Oct 232012
 

23 октярбрь куни Қарши шаҳри Махаллот махалласида мил-мил ёниб турган
табиий газ буткул ўчди.
Газнинг йўқлигини суриштириш мақсадида шаҳар газ бошқармаси 04 рақамига
қўнғироқ қилишимиз бемасар кетди. Сабаби оддий “занет”холос.
Кунлар анча совуган бўлишига қарамай Қарши шаҳар хокимлигини бу муаммо
ташвишлантирмаётган кўринади.
Акс холда  айни совуқ кунлари газсиз ўтирмас эдик.
Бу йилги қиш мавсумидан соғ-саломат чиқишимиз даргумон.
Нега деганда электр энергияга ҳам ишонч йўқ!
Кўчамизнинг бошида 10 мактаб орқасида янги газ қувурлари
ётқизилаяпти.Бу ҳам бўлса “ҳарбий госпитал ва кўп қаватли уйлар учун”-
дейишмоқда.
Ҳамма гап шундаки ётқизилаётган газ қувурида газ  бўладими?
Ё  яна эски ҳаммом,эски тосми”?
Агар табиий газ бўлмаса,унда эсиз шунча маблағ дея оламиз холос!
Қолган  ахоли қандай қишдан чиқади?
Саволлар кўп, аммо саволга жавобни ким берар экан?

23 октябрь , 2012 йил.

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Қашқадарё вилоят бўлими раиси.