Mar 192012
 

 

 Ўзбекиситон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Чироқчи туманидаги фаол аъзоси Нурали Кўлобов ва Эзгулик инсон ҳуқуқлари жамиятининг аъзоси Абдумурот Норбоевлар жорий йилнинг 7 март куни судда ютиб чиқишди.

Масалага ойдинлик киритадиган бўлсак, эсингизда бўлса бу икки фаол “чироқ”сўраб, бутун қишлоқ аҳли билан 8 декабр кунидан норозилик акцияси уюштиришмоқчи бўлишганди. Норозилик бўлмади ва икки фаол ўз норозиликларини камера деворларига айтишга мажбур бўлгандилар. Ҳар бирига 10 ва 15 суткалик қамоқ жазоси тайинланганди. Зона тили билан айтадиган бўлсак, “От звонка, до звонка” ўтириб чиқган фаоллар айбсиз қамалганликлари боис Қашқадарё вилоят Жиноият ишлари судига мурожаат қилишди. Барака топсин Қашқадарё вилоят Жиноят ишлари бўйича суднинг судъяси Бекназаров, у фаолларни ноқонуний ҳибсда сақланганликларини қонун асосида исботлаб берибти. Шу боис 2011 йил 9 декабрдаги Чироқчи туман судининг қарори бекор қилинган.

Бу ёғи қандоқ бўлади энди? Бир тўда расмий идора ходимлари ноконуний

қамаганликлари боис жазога тортиладими, ёки бошларини силаб, юзларига

бир тарсаки тушириб қўйишадими, қайтиб бунақа хатога йўл қўймасликлари уқтирилиб?

Икки фаолни изғирин совуқда бетон деворлар орасида ўтириб чиққанлари,

уларга етказилган моддий ва маьнавий зарарларини ким тўлаб беради энди?

Судъя Бекназаров суд қарорида асосий айбдорни ташлаб ўтган чамаси…

Қайнатма шўрвани” пиширганлар ким эди, МХХми ёки ИИБ ми?

  Режим шу кетишда кетаверса, бундай дахмазагарчиликлар ҳар куни, ҳар сонияда давом этаверади. Нега деганда, оддий электр қувватини сўраб чиқмоқчи бўлган икки фаолнинг тақдири бунга яққол мисол бўла олиши мумкин. Хўш жаноблар, оқни оқ, қорани қора деб аташ вақти келмадимикин? Оддий халқ ҳам инсондай яшашига ҳаққи борми ёки йўқ!?

  Электр қувватини, газни, сувини вақтида берсаларинг сизлар билан кимни иши бор?! Март ойининг охири бўлишига қарамай, Қашқадарёда қаттиқ изғиринли кунлар кетаяпти ва бундай кунда халқ қандай яшасин? Табий газ тамоман ўчди! Ҳаттоки ҳиди ҳам йўқ! Халқ қандай яшасин бундай тескари тараққиёт асрида? Йўл кўрсатинглар, халқнинг бошида турган ҳукмдорлар!


19-март, 2012- йил.
Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қашқадарё вилоят бўлими раиси

 

Sorry, the comment form is closed at this time.