Aug 042012
 

ТЎҲМАТ

            Шу   кунларда   барчамиз  Яратган  бизга   фарз   қилган   муқаддас   рамазон ойининг  рўзасини  тутмоқдамиз. Шундай   улуғ   айём   кунларда  мозийга   қараб   иш тутмоқликни   ният   қилдик. Маълумки  дини  Исломда   ҳам    ва  бошқа   динларда   ҳам инсонни   инсонга  нисбатан  тўҳмат   қилиши   қатъиян   ман   қилинган. Афсуски  яқин тарихимизга   назар   ташласак,  айниқса   ҳукумат   вакилларини  на   дин    аҳкомларини на   қонунларни   назар   писанд   қилмасдан,   юқори   лавозимли   кишиларни   бир   оғиз бўйруғига   асосланиб    айрим   фуқароларни    тўҳмат   билан   авахталарга ташлаганларига   гувоҳ   бўламиз. Шу   фикрдан   келиб   чиқиб   ўз  бошимдан   ўтган   бир   воқеани  эслашни   жоиз   деб   билдим.

           1993- йил  Октябрь   ойидан   бошлаб   “Озодлик”   радиоси   билан   ҳамкорлик қила    бошладим. Мен   берган   материаллар   эл   назарига   тушди. Одамлар   уйимга келиб   менга   интервю   бера   бошладилар.  Ўша   йилнинг  27-  Ноябрь   куни,  гарчан иш   куни   бўлмаса   ҳам   мени   ишхонамга   чақиришди.  Уйимда  “Бирлик”ни  Наманган   шаҳар   бўлими   раиси  Аҳмадхон   Тўрахонов   ҳам   бор   эди.  Уни машинасида    ишхонамга   бордик.  Худо   раҳматли   раҳбаримиз   хонасига мени   олиб кириб,   менга   –Ҳали   ҳам  чет   элдаги   дўстларингиз   билан   боғланиб   турибсизми? деди.

Ҳа,   ҳар   замонда –дедим.

Юқоридан   суриштира   бошлашди,  эҳтиёт   бўлинг-   деди. 

–  Мени   атиги   шу   гап   учун   чақирдингизми? –   дедим.

 –Ҳа,   кетаверинг- деди. Ташқарига   чиқсам   бир   гуруҳ  Тошкентдан   келган   ҳуқуқ тартибот   органи   ҳодимлари  А. Тўрахоновни  машинасини    ўраб   олиб,уларнинг бошлиғи   бўлса   керак  –  Кто   Насир   Закир,  кто   Насир   Закир –  деб   бақираяпди. 

-Мен –   дедим. Ҳаммаси   мен   тарафга   югуриб,    қўлларимни   қайириб,кишанлади   ва улардан   бири  телпагим   четига,  менга   кўрсатиб   туриб  салафанга   ўралган    оқ нарсани   тиқиб   қўйди.  Дарров    бу   иш   моҳиятини   тушундим.  Чунки   мендан олдинроқ  собиқ   СССР   халқ   депутати   Пўлат   Оҳуновни  ҳам   шу   йўл   билан қамашган  эди. Уч   кун   турли   туман  изаляторларида   ётдим. Чуст   туманида   бўлган куним  туман   ички  ишлар   бошқармаси   бошлиғи Аҳмадалиев ( ҳозир   палаж   бўлиб ётибди.)  –Қўлга   тушибсанку,  Мингбулоқ   туманида   митинг   қилиб   суткалаб уҳлатмагансан   онагни….. – деб   сўкди.  Кейинчалик   билсам  улар   уйимга  ҳарбий қисмларда давлатнинг   маҳсус   назоратида   турадиган   граната   қўйиб   қўйишибди. Ҳуллас   иккита   жиноятни   бўйнимга   илиб, 2   ярим   йилга   озодликдан   маҳрум этишди. Мен   билан  А. Тўрахоновни   ҳам   қамашди.

