Apr 052012
 

Ҳасан Чориев

   АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ ПРЕЗИДЕНТИ

                                                         БАРАК ОБАМАга

 

                                    Нусхаси:      АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИНИНГ

                                                         ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ФАВҚУЛОДДА ВА

                                                         МУХТОР ЭЛЧИСИ  ЖОРЖ    КРОЛга

 

Нусхаси:        ЎЗБЕКИСТОН ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ

                                                          АБДУЛАЗИЗ   КОМИЛОВга

 

 

Ҳурматли ОБАМА жаноблари!

         Муҳтарам элчи Жорж КРОЛ жаноблари!

Сизга ушбу шикоят ариза билан мурожаат этишимдан мақсад,мен Чориев Ҳасан 1942 йилда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида туғилганман.

10 нафар фарзанднинг отаси,30 та набиранинг бобосиман.

Ўзбекистон Ҳукумати 2005 йилда ғайриқонуний тарзда менинг бор мол мулкимни таҳдид ва тазйиқ ўтказиш йўли билан тортиб олганди. Ўз навбатида,фарзандларим Ўзбекистон ҳукуматининг,парламентининг бу ноҳақликларига қарши курашди. Бироқ,провордида,болаларимга нисбатан таҳдидлар кучайиб кетди,фарзандларимнинг ҳаёти ҳам хавф остида қолди. Шу сабабли Ўзбекистон Ҳукуматидан норози бўлган менинг  7 нафар фарзандим   ўз жонларини омон сақлаш мақсадида Америка Қўшма Штатлари Ҳукуматидан  сиёсий бошпана сўрашга мажбур бўлишганди.   Айни дамда 7 нафар фарзандим АҚШда истиқомат қилишмоқда. Чунончи,АҚШда истиқомат қилаётган тўнғич фарзандим Баҳодир Чориев “Бирдамлик” Халқ демократик ҳаракатини ташкил қилиб,Америкадан туриб,Ўзбекистон ҳукукматига мухолифлик қилмоқда.  Шунингдек,барча фарзандларим,жумладан,ўзим ҳам мазкур мухолифат ташкилотининг аъзоси сифатида Ўзбекистонда рўй бераётган ноҳақликларга,амалдаги Ҳукуматнинг  бедодлигига қарши курашиб келмоқдаман.

Матбуотдан маълумки,АҚШда истиқомат қилаётган ўғлим Чориев Бурҳон ва келиним Сарвиноз Ҳамидова 2011 йилда Ўзбекистонга қайтишган эди. Бироқ,Ўзбекистон ҳукумати уларнинг бошига минг бир балоларни солишди. Суд  томонидан фарзандларимнинг ҳар бири  ғайриқонуний тарзда 30 миллон сўмдан,60 миллон сўм жаримага тортилди.  Тазйиқлар кучайиб кетгач,ўғлим ва келиниб яна Америкага қайтишга мажбур бўлишди.

Кўп афсуски,айни дамда Ҳукумат томонидан  менга,70 ёшли одамнинг моли ва жонига тазйиқ ва таҳдидлар бошлаб юборилди.  Мен Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги “Ҳасан бобо ўғли Ихтиёр” фермир хўжалиги  раҳбари сифатида фаолият юритардим. Ҳукуматнинг ҳуқуқ идораси ходамлари,хусусан,Қамаши туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари,милиция подполковниги Азизбек  Алланазаров бошчилигида йигирмадан ортиқ милиция ходамлари томонидан   2011 йилнинг 29  декабрь куни 29 та йирик шоҳли қора мол ва 135 бош ҳисори қўйларимни ҳеч бир далолатномасиз йўқ электр энергиясидан қарзингиз бор деган баҳонада ноқонуний тарзда тортиб олинди.

