Nov 232012
 

 

Қарши шаҳар “Махаллот” ҳамда “Кунчиқар” маҳалласида қишки мавсум
бошланмай туриб, свет  ва газда узилишлар бошланди. Газгаку ишонч йўқ,
эндиликда газнинг босими пастлиги туфайли электрэнергиясиз  маҳалла аҳли яшашга маҳкум этилган. Кундузлари йўлингизни топиб юрасиз, тунда бу изғиринда тонгни қарши олиш муаммодир. Аксига олиб, ёш болалалар гриппга чалинишмоқда. Бу хасталик етмаганидек, совуққа  чидашга мажбур бўлишмоқда. Танаси бошқа дард билмас дейишади қадимдан. Оддий халқнинг аҳволини билиш учун унинг аҳволида яшаб кўрмоқ керак.

Оддий аҳоли қишдан соғ-саломат чиқишига мансабдорлар кафолат бера оладиларми?
Улар учун оддий кўринган бу муаммоларни  бартараф қилиша олармиканлар?
Оддий халқнинг ҳам инсондай яшашга ҳаққи борми ёки йўқ?! Халққа электр
қуввати ва газ  берилса кимни-ким билан иши бўларди. Ахир бежиз
айтишмаганку, “йиғламаса боласи, кўкрак тутмас онаси”.

Хўш, халқ бу гўдак бўладиган бўлса, бу гўдак кўкрак сўраётгани йўқ,
балки онаниннг қорнидай иссиқ  ҳароратда яшашни истаяпти холос. Қарши
шаҳар ҳокимиятининг бу масалаларга жиддий ёндошиш вақти келмадимикан?
Ёки ҳали ҳам барвақтмикан?

Совет Иттифоқи даврида бу каби муаммоларни биз кўрмаган эдик, аммо
бугунги ёш авлод буларни кўзлари билан кўришга мажбур бўлишмоқда.
Келажакда эҳтимол, бу ҳол Ўзбекистон тарихига  ҳам  ёзилиб қолар.
Масалан, “Қоронғу ўтган тунлар” асарини ёзувчи ёшлар ҳам топилиб
қолар. Ахир келажагимиз ёшлар қўлида-ку! Демак, тарихни ёзиш ҳам шу
ёшларнинг  қўлида! Тарихда лаьнат тоши  эмас, аксинча чиройли хотира
қолмоғи керак!
“Бу келажаги буюк Ўзбекистоннинг”!

23 ноябрь, 2012 йил.

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Қашқадарё вилоят бўлими раиси.