Oct 262012
 

25 октябрь куни АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Кролл Қарши шаҳрига ташриф буюрди ва ташрифи чоғида маҳаллий ҳуқуқбонлар билан ҳам учрашишни режалаганди. Элчи билан бизнинг айни учрашувчимиз шу куни соат 19.30 да Қарши шаҳридаги “Ёшлик” меҳмонхонасида бўлиб ўтди. Бу меҳмонхона Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати Қашқадарё вилоят бошқармаси билан айтиш жоиз бўлса қўшни, аниқроғи ёнма ёндир.  Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қарши шаҳар бўлими раиси Нодир Ахатов билан иккимиз мазкур меҳмонхонага сал барвақтроқ бориб қолдик. Биз “Ёшлик” меҳмонхонасига кириб ташрифимиз боисини билдирарканмиз, бизни меҳмонхона маьмурияти ходимлари ғалати бир ҳолатда қарши олишди. Тўсатдан паспорт копияларимизни сўрай бошлашди. Улар чамаси, бизни меҳмонада қоладиган деб ўйлашган бўлишса ҳам керак. Ахир паспорт фақат шу ҳолатда керак бўладида. 


Элчи билан учрашувга келган шахсларни ИИБ ёки МХХ ходимлари ўтказаётган терговга ўхшаш тарзда сўроқ қилишлари ҳеч бир ақлга сиғмайдиган ҳолат бўлди. Ҳар неки, биз  АҚШ элчиси билан учрашишга муваффақ бўлдик. Суҳбат эса жуда ҳам сермазмун бўлди. Элчи жанобларини қизиқтирган баьзи бир саволларини сизларга маьлум қилмоқчиман.

1.Бизга виза беришадими ёки йўқ ва бунинг сабабини қандай изоҳлашади?
2.Биз иш  сўраб қолсак иш билан таъминланамизми? 


Бу саволарга батафсил жавоб беришга ҳаракат қилдик. Ўйлаймизки элчи жаноблари аниқ ва тиниқ жавоб олдилар.  Мароқли суҳбатимиз камида уч соат давом этди. Бундан ташқари ҳам  жуда кўп саволлар бўлди ва бу савол-жавоблар мазмунини ёзишимиз шарт эмасдек. Ўзимиз ва элчи билсалар бўлгани деб ўйладик. Аввало АҚШ элчихонасига биз учун қимматлик вақтларини ажратганлари учун ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз!

 

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қашқадарё вилоят бўлими раиси