Oct 232012
 

16 октябрь куни Қарши «Ерқўрғон»бозорининг раиси Тоштурди Тўраев, бозорда савдо қилувчи одамларни йиғиб мажлис қилган. Унда хусусан шундай гапларни деган:

-қанча одам йиғилди;

-60 фоиз одам келган.

– эрта манга ёзингки 40га яқин одам бор эди деб, 36 одам келганми. Оғайнилар нима бўляпти, тортинмаси айтаверинглар, биз шунга қараб иш қилаверамиз.

Йиғишдан мақсад ҳам ёрдам бериш, энди бўлмаса шундай гап, ман сизлар тарафдориман, келган жойларинг борку, 3,5гектар жой қолдирамизда,ўртадан мана асфалтга жой-йўл кетади. Дўконларни бир қатор қилиб жойлаштирамизда-2,5метрдан берамиз жойни,яхшилаб планларини қилдик, тепасига тунука қилинади (дўконнинг), ҳаммаси бир қаторда где-то 40 кишига хисоблаб чиқдим, яъни харажат –бир миллиард олти юз минг сўм чиқди,… ҳар бир кишига-бир миллион олти юз минг сўмдан тўғри келар экан….шуни одамлар билан гаплашиб олайлик деб айтди…чиройли, яхши дўкон қурайлик.,70-80 фоизларинга маъқул келиши мумкин, 20-30 фоизга маъқул келмаслиги мумкин,ўзимиз учун ўзимиз шароит қилайлик.Энди бизга қоладигани-энди шу бозорқўмга раҳмат ,шароит яратиб берибди-деган гапи қолади.

Айтиб ўтиш керак-ки, ҳозир бутун вилоятда (балки республикада ҳамдир) бозорда савдо килувчилар хисобидан қурилиш қилиш урф бўлиб қолган.Бозор раислари –(асосан хукуматнинг содиқ кишилари),ҳеч қандай қонундан қўрқмасдан хоҳлаганларича одамларни шилишга ўтиб олишган.Хусусан «Ерқўрғон»бозорида ҳам, ҳар куни -3000 минг сўмдан чек пули,бундан ташқари ,маиший хизмат деб қоровули минг сўм пул йиғиб кетади, лекин ушбу бозор ёзда чанг, қишда тиззагача лой бўлиб қолаверади.

Шуни қўшимча қилишим керакки,маълумотга кўра, «Ерқўрғон»бозорининг раиси Тоштурди Тўраев ,ўтмишда вилоятда «араб»мафиясини тузган совхоз директори,1980 йил ўрталарида прокурорлар Гдлян,Ивановлар қаҳрига учраган «Машҳур»Орзиқул Тўраевга ва ҳозирги президентнинг «Оқсарой» қароргоҳи директори А.Тўраевга яқин қариндош бўлади.

Афтидан шу сабаб бозор раиси шунчалик қўрқмаётгандир.Лекин мени бошқа нарса ўйлантиради-нега бизнинг мамлакат «президентимиз»ни криминал шахслар бунчалик ўзига қаҳрабодек тортади.

 

23 октябрь, 2012 йил.
Нодир Ахатов
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қарши шаҳар бўлими раиси.