Apr 062012
 
05.04.12 21:39
Ғайбулло Жалилов Навоий колониясидан топилди
Маҳкумликда йўқолган қашқадарёлик ҳуқуқ ҳимоячиси Ғайбулло Жалилов Навоийдаги УЯ 64/62 колониясидан топилди, ўзининг қаердалигини у хотинига ёзган, дея хабар беради ЎИҲЖ.

2010 йили 11 йилга озодликдан маҳрум этилган ҳуқуқ ҳимоячисининг хотини Муқаддас Темирова, 4 апрел куни ундан мактуб олди, дея хабар беради Гулшан Қораева, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти (ЎИҲЖ)нинг Қашқадарё вилояти бўлими раиси.

Ғайбулло Жалилов ўз мактубида, уни Тошкент вилоятидаги Зангиота колониясидан Навоийдаги УЯ 64/62 колонияга ўтказилганини билдирган. У шунингдек, ҳаётига ҳеч нарса ҳавф солмаётганини, колонияда ишга чиқаётганини билдирган.

ЎИҲЖ аъзоси, Ҳуқуқ ҳимоячисининг хотини, уни Зангиота колониясидан топа олмагач, қаттиқ ташвишга туша бошлаганди, унинг янги жойи ҳақида ҳеч нарса билдиришмай, мавҳум тарзда унинг Навоий вилоятига этап қилинганини билдиришган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси 2009 йилнинг сентябрида ҳибсга олинган. Аввалига милиция идоралари унинг ушланиши сабабини ҳукуматга қаршилик кўрсатишида деб кўрсатишган.

Ноябрда эса Жалилов Қашқадарё вилоятидаги, жумладан 2001-2005 йилларда

Ғайбулла Жалилов 2003 йилдан буён ЎИҲЖ аъзосидир. Озодликка амнистияга кўра чиқиши билан, у Ўзбекистон турмасида ўз кўзи билан кўрган даҳшатлар ҳақида гапириши мумкин”
ЎИҲЖ президенти Абдужалил Бойматов
АҚШ қўшинлари жойлашган Қарши-Хонобод базасидаги терактларни тайёрлашга алоқадорлиги ҳақидаги айбловлар пайдо бўлди.

Жалиловнинг ўзи ушбу айбловларни мутлақо инкор этди, уни билган одамлар буни мантиқсиз эканлигини айтишди.

Шунга қарамай, 2010 йили Бухорода ўтган суд ҳуқуқ ҳимоячисини тўққиз йилга озодликдан маҳрум этди.

Айни пайтда суд тергови пайтида маълум бўлишича, Жалилов тергов пайтида қийноқ ва калтакларга тутилган.

Жалилов воқеаси шу билан тугамаган. 2010 йилнинг сентябрида унинг иши жабрланувчининг аппеляциясига кўра қайта кўрилган ва айблов томони уни 13 йилга озодликдан маҳрум этишни талаб қилган.

Суд 11-йил жазо беришга қарор қилган.

ЎИҲЖ, жазонинг оғирлаштирилиши, Ўзбекистон сенати томонидан эълон қилинган амнистия 10 йилгача қамалганларга қўлланилиши билан боғлиқ, ҳукумат эса ҳуқуқ ҳимоячисининг эртароқ озод этилишига имкон қолдиришни истамайди.

“Ғайбулла Жалилов 2003 йилдан буён ЎИҲЖ аъзосидир. Озодликка амнистияга кўра чиқиши билан, у Ўзбекистон турмасида ўз кўзи билан кўрган даҳшатлар ҳақида гапириши мумкин”, – дейди ЎИҲЖ президенти Абдужалил Бойматов.

ЎИҲЖ маълумотларига кўра, ҳозирги пайтда ташкилотнинг тўққиз аъзоси турли уйдирма айбловлар билан маҳкумликда қолишмоқда.

Улар:
1. Аъзам Фармонов, 1978 й.т., ҳуқуқ ҳимоячиси ва муҳолифат партияси аъзоси. Кўплаб провокациялардан кейин уйдирилган иш бўйича 9 йилга қамалган. УЯ 64/71 Жаслиқда жазони ўтамоқда.
2. Хабибулла Оқпўлатов, 1950 й.т., ҳуқуқ ҳимоячиси, 2005 йилнинг ноябрида 6 йилга қамалган. 2010 йили унинг муддати яна 3 йилга узайтирилган.
3.. Алишер Кароматов, 1968 й.т., ҳуқуқ ҳимоячиси, 9 йилга қамалган. Қарши УЯ 64/49 да жазони ўтамоқда. Сил касаллигининг оғир турига чалинган.
4. Насим Исаков 1966 т.й., ҳуқуқ ҳимоячиси, 2005 йил 20 декабрда Жиззах шаҳар суди томонидан 8 йилга қамалган. Тошкент вилоятининг УЯ 64/3 Тавоқсой турмасида жазони ўтамоқда.
5. Зафар Рахимов, автомобил таъмир устаси. Қашқадарё вилоят ЎИҲЖ бўлими аъзоси, 2007 йилнинг апрелида ҳибсга олинган. 2007 йилнинг октябрида Қарши шаҳар суди томонидан 6 йилга ҳукм қилинган.
6. Йўлдош Расулов, тадбиркор. автомобил таъмир устаси. Қашқадарё вилоят ЎИҲЖ бўлими аъзоси, 2007 йилнинг апрелида ҳибсга олинган. 2007 йилнинг октябрида Қарши шаҳар суди томонидан 10 йилга ҳукм қилинган.
7. Ғайбулло Жалилов, Қарши ЎИҲЖ ҳуқуқ ҳимоячиси. 2010 йилнинг 18 январида Бухоро дала суди томонидан 9 йилга қамалган.
8. Хамдамова Мехринисо, 1969 й.т., ЎИҲЖ аъзоси, 2010 йилнинг 12 апрелида 7 йилга қамалган.
9.Рахматова Шахло, 1965 й.т., ЎИҲЖ аъзоси, 2010 йилнинг 12 апрелида 6,5 йилга қамалган.

Uznews.net

http://www.uznews.net/news_single.php?lng=uz&sub=hot&cid=3&nid=19535

Sorry, the comment form is closed at this time.