Aug 042012
 

4 август куни акам Санжар Қораев янгамни қўл телефонига қўнғироқ қилиб, фамилияси Жаҳонгиров бўлган терговчи тонги соат 10:00 да уни чақираётганлигини маьлум қилди. Тергов органларининг одатдаги барча усулларидан хабардорлигим боис, акамнинг бир ўзи эмас, биз янгам Пўлатова Зилола ҳам бирга  қўшилиб бордик.

 

Қарши шаҳар ИИБ (Ички Ишлар Бўлими) биноси олдида акам билан учрашдик.  Режим томонидан ўйлаб топилган “жабрдийда” Адамбаева Барно ҳам бор экан. Биз биргалашиб ИИБ га кириш учун рухсатнома ола бошладик. Сумкаларимизни титкилаб чиқган ходим, қўл телефонларимизни ҳам қолдиришимиз талабини қўйди. Мен қўл телефонимни ташлашни истамадим ва ИИБ бошқармасига ҳам кирмадим. Ташқарида кутиб туришга қарор қилдим. Бу орада Қарши шаҳар ИИБ олдида турган анча-мунча одамлар билан ҳам суҳбат қурдим ва дардларини сўрадим.

 

Орадан анча вақт ўтди. ИИБ дан янгам чиқиб келди ва мен сумкамни янгамга ташлаб ичкарига кириб кетдим. “Жабрийда” Адамбаева Барнонинг терговчи хонасидан чиқиши жуда қийин кечди. Терговчи Жахонгировнинг хонаси ёнида эса мен адашмасам  МХХ (Миллий Хавфсизлик Хизмати) ходимлари турарди. Уларга эьтиборимни қаратдим. Бу тоифа инсонларни  икки чақирим наридан ҳам таниб оламан.

 

Акам Санжар Қораев билан анча вақтгача кутиб турдик. Жахонгиров шундан сўнг акам Санжар Қораевга чиқиб ”сиз кетаверинг, ҳали чақирамиз” деди. Акам Санжар Қораев янгам Пўлатова Зилола билан биргаликда терговчининг хонасига кирганида, ”Барнони уриб, миясини чайқатибсизку” деган гапни айтган.

 

Суд медэкспертизаси буни тасдиқлаганлигига  ишора қилган. Акам Санжар Қораев  “бошига урганим йуқ, сизни ҳам тагингизни ушлаб тортганида қўлига урармидингиз?”-деган саволни берганлар. Терговчи эса лом-лим демаган.

 

Терговчи ўз вазифасига виждонан ёндошганида эди, аввалдан Барно Адамбаевани ишини илгари сурмаган бўларди. Бу аёл ор-номусли аёл бўлганида эди, беогна эркакни уятли жойига қўл чўзмаган ва уни тортқиламаган бўларди. Хуллас Акам Санжар Қораевга нисбатан режим қандайдир жиноий иш қўзғаш ниятида турибди. Бу иш МХХ хизматига “қулоқ”  бўлмаганлигим сабабли, МХХ томондан уюштиралаяпти деган тахминим бор. Акам Санжар Қораевнинг ҳаёти ҳавф остида қолди. Ишни кўраётган терговчи Жаҳонгиров ўз вазифасига совуққонлик билан бир томонлама ёндошаётгани кўриниб турибди.

 

4-август, 2012-йил.

Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қашқадарё вилоят бўлими раиси.