Apr 062013
 

 

 

06 April 2013

 

08:28 – Сиёсат туҳмат ёки иғводан иборат бўлмаслиги керак

 

Одатда қулоғига барглар шивирлайдигандек туйиладиган, шабнамни кўриб тўлқинланиб кетадиган инсонлар ё шоир ёки шоиртабиат бўладилар. Бундай инсонлар гўзалликни тараннум этадилар. Халқ бошига бало тушган пайтларда унга далда бериб руҳлантира оладилар. Ва бундай ҳалоли-пок миллатпарвар кишилар, албатта, халқимизини ардоғига сазовордирлар. Аввал ҳам шундай бўлган, бундан кейин ҳам шундай бўлади.

Аммо уларнинг ичида шундайлари борки, улар ўз манфаати йўлида бир ҳаром луқма учун хотининигина эмас, онасини ҳам кимга керак бўлса қўшиб беришга тайёрлар. Уларнинг касофати эса, атрофидагиларга ҳам уради. Миллатимизни бундай касофатларидан Аллоҳнинг ўзи асрасин.

Улар ўз фикрларида ҳам турғун бўлмайдилар, бугун бирданига ўзи-ўзидан кимгадир нисбатан меҳрлари тошиб кетса, эртага яна кимларнидир жинлари суймай қолиши мумкин. Бундай ҳолат уларда тез-тез алмашиб туради ва кўп ҳолларда айнан шоирлар миллатнинг бошига бало солинишига ҳам сабаб бўлганлар. Уларнинг бу сифатидан турли диктаторлар ҳам доим фойдаланиб келишган. Айниқаса, коммунстлар замонида шу шоирларимиз халқнинг юрагига ҳам кишан солиб, тузумга хизмат қилишган.

Бу кишиларнинг романтик хис-туйғуларига кўпинча ҳасад аралашади, баъзи ҳолларда уларнинг туёғуларига ҳам ҳасад ҳукмрон бўлади. Шунда улар ўзларига рақиб билган миллатнинг буюк фарзандларини бировнинг буйруғи билан эмас, ўз ташаббуслари билан йўқ қилиш йўлига ўтиб кетадилар. Ана шундай маразлар ўз вақтида Абдулла Қодирий, Фитрат, Чўлпонларни йўқ қилдиришган. Ана шундайлар Ўзбек миллатининг асл фарзанди Мамадали Маҳмудни 15 йилдан бери Ислом Карим режимининг зиндонларидан чиқаришмаяпти. Улар ўз манфаатлари йўлида бир неча шахс ёки миллатни қўйиб туринг, бутун инсонятга ҳам тупуриб юбораверадилар.

Агарда улар сиёсатга аралашиб қолган бўлсалар, урди худо деяверинг. Улардаги романтик ҳис-туйғулар васваса касалига айланиб, қалблари бутунлай қоп-қоралашиб кетади. Ҳаммадан душман каби шуҳбалана бошлайдилар ва ўзлари асл душманга айланадилар. Ачинарлиси шундаки, бундай кишилар ўта кибр-ҳаволик бўлиб, ўзларини алоҳида эътиборга лойиқ шахс деб хисоблайдилар. Бундай инсонлар ҳеч қачон бировдан кечирим сўрай олмайдилар. Чунки ҳаромдан луқма еганларида пайдо бўлган кибрлари бунга йўл бермайди. Содда халқ ҳар доим бундайлар туфайли азият чекиб келган.

Биз эса сиёсат романтик орзу-ҳавасдан иборат эмаслигини аллақачонлар тушуниб етдик. Ҳозир ҳам бу каби ҳодисаларининг тирик шоҳиди бўлиб турибмиз. Мана сизга бир яққол мисол.

Ўзини Усмон Ҳақназаров деган ном остига яширган шоир (иккиюзламачилкка ўрин йўқ, гап шоир Салой Мадамин ҳақида кетмоқда) ўз фантазияларига шу қадар берилиб кетганки, ёнида ётган ўз хотинини ҳам душмандек кўришига ҳеч шубҳа йўқ. Албатта, у эркак бўлса эди, бунисига шуҳбам бор, бошқа ном остига беркинмас эди. Ёки назарида халқ унинг қандай “буюк инсон”лигини билмай қоладими?.

Шунинг учун қандайдир фитна тўқиб, халқнинг ҳурматига сазовор инсонларни обрўсизлантиришни касб қилиб олди бу шоир. Чунки бу инсонлар бугун ёки эртага ватанга қайтса, қисқа муддатда ҳокимятга келишлари муқаррар. Шундан қўрқаётган Салойимиз бутун умрини Ўзбекистоннинг келажаги учун курашга ўзини бахшида қилган Абдураҳим Пўлат, Пўлатжон Охун каби сафдошларимизга МХХнинг агенти деган ёрлиғ ёпиштиришга ҳаракат бошлабди. Шуни айтиб ўтиш жоизки, у “ижод қилган” рўйхатда ҳақиқатан шуҳбали инсонлар бор. Аммо жиддий сиёсатчи шубҳа асосида рўйхат яратмайди. Бунинг устига, у бу рўйхатга оламдан ўтиб кетган инсонларни ҳам киритиб, уларнинг номларини булғаб ўтишдан ҳам уялмаган.

Бундай иш шубҳаларга асосланиб қилинмайди. Фактларга асосланиш керак. Факт шундан иборатки, айнан шу Салой Мадамин “Бирлик” Халқ Ҳаракатига, бу ростакам Халқ Ҳаракати бўлгани учун айтиш мумкинки, Ўзбек халқига нисбатан хоинлик қилиб, халқнинг озодлик кураши йўлида ўтказаётган митингларини “кўча чангитиш” деб камситаган ва “Бирлик”ни тоталитар мустамлака тузум билан ҳамкорлик қилишга чақирган. Машҳур ўзбек ёзувчиси Шукулло Салой Мадамин ва унинг ҳамтовоқларини “КГБнинг ишини қилаяпсиз” деб айблаган. Буларнинг ҳаммаси видеотасмаларга туширилган. Мана буни факт деб айтадилар.

Энди Салой Мадамин ўз сотқинлигини ҳамма унутди деб ўйлаб ва тузумдан жафо чекканларни МХХ агенти деб атаб, ўзини қаҳрамон қилмоқчими? Қилолмайди, у ҳали миллатга нисбатан қилган сотқинлиги учун миллат олдида жавоб беради.

Мен интернет саҳифаларини кузатиб борар эканман, жуда кўп соф ниятли миллатдошларимиз, сафдошларимиз борлигига гувоҳ бўлдим. Уларнинг аксарятини манфаатлари бир, ниятлари ҳам пок, аммо ҳар-хил кўчаларда юрибдилар .Ва албатта бир кун келиб, уларнинг ҳаммаси битта кучга бирлашиб кетади. Бу куч – “Бирлик” бўлади.

Ана ўшанда, Ҳақназаров номи остида яширинадими, Гўнгназаров номи остида яширинадими, фарқи йўқ, Салой Мадамин кабиларнинг ҳаром ишларини ҳамма фарқига боради.

Акбарали Ориф

 

 

http://www.harakat.net/news/?id=13636