Oct 242012
 

АБДУРАҲИМ ПЎЛАТОВНИНГ АСЛ ҚИЁФАСИ

Таҳририятдан:Ушбу мақола таҳрирсиз сайтга  қўйилди.

Инсон   Ҳуқуқлари   жамияти   раиси   Абдужалил   Бойматовнинг  муҳолифат   лидерларига    қилган   мурожаати  мени   баъзи   масалаларга   яна   қайтишга   ундади. Бундай   чорловлар  илгари   ҳам   бўлган. 1992- йили   М. Солиҳ бир   форум   ташкил   қилиб,   барча   муҳолифатчиларни   бирлашишга   таклиф    қилган  эди. А. Пўлатов   эса   барча   “Бирлик” чиларни   бу   форумда    қатнашмасликка    чорлаб,“ М ,Солиҳ   муҳолифатни   бирлаштириб   туриб,ҳукуматга   ҳизмат   қиладиган ташкилотга   айлантирмоқчи”   деб   гап   тарқатган   эди. Абдураҳимни  бу   қилиғи  “Эрк” чилар   билан “Бирлик”чиларни  янада   бир-биридан   йироқлашишига,  бир-бирларига   ёв   қараш   даражасига   олиб   келган   эди. Лекин   биз   водийлик

90- йилларнинг   ўрталарига   келиб  эса  собиқ    бош   вазир   Шукрулло   Мирсаидов  муҳолифатни   бирлаштиришга   шаҳсан   менинг   гувоҳлигимда   уруниб   кўрди. Пўлатов   билан Солиҳ   ака  бир   ҳужжатга   қўл   ҳам   қўйишди. Орадан   ҳеч   қанча  вақт ўтмай  Пўлатов “Туркиянинг   қайсидир   газетасида Солиҳ –  “Эрк”   муҳолифатни   бирлаштирди   деб   ёзибди,“Бирлик” бирлаштирди”-  деб   ёзиб   Солой   акани   ҳам    фикридан   қайтишга   мажбур   қилди. Чунки,шаҳсий   манфаатидан    миллатни   манфаатини    устун    қўйган   одам   учун   қайси   партия    бирлаштиргани   барибир   эмасми. Яъни   яна   бизларни   бир   куч   бўлиб   ҳаракат   қилишимизга  зарба   берди.

Шундан   кейин,  мен   қаттиқ   ҳурмат   қиладиган   укаларимдан   Жаҳонгир   Муҳаммад   ҳам   бу   ишга   қўл   урган   эди. “Гина-гудратларни   унутиб   бирлашайлик”   шиори   остида   бошланган   бу   ишга  ҳам  Пўлатов   ғов   бўлди. Энди   бу   ишга  яҳши   ниятлар   билан  Абдужалил   укамиз   қўл   урибди. Қараб   турасиз,  бунга   биринчи   бўлиб  Абдураҳим    қарши   чиқади. Униг   мақсади   ҳамма   унинг   атрофида   бирлашиш   керак. Агар    унинг   бу   ҳаракати    қандайдир   натижа   бериб,Каримов   режимига  таъсир   қиладиган   даражада   бўлишига    ақлимиз   етганида,  менимча   бу   ҳаракатга   ҳаммамиз    қўшилар   эдик.  Лекин   тушиниб    турибсиз,   сиёсий   мурдани   асл   башарасини   кўриб   турган   ҳар   қандай   муҳолифатчи   уни   атрофида   бирлашишдан  ҳеч   қандай   натижа   чиқмаслигини   яҳши   билади.

Дадаҳон  Ҳасанов   ва  Ботир   Норбоевларни    яҳши   биласиз. Абдураҳим    миллат   учун   улар   қилган   ишларни  мингдан   бирини   ҳам   қилгани   йўқ. У   шундек   буюк   инсонларни   ҳам   уни   қўлламаганликлари   учун   сотқинга   чиқарди.  Абдураҳим    агар  телба   бўлмаса  “ Буларни   олдида   мен   кимман?  Уларга   баҳо   беришга   арзийманми-йўқми?”  деб   ўзига   савол   бериши   керак   эди.

