Jan 122013
 

12 January 2013

16:02 – Кубада чиқиш визалари бекор қилинди, Ислом Каримнинг уйқуси қочди

 

 

1959 йили ҳокимиятга келган Фидель Кастро Москвага тақлид қилиб, балки, Москванинг буйруғи билан 1961 йили ўз фуқаролари учун мамлакатдан чиқиш визаси олиш тартибини киритганди. Куба ўша йиллардан бери АҚШнинг мутлақо самарасиз

бўлган блокадаси остида яшаса ҳам, рангли металларга бойлиги, туризм сектори ва қанд-шакар тайёрлаш саноати ривожлангани сабабли, бунинг устига Хитой ва аввал СССР, ҳозир Россиянинг ёрдами билан иқтисодий жиҳатдан ангчагина ривожланган мамлакатдир. 11 миллион аҳолиси бўлган бу давлатнинг йиллик Ялпи Ички Маҳсулоти (ЯИМ) 115 миллард доллар. Аҳолиси Кубадан уч баравар катта бўлган Ўзбекистонники эса, бор-йўғи 45 миллард доллар атрофида. Яъни киши бошига ЯИМ бўйича Куба Ўзбекистондан, худди Қозоғистон каби, тахминан 9 баравар олдинда.

Аммо, Куба киши бошига ЯИМ бўйича қўшни АҚШдан тахминан 5 баравар орқада. Бу фарқ очиқча кўриниб тургани сабабли, Куба ўз халқини инқилобий ҳаракатлардан узоқроқ тутиш учун ислоҳотлар қилишга мажбур. Кубанинг коммунистик каллали раҳбарлари ҳам ислоҳотлар лозимлигини тушунишади, айни замонда, ислоҳотлар коммунистик режимни ундан ҳам тезроқ йиқитиши мумкинлигини ҳам билишади ва ислоҳотлар ўтказишмайди ҳисоб. Мамлакатдан чиқиш визасининг бекор қилиниши – ислоҳотлар йўлидаги кичкинагина қадамдир.

Бу хабар 10 кунчадан бери ҳеч қаерда кўринмайдиган Ўзбекистон Президенти Ислом Каримга яна бир сигнал бўлиб, унинг уйқусини қочириши шубҳасиз. Ўзбекистон ҳам чиқиш визаси каби аҳмоқона амалиётдан қанча тез воз кечса, ўзбеклар учун шунча яхши бўлади.

 

 

http://www.harakat.net/el_news.php?id=13132