Менинг ҳукумат идораларига ёзмаган,бош уриб бормаган ерим қолмади. Аммо ҳеч бир ҳукумат идораларидан нажот йўқ. Мен  бундай бедодлик дастидан шикоят аризаларни тинимсиз ёзавергач,Ҳукуматнинг ҳуқуқ-тартибод идоралари ходимлари  ўзларининг менинг мол-мулкимни тортиб олишдек ноқонуний ҳаракатларини “қонунийлаштириб” қўйиш мақсадида,2012 йилнинг 5 март куни Шаҳрисабздаги ўз уйимга,тушакда бетоб ётган ҳолимда,  тез ёрдам машинаси шифокорларини  тиббий кўмак бериш учун менинг ёнимга киритмасдан,уйимни ИИБ ходамлари билан қамал қилган ҳолда,ноқонуний тарзда  бор йўғи 5 дақиқа суд мажлисини номигагина ўтказишди,холос.   Суд менинг мол-мулким қонуний тарзда мусодара қилинганлиги ҳақида  ҳукм чиқарди. Мен суд идоралари судьяларининг ноҳақликларидан нолиб Парламентга,Олий Мажлисга,Бош прокурорга,МХХга,Ички ишлар вазирлигига,ташқи ишлар вазирлигига,хуллас,   барча Ҳукумат      идораларига арз қилдим. Бироқ,ҳамон натижа йўқ,аксинча,Ҳукумат томонидан ҳақиқатнинг қарор топиши ўрнига МХХ томонидан менга таҳдид қилинди. “Ота,молингиз қайтарилишини истасангиз,аввалига сиз етти нафар фарзандингизни АҚШдан Ўзбекистонга қайтаринг.     Фарзандингиз ҳам ўзингиз ҳам Ҳукуматга қарши мухолиф гуруҳларда ишлашни бас қилинг. Токи фарзандларингиз Ўзбекистонга қайтмас экан,молингиздан умид қилманг. Ҳали бу молингиз-ку,Ҳукумат керак бўлса,жонингизни ҳам олишга қодир!” дея куни кеча   ММХ ходамларидан бири менга очиқдан-очиқ таҳдид қилди,менга ультиматум қўйди.   Менга бундай таҳдид қилган шахс,афсуски,ўзини таништирмасдан кетди.

Мен  айни кунда азоб  исканжасида колдим. Ноҳақлик қурбони бўлдим. Менинг “Хасан бобо ўғли Ихтиёр” фермир хўжалигимдаги  Ҳукумат томонидан ноқонуний тарзда  тортиб олинган мол-қўйларимдан 20 бош қора мол,3 бош ҳукиз,1 бор ғуножин – жами 24 та йирик шоҳли қора молларни   2007 йилда Америкада туғилган,Америка фуқароси бўлган набирам  Ҳасанов Отабек Ихтиёровичга ҲАДЯ қилганман. Шунингдек,230 бош қўй-қўзиларни 2009  йилда АҚШда туғилган ва АҚШ фуқароси бўлган  набирам  Ҳасанов Озодбекга Ҳадя қилганман. Мазкур ҳадямни мен 2011 йилнинг 3 январь куни қоғозга битиб,  қарорим ҳақида барча фарзандларимга маълум қилгандим.

Бироқ,шунга ҳарамасдан амалдаги Ҳукумат органлари бир дона ҳам қолдирмасдан мол-мулкимни  тортиб олишди. Қамаши туман ИИБ бошлиқ ўринбосари, милиция подполковниги Азизбек Алланазаров “Молларингизни Америкадаги набираларга ҳадя қилган бўлсангиз,энди молларингизни Америка давлатидан оласиз. Сизга мол-мулкни Америка берсин” деб мени масхара қилиб кетди. Айни кунда мен ҳам қорнимга,ҳам қадримга йиғлаб ўтирибман.

Ҳукумат идоралари томонидан ноқонуний тарзда тортиб олинган  мол-мулкимни қайтариб олиш илинжида  кўп аризалар ёздим,елдим-югурдим,  аммо бу Ҳукуматда адолат қарор топмайдиган,Ҳуқуқ идораларидан ёруғлик чиқмайдиганга ўхшайди.

Мен мол-мулкимни мусодара қилиш борасида Жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судининг 2012 йилнинг 5 март куни  чиқарган ноқонуний ҳукми устидан яқинда Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судига аппелация  тартибида шикоят ариза топширдим. 2012 йилнинг 17 апрель куни Жиноят ишлари бўйича  Қашқадарё вилоят судида  менинг мазкур аризам мазмунан кўриб чиқилади.    Менинг мол-мулкимни ноқонуний тарзда мусодара қилиш борасидаги суд мажлисларида иштирок этиш учун Элчихона томонидан кузатувчи сифатида ходим иштирок этишини сўрайман.

Қолаверса,мени Ўзбекистон Ҳукуматининг таҳдид ва тазйиқларидан ҳимоя қилишларингизни,бу борада менга амалий кўмак беришларингизни ўтинаман.

 

деб Ўзбекистон ҳукуматидан ноҳақлик ва жабр-зулум қўраётган нафақахўр ота  Ҳасан ЧОРИЕВ.

                         4 апрель,2012 йил

 

http://birdamlik.info/?p=21381

Sorry, the comment form is closed at this time.