Муҳолифатни   бирлаштиришга   шаҳсан   мен   ҳам   ҳаракат   қилиб   кўрганман. 90- йиллар   бошида   М.Солиҳни   олдига   бориб  Пўлатов   у  киши   ҳақида    яҳши    фикр   билдирганини   айтсам,  Пўлатовни   олдига   бориб Солиҳ   ака   у  кишини   мақтаганини   айтар   эдим.  Бир   марта  М.  Солиҳ  билан   бу   масалани   муҳокама    қилганмиз.  У  киши   Ўзбекистонда   қандайдир   ўзгариш   бўлиши   учун   ҳар   қандай   ишга   тайёр   эканини  билдирди. Пўлатовни   олидга  бориб  бу   фикрни   айтсам   у, М.Солиҳни   Каримов   билан   учрашганини  баҳона   қилиб   менинг   таклифларимни   бир   неча  бор     рад   этди.

Шу   орада    муҳолифатни   бирлаштиришга  Дадаҳон   ҳасанов,Гулчеҳра   Нуриллаевалар   ҳам    уриниб    кўришди. Бунга   ҳам    яна    уша   Абдураҳим  тўғаноқ   бўлди.  – Уларга   ишониб   бўлмайди- деб  “Бирлик” чилар   орасида   тарғибот   олиб   борди.

Мен   оҳирги   марта   турмадан   чиққанимдан  кейин,Пўлат   Оҳунов,Васила   Иноятова,жўрналист  Абдураҳмон   Ташанов    ва   водийдаги   барча  “Бирлик” лидерлари    Қўқондаги “Қўқон”   чойҳонсида   тўпландик   ва  Пўлатовни  М,Солиҳ   билан  тортишишни   бас   қилишини  талаб   қилувчи   ҳужжат    қобул   қилдик.  Барча    дўстларимиз қўллаб-қувватлашди. Шундан   кейин   Абдураҳим   бир   оз   жим   юрди. Орадан   озгина   ўтиб   яна   дий-дийдиёсини   бошлади.

2007- йил  Туркиянинг  Истамбул   шаҳрида    бўлиб   ўтган   воқеа   мени   карахт   аҳволга   солиб    қўйди. Машҳур    олим   Темирҳўжа   ака   мени   кўргани   биз   яшаётган   меҳмонҳонага   бордилар. Биз   “Фредум   хаус”   ташкилоти  таклифи   билан   борган   эдик. Темирҳўжа   ака  борганларида   биз   дарс   ўтаётган   эдик. У   киши  дарс   тугагач,шу   яқин   орадаги   кафега   боришимини   айтиб   кетдилар. Ярим   соатлардан   кейин    кафега   борсам, Пўлатов,Темирҳўжа   ака ва  асли  Қўқонлик   бўлган   бир   дўстимиз ниманидир   тортишиб   ўтиришган   экан. Саломлашгач   уларни   гапларига   эътибор   қарата   бошладим.  Абдураҳим   бу   икки   юртдошимизни  М,Солиҳ   қўллаб-қувватлаганликда   айблаётган   эди. Ўта    қўполлик   билан  “Сенлар   сотқинни   ҳимоя    қилгансанлар,агар   Солиҳни   Ўзбекистонда    2   нафар   одами   бўлса   ҳам  шу   ердан  Норвегиягача   бошимни   эгиб,   тиз   чўкиб   бораман”   деди. Шунда   Темирҳўжа   акам,“Ҳўп    ўзингиз   Солиҳни   2 нафар   ҳам   одами   йўқ   деяпсиз,   нега   бўлмаса   у   билан   тортишаверасиз?”   дедилар.  Қўқонлик    дўстимиз   ҳам  бир   куч   бўлмасак   муродга   ета   олмаслигимизни   тушинтирмоқчи   бўлдилар. Улар   гапларини   тугатишлари   билан  Абдураҳим    шарт   ўрнидан   туриб,   курткасини   ечиб,   икки   юртдошимизга   қарата,“Мушлашасанларми? Тур    ўрнингдан!” деб   бақира   бошлади. Шу   заҳоти   Қўқонлик   дўстимиз “Сен   одамий    қиёфадан   чиқибсан!” дедиларда,   мендан   узр   сўраб   кетдилар. Темирҳўжа   акам  “Ҳой   Абдураҳим! Мен   сени   эмас,Носиржонни    кўргани   келганман,  одам   эмас    экансан,туринг   Носиржон”  дедилар. Мени   тузукроқ    жойга   овқатлантиргани   олиб   кетаётсалар   Абдураҳим   ҳам   яна   ҳиралик   қилиб  бизга   эргаша   бошлади. Йўлма-йўл   яна   уша  “ 53-54” дидиёсини   гапириб   кетди. Гапни   очиғи,уша   пайтгача   мен   Абдураҳимни    шу  қадар  пасткаш   эканлигини   билмас   эдим. Менга  у    50  донача  “Ҳаракат”  журналини    юртга   олиб   бориб   тарқатиш   учун   берди. Меҳмонҳонада   бир   бошдан   варақлаб    чиқсаб   у   ерда  халқни   муаммолари   деярли   йўқ. Фақат   М,  Солиҳ   иғво   қилинган. Бу   журналларни   ҳаммасини   меҳмонҳонага   ташлаб  келдим. Чунки    бу   журналдаги   фикрларни   ҳеч   кимга   фойдаси   йўқ   эди. Фақат   муҳолифатни   бўлишга   хизмат   қиларди   холос.

