Mar 172012
 

 Суд тизимида ислоҳотлар бўладими?

   Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти вилоят бўлимига Наманган шаҳар, Минский кўчаси 19- уйда истиқомат қилувчи 1975 йилда туғилган, ҳунарманд Хайрулло Холматов мурожаат қилди. Унинг айтишича 2011 йили 17 май куни у машина бозорида «Додже» русумли иномарка 50 к 593 АА давлат Рақамли машинани 14 миллион сўмга сотиб олади.

Машинани 1984 йилда туғилган Наманган шаҳар Комил Ёрматов кўчасида яшовчи Ёсунхон Усмонов деган шахсдан сотиб олади.

Машинани хисоб китоб қилгач Хайрулло Холматов номига расмийлаштириш учун ГАИга боришганда ГАИ ходимлари машинанинг «СОНС» номли маторини ноқонуний расмийлаштириб беришмайди.

Хайрулло машинани эгасига қайтариб беради. Лекин Ёсунхон Усмонов «Ҳа» деганда пулни қайтариб беравермайди. Хайрулло 500 мингдан ортиқ пул тўлаб Ё.Усмоновни фуқаролик судига беради.2011 йил 19 – сентябрь куни фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг судьяси А.Юсуфжонов раислигида бўлиб ўтган суд Ёсунхон Усмоновдан 14 миллион пулни Х.Холматовга ўндириб бериш ҳақида қарор чиқаради.

 

Биздаги суд ажримида айтилишича «агар 3 ой ичида Усмонов пулни қайтариб бермаса суд департаменти ундириб бериши айтилган. Лекин мана уч ой эмас, 6 ой бўляпдики суд депортаменти пулни ҳақиқий эгасига қайтариб беришга ҳаракат қилмаяпди. Х.Холматовнинг ёзмаган идораси қолмади. Аммо суд департаменти жим. қизиқ баъзида суд департаменти керак бўлиб қолса суд қарорини бир зумда бажариб одамларнинг уйидан мол –мулкини олиб чиқиб кетади. Бу сафар негадир суд департаменти сукут сақламоқда. Фуқаро судга мурожаат қилиб ютиб чиқса ҳам адолат қарор топмаса. Буни қандай тушуниш мумкин.

 

 

17-март, 2012- йил.

Зоҳиджон Зокиров

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Наманган вилояти бўлими раиси.

 

Sorry, the comment form is closed at this time.