Oct 272012
 

Олдинги хабарларимиз бирида Наманган шаҳрининг

1- кичик туман худудида газ паст келаётганлиги хақида хабар бергандик. Ушбу хабар эълон қилинганидан сўнг хам газ мутасаддилари халигача ноқонуний равишда истеъмолчиларидан берилаётган газ учун хақ олишмоқда. Вахоланки, газ умуман келмаяпди. Уйлар совуқ , фуқаролар уй совиб кетганидан иситиш учун электр печкалари ўрнатишга мажбур бўлмоқда. Аммо улар электр печкаларни уйларига ўрнатишса электр тармоқлари мутасаддилари электр энергиясини мутассил ўчираверишини улардан кўришади.

Наманган шахрининг 1 кичик туман 66 – 68 уй фуқаролари яқинда вилоят хокимлигига газ мутасаддиларини устидан шикоят аризаларини ёзишган экан. Жавобини кутишмоқда.

Ўзбекистон Республикаси истеъмолчилар хуқуқлари тўғрисидаги қонунларда истеъмолчиларни хуқуқларини Давлат ўз химоясига олишини ва уларни хуқуқларини химоя қилишни кафолатланганлиги маълум қилинган. Жумаладан Ўзбекистон Республикаси Конституциясида “Давлат органлари ва фуқаролар қонунга мувофиқ иш юритадилар,.Давлат органлари ва мансабдор шахслар фуқароларни олдида масъулдирлар” деб ёзилган.

 

Буни қаранки , жорий йилнинг 22 октябр куни эрталаб “Тараққиёт” ТЕЛЕВИДЕНИЯСИда бир қизиқ лавха кўрсатилган, унда газни пасайиб кетишини қуйидагича ифодалаб тушунтиришган.

Кейинги пайтларда кўп қаватли биноларда ва ховлиларда яшовчи фуқаролар ноқонуний равишда уйларига газ печкалари ўрнатиб олган эмиш. Шунинг натижасида газ пасайиб кетган эмиш.. Қизиқ бундан 3 – 4 йил один одамлар ноқонуний равишда газни улаб олмаганмидалар? Энди улаб олаяпдиларми? Аҳир ўтган йилгача гарчан қишлоқларда газ бўлмаса ҳам, кўп қаватли уйларда газ ловуллаб ёниб турган эди-ку!

Бизни Давлатимиз мустақилликнинг 22- йилига қадам қўйди. Наҳотки мутасаддилар оддий газни ҳам аҳолига етказиб бера олмасалар. Буни қандай тушиниш мумкин?

27 октябрь , 2012 йил.

Зоҳиджон Зокиров
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамияти
Наманган вилояти бўлими раиси.