Feb 162012
 

   15 февраль куни Қарши шаҳар аҳолисининг кўпгина қисми электр токидан
махрум бўлди. Бунга сабаб, Қарши шаҳридаги газ такчиллиги.
Трансфарматорлар кучланишни кўтара олмаслик оқибатида аҳоли
электрэнергиясиз қолишга мажбур бўлди.

Газсиз қолган аҳоли, светсиз ҳам қолганди.  Зулмат ичида қолган аҳоли,
хаттоки чой қайнатиш учун уйма-уй кириб, чой қайнатиб чиқиш ҳоллари
ҳам бўлди.Ўтин печкаси борларга совуқ унчалик таьсир қилмаган бўлсада,
аҳолининг электр энергиясига таяниб, совуқдан жонини сақлаб келаётган
қисми учун  шу кеча оғир келди. Махаллада тўшакда ётган ногиронлар,
қариялар, ёш болалар азият чекишди. 16 февраль куни соат 20.00 га қадар
халқга электр қуввати етказиб берилмади. Махалла аҳли аёллари йиғилиб
Вилоят электрэнергия бошқармасига, ундан сўнг Қашқадарё вилоят
хокимиятига  светни ёқиб беришларини талаб қилиб боришди. Шундан сўнг
ахолига свет берилди.

Хокимиятдагилар ҳам:- “одамлар электр печка тиқишаяпти, кўтара олмаяпти”
-деб эслатиб ўтишди.

“Газсиз қолдирмаганларингизда шундай бўлмасди”- дейилган жавоб ҳам
берилди уларга.

Ҳар неки ҳозир бизнинг махаллага  электр қуввати берилди. Ахир усиз
“Келажаги буюк давлатни” кўра олмаймизда. Худди тош асрида яшаётган
эдик гуё! Магазинларда гугурт ҳам топилмаганда, балки ҳозир
тошни-тошга уриб, олов ёққан бўлармидик? Халқ бир бало қилиб иссиқ
кунларга чиқиб олса, ёзда ичимлик сув муаммосига дуч келади. Ҳар неки
муаммолар  қучоғида яшаймиз ахир!

 

16-февраль, 2012- йил.
Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қашқадарё вилоят бўлими раиси

 

Sorry, the comment form is closed at this time.