2008- АҚШ  дипартаментининиг   таклифига   биносан   беш   киши  сеҳрли   диёрда   бўлдик.  Вашингтондаги биз  истиқомат   қилган   меҳмонҳонада,  мени   ҳонамда   гаплашиб   ўтириб,Пўлатов  Исмоил   Дадажоновни   “Ҳизби-таҳрир”   аъзоси,   террорчи   деб   атади. Мен,оғир   кунларимда   мени,   оиламни    қўллаб-қувватлаган   дўстимни  бундай   деб  аташига   қарши   чиқиб,  уни   ҳимоя    қилдим. Гапларимни   тушинишни   ҳоҳламади   ҳам. Уша   кунлари   Пўлатов   Мени ва   мен   билан  Сурат   ака  Икромов,Елена  Урлаева,Суҳроб   Исмоилов   ва Руҳиддин   Комиловларни    уйига бир  пиёла   чойга   таклиф  қилди.  Раҳматли   Абдубанноп   ҳам   келди.  Озгинадан   кейин “қизишиб”   олган   Пўлатов   Сурат   акага  кутилмаганда   “ташланиб”   қолди. У   таҳминан   шундай   деди. “Сен   ва   сени   ташкилотинг   ҳеч   нарса   иш   қилганларинг   йўқ. Сен   ҳам   Т.Ёқубов   сингари   атайлаб   ташкилотингни   рўҳатдан   ўтказмаяпсан,    чунки   ўтказсанг,   ҳукуматга   олган   пулларинг   ҳисобини   беришинг   керак. Суҳроб-ку   эски   сотқин, Руҳиддин   ҳам   сотқин!   Сенлар   ҳамманг   сотқинсанлар!”  деб   бақира   бошлади. Абдубанноп   раҳматли   бизни    биринчи   қаватга  олиб   тушиб    қилиб,“Акалар    акам   шунақа   бўлиб   қолган,   мени  ҳам  баъзида   сотқинга   чиқаради. Ҳафа   бўлманглар   илтимос”   деди.   Тепага   чиқдик. Бир   пиёла   чой   ичишимиз   билан    яна   бақи-чақир   қилиб,   энди,  Сурат    акага   жисмоний   ҳужум    қилишга   шайлана   бошлади.  Шунда  Абдураҳимни   турмуш    ўртоғи:“Ҳой   менга   қаранг,   қанақа   одамсиз? Меҳмонларга   ҳам   шунақа   муомала  қиладими?  Агар   ҳозир   тўхтамасангиз    палиция    чақираман”  деди. Шундан   кейин   тинчиди.Ундан   бола-чақалари   ҳам   безор   бўлган   экан.  Бу   воқеаларни  номлари   юқорида   келтирилган   дўстларимиз    тасдиқлашлари   мумкин.

