Sep 212012
 

Қиш келди дегунча, одамлар элетр энергиясини ўчаверишидан юраги безиллаб қолган. Бу йил бу ҳолат сал эртароқ бошланди чоҳи. Чунки кейинги пайтларда вилоятимизнинг 1-а кичик ноҳия худудида электр энергиясини хеч қандай огохлантиришсиз ўчириб қўйилмоқда. Фуқаролар истеъмолчи сифатида ушбу муаммолар юзасидан вилоят хокимлигига мурожаат қилишган экан. Уларнинг мурожаатларига жавобан хокимият мутасаддилари “Яқинда янги трансформатор олиб келинади, хафа бўлмай сабр қилиб туринглар, шу трансформаторни янгилиш тараддудидамиз” деб айтишган.

Биз электр тармоқлари мутасаддиларидан электр энергияси нима учун ўчириб қўйилишини сабабларини сўраганимизда улардан бири мана бу жавобни айтди:- “Электр энергияси танқислиги сабабли дам бу худудни, дам у худудни ўчириб қўйишга мажбурмиз” деб жавоб берди. Қизиқ… Бунинг сабаби нимайкин? Бу электр энергияси мутасаддиларини зиқналигими ёки буни бошқа сабаблари борми?

.

Қолаверса , Ўзбекистон Республикаси бош қомусимиз Конституциямизда “Давлат сувиринитети 2 моддасида “Давлат халқ иродасини ифода этиб , Давлат органлари , фуқаролар ва мансабдор шахслар қонунга мувофиқ иш юритадилар.

Давлат органлари ва мансабдор шахслар фуқаролар олида масъулдирлар” дейилган.

Электр энергиясига раҳбарлик қилаётган шаҳслар ҳам давлат амалдори ҳисобланишади. Лоақал одамларга нима учун электр энергияси етишмовчилигини сабабларини тушинтириб беришмайдими.

21 сентябрь, 2012 йил.

 Зоҳиджон Зокиров
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамияти
Наманган вилояти бўлими раиси.