Jan 102013
 

Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг фаол аъзоси бўлган Ғайбулло Жалиловнинг турмуш ўртоғи Муқаддас Темированинг хабар қилишича, ҳуқуқбон оёқ вена томири варикозга йўлиққан. Натижада юришга қийналиб қолган.  Ҳозирда Тошкентдаги Сангородда деб номланадиган маҳбуслар касалхонасида сақланаётган  Ғайбулло Жалиловнинг оёқ венаси ташхиси бўйича жарроҳлик амалиёти ҳам ўтказилинибди. У оиласига юборган мактубида ўзини яхши хис қилаётгани батафсил ёзган экан. Айни дамда вақтинчалик бўлсада қўлтиқ таёқда юраётганлигини ҳам билдириб ўтган Ғайбулло Жалилов.

Ёдингизда бўлса Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг фаоли Ғайбулло Жалилов 2009 йилнинг 5 сентябрь кунида куч ишлатилиб ҳибсга олинган, аввалига 10 сутка маьмурий жавобгар этилиб, сўнг 10 йилдан ошик муддатга озодликдан маҳрум этилганди. Ғайбулло Жалиловга нисбатан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг бир неча моддалари билан, жумладан 159 ва 244 моддалари билан ҳам иш қўзғатилиниб,  13 йил муддатга озодлдикдан маҳрум этилган. Ғайбулло Жалилов сохта айбловлар билан қамалган хуқуқ фаолларидан биридир!

10 январь, 2013 йил.

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Қашқадарё вилоят бўлими раиси.