Шу   воқеалардан   кейин мени   кўргани Вашнгитонга   борган   Баҳодир  Чориев   билан  бирга   ишлашга   келишиб   олдик. Чунки   менда   бошқа   йўл  қолмаган   эди. Абдураҳимни    қош-қавоғига   қараааб,  ҳеч   нарса    қилмай   юроверишни   ўзимга   эп    кўрмадим. Туманлардаги   бўлимларимиз   лидерлари Абдураҳимни   фақат  М.Солиҳ   синдроми   билан   ўралашиб    қолаётганини   айтиб  нолий   бошлашди. Шундан   кейин   барча   сафдошларимини  “Бирдамлик”ка   чорлай   бошладим. Тўғри    баъзида   “Бирдамлик” раҳбарияти   балан   баъзи   масалаларда   орамизда   келишмовчиликлар   бўлиб   туради. Лекин бу   ҳодисалар   фақат ҳаракатнинг  ҳамда   халқни   манфаати    йўлида  бўлади   ва   тезликда   биз   бу  келишмовчиликларни  унутиб  ишга   киришамиз.    Биз   Пўлатовни   сингари “Эзгулик”   ниқоби   остида   тўртта   чолни   чақириб  йиғилиш   қилиб,   буни   оламшумул   воқеадек  элга   дастон   қилаётганимиз   йўқ. Ҳудога   шукур Пўлатов  йўқ   деб   атаётган “Бирдамлик”ни    водийнинг   деярли   барча   туманларида  вакиллари   бор.  Б. Чориев   эса  Пўлатовга   ўҳшаб  шаллақилик   билан  шуғилланаётгани   йўқ.  Амалий   иш   қилаяпди. Бемор   дўстларга,   муҳолифатчиларга    ёрдам   бераяпди. Ҳолимиздан   ҳабар   олиб   турибди. Мен   Пўлатов   айтганидек   пул   учун “Бирлик”  ни   ғоясидан   ёки  “Бирлик”   чи   дўстларимдан   воз    кечиб,   уларни    сотганим  йўқ.   Фақат   Абдураҳимни  амалий   иш    қилмай   муҳолифатни    бўлишга   ҳаракат   қилавериши   жонимдан   ўтиб   кетди.

Мен   муҳолифатдаги    дўстларимга   мурожаат   қилмоқчиман.  Наманганлик  шоир   Чустийни   ажойиб  ғазаллари  бор. Шоир   ғазалининг   бир   жумласида   шундай  дейди:“Қилмагин   дўстингни   душман,  душманингни   дўст   қил,  бу   фазилат   соҳиби   инсонлар  инсони   бўлур”  Ўзини   муҳолифат   лидери  деб   билган   киши,ўзининг   дўстларини   душманга   айлантириш   эмас , ҳатто   душманларини   ҳам   дўст  қилишга   ҳаракат   қилиб,мавжуд   ғоя   атрофида  уларни   бирлаштиришга   ҳаракат   қилиш  керак. Уларни   баҳоли   қудрат   ишлашларида   имконият    яратиб   бериши   керак.Бу   иш   унинг   қўлидан   келмадими,   айб  унинг  атрофида   бирлашмаганларда   эмас,   балки   унинг   ўзидадир.

Абдужалил  Бойматов  ўз   мурожаатида   айтганидек   ўта    муҳим    воқеалар   арафасида   турибмиз.  Пўлатов   бу   ишларимизга   ҳам   ҳалақит   беришга   ҳаракат    қилиб   кўради.  Ишонинг   Пўлатов   бизлар ва   халқимиз   учун  ҳар   қандай   диктатордан   ҳам   ҳавфлироқдир. Масалан   Каримов  М.Солиҳни   яқинларини   қамади. Баъзиларини   қўйиб   юборди. Мен  ҳам  ҳаммаси   бўлиб   уч    йил   турмада   ўтириб   чиқдим.  Биласизми,ҳудо   кўрсатмасин,  эртага   Каримов   ўрнига   Пўлатов   келса М.Солиҳни,Чориевни    яқинларини   ва  ўзини   қўлламаган  бизларга   ўҳшаганларни  отиб   ташлайди. Ҳатто “Озодлик”   радиосидаги   ҳоразмлик   укаларимизнинг   бу  ерда   яшаётган   яқинларини ҳам авақталарга   ташлайди. Ҳозирги   кунда   бу  Ўзбекистон   ичкарисида   ва   бошқа   мамлакатларда   яшаётган   “Бирлик” чи   дўстларимиз Пўлатовдан   қутилиш   йўлларини   излашмоқда. Чунки   бир   улуғ   иш   бошида турганимиизда ўзимизни   покизалаб   олишимиз   керак. Ҳукуматга   ўҳшаб    номоз    ўқиган одам   борки   барчасини   террорчи  деб   атовчи   Абдураҳимдек  Ҳудосизлар   ишимизга   басирлик   келтиради. Барчамиз   биргалашиб   орамиздан   Пўлатовни   шипириб   ташламасак,  овора   бўлманглар    минг    йилда   ҳам   бирлаша   олмаймиз.

Носир    Зокир

http://birdamlik.info/?p=24920#more-24920