ишларга юбориш баробарида, ҳар бир мактабда ўқитувчиларнинг
ойлик маошларидан  40.000( қирқ минг ) сўмдан “пилла қурти  учун” деб
пул  йиғилаётган экан.


Биз ушбу муаммоларга ойдинлик киритиш мақсадида Наманган шаҳрининг 48,
56 , 64 мактабларидаги ўқитувчилар билан суҳбатлашдик. Улар юқоридаги
муаммолар мавжудлигини тасдиқлашди. Улар нафақат ўқитувчилардан балки
қоровул, фаррошларнинг ойлик маошларидан ҳам олинаётганлигини маълум
қилишди.
Ўзбекистон республикаси  хукумати БМТ томонидан қабул қилинган барча
халқаро паткларни имзолаганини Наманганлик баъзи амалдорлар унутиб
қўйишган чоғи.

Зоҳиджон Зокиров
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Наманган вилояти бўлими раиси.

 28-май, 2013-йил.