May 162012
 

Қашқадарё вилоятида ёз  фасли бошланди.Негадир Қарши шаҳрида электр

энергияда чекланишлар кузатилаяпти.
Масалан бугунги кунда уч соат свет ассосиз равишда ўчирилди.
Шу соатгача оддий ахолининг музлатгичида сақланаётган
озиқ-овқатларнинг ичи сувга тўлди, хуллас
истеьмолга яроқсиз холга келди.
Агар шу кетишди “Ўчди-ёнди” ўйини давом этаверса, биринчи навбатда
музлатгичлар ишдан чиқади, натижада эса Қашқадарё вилояти
“ичбуруғлар”вилоятига айланиши ҳеч гап эмас.
Ана шундан сўнг вилоят касалхоналарига ташриф буюрсаларингиз,соғ
инсондан  кўра касалларни кўпроқ учратасиз.
Инсолар тақдири, уларнинг саломатлиги, махаллий хокимиятни
қизиқтирмаслиги қиш ойида маьлум бўлганди.
Демак яна бир кўргилигимиз олдинда экан.


Ривожланган давлатларда ҳамма нарса инсонларнинг фаравон ҳаёти учун
бўлса,бизда эса яхши хаёт  мансабдорлар учун десак ҳечам муболаға
қилмаган бўламиз.
Оддий халқ, бундай фаравон хаётни кўрмай ўтаверади.
Мана сизга инсон хуқуқлари ва  инсоннинг қадр -қийматининг йўқлиги.
Бутун қиш давомида газсиз, итни кунини кўрган  оддий аҳоли ,ёзда
электрсиз итнинг кунини кўради.
Шунга ҳам халқ жим, оллохга шукр деб ўтираверади.
“Сен менга текинма,мен сенга тегинмайман”қабилида иш кўришади.
Амалдорларга нима, уларнинг свети ҳам, гази ҳам бор!
Улар совуқдан ҳам,иссиқданам ўлмайдилар.
Яхши яшашлари учун  шароитларини яратиб олишган.
Мени бир нарса ўйлантиради, нега бизнинг халқимиз, ўз хуқуқлари  учун
кураша олмайди.
Қўрқоқлик иллатга ўхшаб ёпишиб олган.
Бас етар кўзларингни очинглар ахир!
Бизнинг ҳам инсондай яшашга ҳаққимиз борми ёки йўқми?

 

 

16- май, 2012- йил.

Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти
Қашқадарё вилоят бўлими раиси

Sorry, the comment form is closed at this time.