Apr 082013
 

 

7-апрель куни Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Андижон вилояти бўлимининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда олти нафар фаоллар иштирок этишди. Йиғилишда таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Гулбаҳор Тўраева сўз олиб, Андижон вилоятидаги бугунги муаммолар ҳақида гапириб берди. Шундан сўнг ташкилий масала кўриб чиқилди. Йиғилишда иштирок этган Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Фарғона водийси бўйича мувофиқлаштирувчиси Носир Зокир йиғилиш иштирокчиларига, ташкилотнинг Андижон вилояти бўлими раислигига Гулбаҳор Тўраева номзодини кўрсатди ва Гулбаҳорни босиб ўтган фаолияти ҳақида гапириб берди. Шундан сўнг фаоллардан Фарид Янгильдин, Зуҳра Иброҳимовалар Носир Зокир таклифини қўллаб-қувватлаб фикр мулохазалар билдиришди.

 

Йиғилиш иштирокчилари Г.Тўраевани бир овоздан Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Андижон вилояти бўлимининг раиси этиб сайлашди.

 

 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Фарғона водийси матбуот

 

маркази