           Устимдан   бошланган   судда   адвокат  Юсуфжон  Мусаев  –Н.Зокирни   уйидан чиққан   гранатани  уни   ўзи   ҳали   кўрмаган. Биласизми   ундай   гранаталар    маҳсус назоратда   туради. Агар  сал   эхтиётсизлик   билан  тегилса,  битта   дом   эмас,  балки  бир  неча   дом  йўқ   бўлиб   кетади. 5 нафар   вояга   етмаган   фарзанди  бор   киши    ўз уйида   шунақа   граната   сақлайдими?  Қолаверса   мен   гранатани   рақамини   кўриб ҳайрон   қолдим,   чунки  бу   гранатани  5-  судда  кўришим-   деганда   бутун  судда қатнашаётганлар   кулиб   юборишди. Суд   жараёнида   қизиқ   воқеа   бўлди. Гувоҳ сифатида   20   йил   бирга  ишлаган   машҳур   актриса  Турсуной  Мамедовани   ўғлини олиб   киришди. У   уйимга  граната  қўйиб   қўйишаётганда   уша   ерда   қатнашган   экан. У  шундай   деди.  – Мен   икки   марта   қилмаган  ишим   учун   қамалдим. Оҳирги   марта атайин   жиноят   қилиб   қамалдим. Ҳар   ҳафта  иккитаси   келиб,–Носир  Зокирни  суди яқинлашаяпди,  агар   келишилган   гапларни   айтмасанг   отиласан –  деб   кетади. Мен турмада   ўтириб,   Қуръон,Ҳадисни   ўқидим. Қасам   ичаманки,  Носир   акага   тўҳмат қилишди.  Моҳир   мелиса  енгидан   гранатани   олиб,Носир   акани   уйини   бурчагига қўяётганда   мен   унга –Мен   Афғонда   хизмат   қилганман,  аҳир   бу   граната “вооруженнийку”.  Портлаб   кетса   ҳаммамиз   кул   бўламиз- дедим. У   мени   сўкиб берди.  Биламан   хозир   ичкарига   кирсам   мени  ўлгудай   уришади.  Лекин   мен қўрқмайман.   Бор   ҳақиқатни   айтдим. Нима   қилса   қилар-   деди.

              Бир   гуруҳ   судланувчиларни   турмадан   судга  олиб   чиқишаётганда,  суд машинасида   подполковник  Юсужон   акани   кўриб  қолдим. У   ҳам   қамалган   экан. Носиржон   сизни   ёнингизга   ким   наша   солиб   қўйган?- деди.  Мен  –  Лутфуллаев деган   лейтенант-   дедим. Юсуфжон   ака   шундай   деди:–Мен   Тошкентда   турмада ўтирганимда  мени   хонамга   бир   йигитни   олиб   киришди. Танишиб   бўлгач,Наманганлик   экансиз   Носир   Зокирни   танийсизми? –деди.  Мен  -Ҳа   яҳши   танийман –дедим.  Шунда   у – Мен   уни   қўлга   олаётганимизда   телпаги   орасига   наша   ташлаб қўйган   эдим. У   икки  қўлини   очиб –  Пайғамбаримиз   ҳам   ўзларига   зулм қилганларни   қарғамаган   эдилар. Оллоҳ   кечирсин,  Илоҳим   уч   ойдан   кейин  олдимга   келиб   ўтир. Омин?-  деган   эди. Бугун   уша   воқеага   роппа-роса   уч   ой бўлди-   деб   йиғлаб   юборди-  деди  Юсуфжон   ака.  

