Feb 172012
 

Бутун қиш мавсумида ўзбекистонликлар ва шу жумладан Қашқадарё аҳли ҳам

газ ва электр қуввати танқислидан азоб билан ўтиб келаяпти. Шу
кунларда халқ томонидан шикоят аризаси юборилмаган бирор ташкилот на
республикада ва на вилоятларда қолмаган бўлса керак. Шундай бўлсада,
халқ на газга етдию, на электр қувватида бирор на электр таъминотида
узилишларга барҳам берлди. Аҳвол эски тос, эски ҳаммомлигича
қолаверди.

17 февраль куни бизнинг ёзган аризамиз асосида эрталабдан Қарши шаҳар
газ таъминоти идораси  ходимлари кириб келишди. Улар менинг уйимда газ
қидиришди, аммо мен яшайдиган хонадонда газ бўлмаса, буни сира “тушуна
олмадим”. Бизни газ бор қувурга улаб беришларини сўрагандик. Қарши
шаҳар газ тармоқлари идораси мард ходими жуда тўғри бир фикр айтиб
қолди.

“Бизда етарли маблағ йуқ! Биз аҳолини газ қувурлари билан таьминлай
олмаймиз. Аҳоли пул йиғиб тортиб келсин”!

“Қарздорлик бўйича эса, бизда ишлаган, айни пайтда ишдан ҳайдалаган
назоратчиларинг Камола Ҳазратқуловани судга беринглар. Маҳаллани
расвосини чикариб кетган. Қарши газ идорасини шармандасини чикарди”, –
деди абонент бўлимининг бошлиғи.

Бизнинг маҳалламизда назоратчи бўлиб ишлаган Камола Хазратқулованинг
иши айни кунларда прокротурадан экан. Фуқаролардан газ бўлмасада, ёзиб
ташлаган пуллари эвазига унинг ўзи  тўлаб беришини талаб қилишган
чамаси. Бу янгиликдан маҳалладошларни Қарши шаҳар газ таъминоти
идорасидагилар хабардор этишди. Мана кўриниб турибдики, маҳалла аҳли
йуқ газига пул ёзилганлиги сабабли, Камолахоннинг устидан жиноий иш
қўзғатишни талаб қилишган!

Махалламизда уни судга бериб, танобини тортириб қўйганлар хам бор!
Бизни ёзган аризамиз ижобий ҳал этилмади ва бизга хеч ким амалий ёрдам
бера олмас экан. Ўламан деган газга миллионлаб тўлов ёзишни билишади,
аммо уларда маблағ йуқ экан! Шундай ҳам икки табақага ажралиб бўлган
халқ! Бой ва камбағал!

Режимни ақли-хуши жойида бўлганда эди, энг аввало ёш авлодни таьлим
олаётган мактабини иситиб бериши шарт эди. Мактаблар музлаб ётибди,
синфхоналарда болалар ҳаттоки куртка, телпакларини ҳам еча олишмайди!
Қани мансабдорлар, мактабларни иситинглар, ёки халқнинг қадри бир
тийинга ҳам қимматми?  Ҳеч бўлмаганда уйида йўқ иссиқликни  мактабида
қилиб беринглар, қуруқ сафсата сотгандан кўра!

Режимга бу керакмас! Унга ўзи чиқан тепа омон бўлса бас! Шундайми
жаноблар?! Шундай қилиб, қўшниларнинг ҳам уйларидаги газ плиткаларни
бирма-бир кўриб чиқишди. Нима ўзгаради? Бизга газ керак! Ўзбекистоннинг
гази қаерга кетаяпти? Айрим фуқаролар ўтини хам тугаб қолиб,
уст-бошини ёқа бошладику! Баьзилар уйига, ёки ҳаммомига чўғ киргизиб,
”кабоб” га айландику! Бунга нима дейсизлар?!

Газни кўя турайлик, бугун (17 февраль) эшигимни ички иш ходимлари
тақллатиб қолишди. Нима эмиш – “террорчи” қидиришаётган экан. Террорчи
дегани парникда етиштириладиган бир мевамиди, шундай бўлганида ҳам бу
совуқда етишмай қолган бўларди. Чунки газ йўқ!

Улар паспорт режим  бўйича ташриф буюришибти. Майли қўшиламан бунга,
юртнинг тинчлиги учун текширишаяпти дейлик. Мен яшайдиган хонадонда
”террорчи” нима қилади? Майли ҳарна бўлсада, мен ҳам қора рўйхатда
тураман, балки шунинг учундир, балки менинг ўзимни террорчига
айлантириш учундир, қандайдир бир режалари бор бўлса керак ахир.

Қарши шахар  Ички Ишлар Бошқармасидан экан улар. Аммо мени қидириш
шарт эмаслигини наҳотки улар билишмаса? Совуқдан дилдираб ўтирибман
уйда. Газни таъминотидаги ноқисликларни кўтарган инсон “террорчи”
бўладими? Ўзбекистоннинг газини халқига бермай, четга сотган ким бўлади
унда?

“Насос топдик, шунинг учун сизларга газ ўтмаяпти” – дейишди ИИБ ходимлари.
“Раҳмат барака топинглар”,-  миннадорлигимни билдирдим мен. Ҳа, яна
бир нарса,  участка инспекторимизнинг ёрдамчиси “менга ёрдам беринг
опа, номеримни ташлаб кетай” деган таклифни айтиб қолди. Мен стукачлик
қилишим керак экан. ”Мен стукачлик қилмайман, давлатдан яхшигина маош
оласизлар, бу сизларнинг вазифаларингиз”, – деган жавобни бердим.

Хуллас “стукачликга” рози бўлмадим. Ҳар қалай, битта насос топишибди,
бу таҳсинга сазовор. Насос узиб ташланган бўлса ҳам, негадир газдан
дарак бўлмай қолмоқда. Негадир режим насос ишлатган фуқарони ушлаб
олса, жаримага тортади. Негадир насос сотадиганларни жиноий
жавобгарликга тортишмайди? Нега, нега, нега? Бундай жавоби йўқ “нега”
нинг охири йўқ. Майли улар ҳам кетишди, энди ўтираман дегандим, тағин
эшик тақиллаб қолди. Чиқсам икки нафар ҳамширалар туришибти.
“Хизмат”, – дедим.
“Спирал қўямиз, бепул ЭЖКА қиламиз”,- дейишди. ЭЖКА – бу бачадон
трубалари боғлаб ташлаш, кичик жарроҳлик усули.

“Ким чиқарган бўлса, шуникини ЭЖКА қилинглар”, – деб жавоб қилдим.

Аёлларни ўша жойи қолган эди ёпишишмаган. Бунга ҳам ёпишишни бошлашибди!
Ҳали-замон хожатхонага кириб чиққанимиз ва қанча ташлаганимиз учун
грамига қараб солиқ жорий қилишади шекилли. Жуда бўлмаса,  унинг учун
ҳам қандайдир ҳисоблагич кашф этиб илиб қўйишар. Хитой омон бўлсин,
ҳар қанака ҳисоблагични тайёрлаб бера олади. Мана, кун давомида шунақа
гаплар бўлди. Режим бекор, мен бекор.

17-февраль, 2012- йил.
Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қашқадарё вилоят бўлими раиси

Sorry, the comment form is closed at this time.