Nov 232012
 

Давлат ва сиёсат арбоби
Жаҳонгир Муҳаммад

1.Уй, машина ва бошқа қимматбаҳо нарсаларни қарзга олиб, бир умр ана шу қарзни тўлаш учун ишлаш.

2. Одамгарчиликдан ишни афзалроқ деб билиш.

3. Ўз шахсини ҳаммадан, барча яқинларидан ҳам устун қўйиш.

4.Фикри мансабдорга, бойларга қарши бўлса ҳам чўрткесарчасига  айтиш.

5. Ҳафта давомида Худонинг йўқлигини исботлашга уриниб, ҳафта охирида бола-чақаси билан ибодатгоҳдан чиқмаслик.

6.Ёшлигида ота-онасини менсимай, ёши бир жойга етганда уларнинг хизматкорига айланиш.


7.Аввалдан келишилмай келган меҳмонни маданиятсиз ҳисоблаш.

8.Ҳамма жойга, ҳамма учрашувга илгаридан вақт олиб, олдиндан бориб, кутиб туриш.

9.”Навбатда тур”, дейилмаган жойда ҳам навбатда туравериш.

10.Дунёдаги катта воқеалардан Ҳолливуддаги кичик ҳангомаларни устун қўйиш.

11.Чақалоқнинг тагини тозалаш, қозон-товоқни, кир кийимларни ювиш, уйни пилесос қилиш, овқат пишириш каби юмушларни эркакнинг бўйнига қўйиш.

12.Аёлнинг ҳамма вақт ҳақ бўлиб чиқиши.

13.Боласини урган ота-онанинг бир умрга боласидан айрилиши.

14.”Арзон” деб ёзилган, лекин ўз нархидан ҳам қиммат нарсаларни сотиб олиш.

15.Ёмонликни тезда унутиш.

16.Қуролни қучоқлаб ётиш. Уйига тушган ўғрини “пақ-пуқ” отиб ташлаш.

17.Эр-хотиннинг пули, ҳисоб-китоби айрилиги.

18.Ресторанга тўпланган ҳар кимнинг ўзига ўзи ҳақ тўлаши.

19.Тўйга борганда тўй ҳақини бериш.

20.Бировдан қарз сўрашни қабоҳат, қарз беришни эса аҳмоқлик деб билиш.

21.Дунёнинг бошқа четидаги мингта одамдан битта америкаликни устун қўйиш.

22.Бўш вақтини ҳосил бермайдиган томорқасида ўтказиш.

23.Узоқ яшаш учун тупроқни витамин деса ҳам ишониш.

24.Овқатини асосан ресторанларда ейиш.

25.Душманига ҳам тиржайиб туриш.

26.Бола-чақа деб эмас, ўзи учун яшаш.

27.“Миллатим”, “Халқим” деганларни эшитганда энсаси қотиш.

28.Ўз сирини ўзи очиб ташлаш.

29.Пулни бахтнинг калити, деб билиш.

30.Ҳамма нарсани “одноразовий”га айлантириб юбориш.

31.Яхшилик қилишни жаннат учун чипта деб билиш.

32.Дилида эмас, уйида ит ва мушук сақлаш.

(Давоми бепоёнлик).

http://jahonnoma.com/2012/11/22/amerikachilik/