May 162012
 

Имомга суиқасд қилганлардан икки нафар эркак қўлга олинди
30 ёшлар чамасидаги икки нафар эркак стромсундлик имом Обидхон қори Назаровга нисбатан амалга оширилган суиқасдга ёрдам берганликда гумонланиб қўлга олинди.
Жанубий Швецияда ушланган шахслар Ўзбекистондан келишган. Айтиш жоизки, ўзбек имомига суиқасд бўйича олиб борилаётган текширув ишлари жараёнида бу воқеа янги бурилиш ясади.
“Бу шахсларнинг суиқасдга ёрдам берганлиги бўйича ҳакикатга якин сабаблар ва гумонлар мавжуд. Шунинг учун уларни қўлга олишга қарор қилдик. Агар туман суди ҳам шу хулосага келса, биз суриштирув жараёнининг бир қисмига келган бўлиб чиқамиз”, – дейди тергов жараёни рахбари Кристер Петтерссон (Krister Petersson).
Асосий жиноятчи эса ҳали хам озодликда юрибти.
-“Суиқасдни амалга оширган киши балки мамлакатни тарк этгандир. Биз буни ҳам ҳисобга олганмиз”, – дея давом этади Кристер Петтерссон.
Бугун (16 май), яъни чоршанба куни Кристер Петтерссон бу икки кишини ҳибсда сақлаш талабномасини киритди. Қўлга олинган бу икки гумондорни ҳибсга олиниши ҳужжатлари жума кунида расмийлаштирилиши кўзда тутилган.
Бошидан отилган Обидхон қори Назаровнинг аҳволи ҳали-ҳамон оғирлигича қолмоқда. У Остерсунд (Östersund) касалхонасида комада ётибти.

Шведчадан Тўлқин Қораев таржимаси.

http://www.uzxalqharakati.com/archives/10492

Sorry, the comment form is closed at this time.