May 162012
 


  Ўзбекистон  телеканали “Ёшлар”да 7 май куни соат 7.00да  болалар учун
мултфильм қўйилди. Ишонасизми ёки йўқми,бу мултфильм Ўзбекистонда ишланган экан.Менам
жуда қизиқиб томоша қила бошладим.
Хуллас бу мультфильмнинг аталиши “Булбул “экан.
Асосий қаҳрамон,шоҳ!
Келинглар кўрганларимни сизлар билан баҳам кўрай,яьни ўзларингиз
бундай ўхшашликни тушуниб оласизлар.


Қадимда шоҳ бўлган экан.кимдир унга бир  булбул деган қушнинг хонишини
жуда мақтайди.Шоҳ шу қушни кўришни, бир хонишини эшитишини истаб
қолади.
Вазир-у аьзамларга булбулни қаердан бўлса ҳам топиб келишларини талаб қилади.
Вазирлар саройдан ташқарига чиқишади, сарой ёнида ўтирган болакайга
кўзлари тушади.
“Нима қилиб ўтирибсан бу ерда болакай”-дейди вазиру аьзам.
“Мен касал онамга шоҳдан қолган овқатларни ҳар куни олиб кетгани
келаман”-дейди болакай.
Вазири-у аьзам болакайдан булбул хақида сўрайди.
Болакай булбулни қаердан топиш кераклигини ва жойини билишини айтади.
Бош вазир болкайга қараб,
-“Агар сен бизга булбулни топишга ёрдам берсанг,бир марта сенга шоҳни
нималар тановвул қилишини кўришинггга рухсат берамиз-дейди вазир.
Болакай рози бўлади.


Йўлга тушишади.Йўл юришса ҳам мўл юришади.
Йўлда кетаётиб,”Му-му” деган овозни эшитишади.
Вазиру аьзамлар ҳаммалари барваракайига
“О,оооо хонишларинг бунча чиройли булбулгинам” дейишади.
“Бу булбул эмас, сигирку”дейди болакай.
Яна йўлларида давом этишади.Йўлда кетатуриб,
“ВАҚ-ВАҚ”деган овозни эшитишади.
Хамма вазиру аьзамлар
“О,оооо хонишларинг бунча чиройли бўлмаса булбулгинам”дейишади.
“Бу булбул эмас,қурбақа-ку”-дейди болакай.
Яна йўлларида давом этишади,ёнларидан чинор дарахти чиқади.Булбулнинг
макони шу ерда бўлади.
Булбулга шоҳ унинг хонишини эшитишини айтишади.Булбул рози бўлади ва
сарой томонга қараб учади.
Хақиқатанам булбулнинг сайраши, ҳамма сарой аёнларнинг ва шоҳни дилига
ором бағишлайди.
Зудликда булбулга қафас хозирлашади.Булбул қафасга тушади-ю,сайрашни тўхтатади.
Бошлари қотган сарой аёнлари,бир-бирлари билан маслаҳатлашиб
туришганда,Япониянинг элчиси шоҳга совға юборади.Совғани очиб
кўришса,ўйинчоқ булбул бўлади.Унинг орқасидаги мурватини
бурашса,сайрай бошлайди.
Шоҳ хақиқий булбул билан сохта булбулни сайрашини таққосламоқчи бўлади.
Булбул қафасдан чиқарилади. Бир икки сайраб,деразадан учиб кетади.


Шундай қилиб мурватли булбулга кунлари қолади.
Сарой аёнлари,бу булбулга атаб,том-том китоблар ёзишади.
Бир кун келиб булбул сайрашни тўхтади.
“Табибни чақиринглар”-дейди шоҳ.
Табиб келади.
“Шоҳим мен инсонни даволай оламан,буни даволай олмайман”дейди.
Шундай қилиб соатсозни чақиришади,муруввати ишдан чиққанини айтади ва
қўлидан келганича созлайди.
Шоҳ оғир бетоб бўлиб қолади.Вазир-у аьзамлар шоҳни энди “ўлса
керак”дейишади.Ўрнига  ким шоҳ бўлиши кераклиги тўғрисида бош
қотиришади.
Шоҳнинг қулоғига азроилнинг овозлари кела бошлайди.Ундан жуда ҳам қўрқади.
Шунда булбулнинг овозини эшитгиси келади ва уни алаҳсираб чақиради.
Булбул сарой деразаси олдига учиб келади.Хонишини бошлайди.Шоҳ
ваҳимадан қутилади ва соғаяди.Шоҳнинг соғайганини кўрган вазир-у
аьзамлар лол ва ҳайрон бўлади.
Ахир улар шоҳнинг ўлишини кутишаётган эдиларда!
Шундай қилиб эртак ҳам нихоясига етади.


Мен бу мультфильмни кўриб,аниқ бир хулоса қилдим.Агар  бизнинг шоҳ ва
вазир-у аьзамлар шу тарзда бўлишса,ишонаверинглар улар халқни
ўйлашмайди.
Сарой ичидадан ташқарига чиқиб кўришмаган.
Чиқиб кўришганда эди ,оддий халқнинг ахволини тушунишган бўлармиди? Уларда
муаммо йўқ.Еганлари олдинда,емаганлари эса орқаларида.
Ким билади дейсиз айни дамда балки “Булбул” қидириб юришгандир.
Ҳозирги замоннинг шоҳи ва вазирлари “Қурбақа билан булбул”нинг фарқига
боришади менимча.
Сизлар нима дейсизлар азиз ўқувчилар.

16- май, 2012- йил.

Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти
Қашқадарё вилоят бўлими раиси

Sorry, the comment form is closed at this time.