Aug 272012
 

26 август куни кечки пайт мени танийдиган бир инсон  кўчада янги маьлумот айтиб кетди.

Бу инсонни айни дамда кимлигини айтолмайман.

Кечадан буён буни ёзишни ҳам ёзмасликни хам ўйлаб чиқдим.

Охири ёзишга қарор қилдим.

Қарши шахар ИИБ бошқармаси  икки фоҳиша аёлларни ёллаб,менга қарши провокация уюштириш ниятида туришган экан. МХХ топшириғи асосида экан.

Яьни режимнинг фоҳишалари (мен уларни танишимни) қистириб ўтди манба.

Улар айни дамда режимнинг “дудкаси” га ўйнаётгани, яқин ўртада менга “янги сюпризлардан”огоҳ бўлишимни билдирди.

Мен ИИБ ва МХХ ходимларини барчасини ёмон дея олмайман.

Буларни ичида ҳам одамшавандалари бор.

Бу режимни жинидан ёмон кўрадиганлари ҳам бор ораларида.

Ўзбекистон ичкарисидаги консуллар,Халқаро Инсон Ҳуқуқларини Ҳимоя қилувчи ташкилотлар огох бўлинглар менга нисбатан янги провокация, тайёрланаётган экан.

Мен ва менинг яқинларим қаттиқ босимлар остида қолганмиз.

Хуқуқпарварлар ёрдам сўраб, журналистларга,халқаро ташкилотларга,элчихоналарга мурожаат қилишади.

 Режим фоҳишаларга  мурожаат қилаяптими!?

 

Гулшан Қораева

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Қашқадарё вилоят бўлими раиси.

27 август 2012 йил