Nov 102012
 

 

Кузнинг  совуқ  кунлари  аллақачон  бошланиб  одамнинг   танасига иссиқ  ёкадиган бўлиб  қолди. Кечагина  тинимсиз  меҳнатдан  чиқган   аҳоли  бугун  совуқдан  ва қоронғуликдан  азият  чекмокда. Эндигина  дала  ишларини  йиғиштириб  уйига  қайтган   ҳамқишлоғимнинг уйига  кирдим.  Даладан  совуқ  еб  келган  эр-хотин  иссиққина жойда  ўтириб,  қайноққина  чой  ичишга ҳаракат  қилишди. Бироқ  на газ  бор,  на  электор  токи  на  сув.

 

Ҳориб-чарчаб  уйга  қайтган  эркак  сув  олиб  келиш  учун  эшшак арава  излаб  чиқиб  кетди,  аёл  эса  далага  учоқ-қазон  осиб овқат  килишга  уннади. Аёл  минг  азобда бир  амаллаб  чой  қайнатиб овқат  пишириб  ўчокдаги  чўғни  тоғарага  солиб,  уйга  олиб  кирди.

Бу  вақт  ичида  эри  ҳам   қаерлардандир сув  топиб  келди. Оила жамулжам  бўлиб  овқатланишга  ўтирди. Дастурхон  ёзилди.  Болалар онасининг  атрофиди  коса -кошиқ  кўтариб  юугира  бошлади. Шу  пайт  ҳалигина  ёнган   электр  чироғи  лип  этиб  яна  ўчади-ю,уй  зимистон  бўлди.  Эркак  сўкинди,  аёл  қарғанди.  Эндигина  бир ярим  ёш  бўлган  қизчаси  қоронғуликдан  қўрқиб  чирқираб йиғлади. Катталари жойларида  қотди.  Чунки  қимирлашса  ё  чойга  куяди  ёки овқатга.

Эр  шам  олиб келиш  учун дўконга  югурди,  хотин  йиғлаётган боласини  опичлаб,катталарини   етаклаб  яна  совуққа ташкарига чикди.

Бу каби ҳолатни нафақат биргина оилада,балки вилоятимизнинг  жуда  куп  жойларида  кузатиш мумкин.

Биз  ташқарига  чиқдик. Бундай пайтларда  аксарият  одамлар  ташқарига чикиб,  тўда-тўда  бўлиб  суҳбатлашади. Тортишишади. Ҳамма  ўз фикрини  гапиради.

Биз  билан  бирга  турган  бир  отахон  давлат  ишларидан бирида   ишлайдиган йигитдан  сўради.

– Ўғлим,  сен  давлат  ишларига  аралашиб  юрибсан. Аҳён- аҳёнда,  яъни электр  токи  бор  пайтда  телевизор  кўриб  қоламан.  Ахборотда айтишларича  пахтамиз  бошқа  мамлакатларнинг  пахтасидан  кўра   жуда сифатли  бўлганлиги  учун  чет  давлатларга  қиммат  нархларда сотилибди. Жуда  ката пулни  айтишаяпти. Менга  айтчи  болам,   анна шу  пахтани  экиб,  суғориб,  утдан  тозалаб    йиғиб-териб  берган шу халқ  эмасми?  Шу  пулда  халқнинг  ҳам  улиши бор  эмасми?  Бу халқнинг   аҳволидан  хабар  оладиганлар  борми? Халқ  совуқдан,қоронгуликдан,болалар  дарс  қилишдан қийналаётганлигини мажлисларда айтмайсизларми?,-  деди. Йигит  отахонинг  саволига  жавоб  бермай,  уйига  қайтиб  кириб  кетди. Отахон  яна  сўзида давом этди:- Рости-да! Меҳнат  қилиб,  шунча  фойда  келтирган халқни  ҳам  ўйлаш  керак-да. Шунча  меҳнати  эвазига  чироқ  билан газни бериб  турса  халқ  қийналмайди-да,  ахир. Тежасин,инсоф  билан. Ўтган  йили  ойлаб  бир  кунда  атиги  8 –10 дақиқа  чироқ   беришди-я,номардлар.  Кун  ҳозирча  қуруқ. Қор  йўқ. Эртага ерга   қор  тушса яна  ўтган  йилгидай  бўладими  деб  қўрқаман.

Отахон  тўғри  гапирарди. Кечагина  меҳнатдан  ҳориб  чиққан  халқнинг дам  олишга  ҳақи  бор. Қатор  йиллардан  буён  қишлоқларимизда аҳвол  шундай.

Оч  бола  билан  тўқ  бола  ўйнамайди. Халққа ҳам  чироқ  ва  газ кераклигини  раҳбарларимиз  унитиб  қўйишган  шекилли.

Саида  Қурбон

Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракати Жиззах вилояти бўлими етакчиси

http://birdamlik.info/?p=25160#more-25160