             Тоштурмада   ўтирганимда   терговчи  граната   ва  наша   ҳақида   бирорта   савол бермади. Фақат   сиёсат   ва “Озодлик”   радиоси   ҳақида   сўради. Улар   “Озодлик” радиосига   чиқишим   учун   менга   кимдир  мақола   ёзиб  беради   деб   ўйлашар   экан. Бир   куни   терговчи   келиб  -Дадахон  Ҳасанов   ҳамма   нарсани   айтиб   берди. Сиз   ҳам   айтиб   берсангиз   енгиллик   бўлади – деди.  Кейин   билсам   шундай   гапни   мени номимни   қўшиб  Дадахон   акага  ҳам   айтишган   экан. Бизни   уларга   гапирадиган сирли   ҳеч   нарсамиз   йўқ   эди.  Шундай   қилиб  1994-  йил   1- Ноябрь   куни Президентнинг   маҳсус   фармонига   кўра  Мен   Отаназар   Орипов,Пўлат   Оҳунов,Иномжон   Турсунов   ва    яна бир   журналист  озод   этилдик.  Бу   воқеага   кўп   йиллар бўлди. Лекин   шуни   айтишим   керакки.   Менга   тўҳмат   қилган  терговчи,  судя,прокурор   барча-барчаси  ё   қамалиб   кетди,   ё   ишдан   ҳайдалди,  ёки   вафот   этиб кетди. Биттаси    қолган   эди.

 2006-   йил   фарзандларимини  уйлаганимда,  қудам   билан    келишиб   тўйни  бир   жойда   қилган   эдик.   Ҳалиги  уйимга   граната   қўйган   мелиция   ҳодимини  қудам   тўйга   айтган   экан. Олдига   бориб   сўрашдим.  Кўзи   чиқиб   кетай   деди.   Моҳиржон   мен   шу   одамни   қудаси   бўламан-   дедим. Қотиб   қолди.  Бу   ҳам  майда чуйда   лавозимларда   ишлаб   юриб   яқинда   нафақага   чиқиб   кетди. Аммо  ҳозиргача,ҳар   сафар   кўча-кўйда   кўришиб   қолсак   кўзимга   тик   қараб   сўраша   олмайди. Менга   тўҳмат   қилиб   вафот   этганларни   Оллоҳ   раҳмат   қилсин. Чунки   биринчидан улар   бу   ишларни   ўз ҳоҳишлари   билан   қилмаганлар. Иккинчидан   улар қилган ишлари  учун   Яратганни   олдида  жавоб   берадилар. Лекин    қолганларини   бу   дунёни ўзидаёқ   жазосини   олганига   нима   дейсиз?   Чунки   зулм   жавобсиз    қолмағай.  Бу Оллоҳни   қонунидир. 

Турмадан   қайтганимдан   кейин  умр   йўлдошимни   айтишича   у  5   нафар   вояга   етиб-етмаган   болаларимни   олиб  Тоштурмага,мени   кўрсатгани   олиб  борган экан. Лекин  ўзини   яратган   худодан,   тепада   ўтирган  манқурт   раҳбарини   устун қўювчи  кимсалар   –  У   киши   юқорини   назоратида   туради –деб   рўҳсат   бермабди. Турмуш   ўртоғим  болаларимни   кўнглини   олиш   учун   метрога   олиб   тушибди. Ҳозиргача    Тошкентга   бориб    ҳар  сафар   метрога   тушсам,   кўчаларда   мени  кўраман   деб   сарсон  бўлиб  юрган   болаларимни   уша  пайтдаги   аҳволи  кўз   ўнгимга келаверади. Шунинг   учун    болаларимни   кўчаларда   ҳор-зор   қилган,  мени   қамашга бўйруқ   берган   кимса  ва  кимсаларни   номини   ҳеч   қачон   унутмайман. Улар  ҳам бўйруқ   бажарган   кимсалар   каби   бу   дунёдаёқ   жазосини   олиши    аниқ.  Улуғ  айём кунларида   дуо   қилайлик  “Бевақт   ўлим,  қуруқ   тўҳматидан  Ўзи   асрасин! Сизларга сабр  тоқат,   дастурхонингиздан   файз   барака    аримасин  деб   Оллоҳдан   сўраб қоламан.

                                                Носир   Зокир.

 

http://birdamlik.info/?p=23159#more-23159