Feb 162012
 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти

Мингбулоқ тумани бўлимининг навбатдан ташқари йиғилиши.

Баённомаси

 

16 февраль 2012 йил Мингбулоқ тумани

 

 Кун тартибига қўйилган масалалар

  1. Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг бугунги фаолияти ва келажакдаги ишлари.
  2. Ташкилий масалалар.

 

Биринчи масала юзасидан, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Наманган вилояти бўлими раиси Зоҳиджон Зокиров сўз олиб кейинги пайтларда Ўзбекистон ва дунёдаги ўзгаришдар ҳақида гапирди. Шундан сўнг Муҳиддин Тожиев тумандаги вазиятдан иштирокчиларни хабардор қилди. Унинг айтишича туман хокими фермерлар ва бошқа шахсларга нисбатан ўта қўпол муносабатда бўлади. Баъзиларини калтаклайди. Шу жумаладан Олим Турсунов ҳам туманнинг Гўртепа қишлоғида бўлиб ўтган инсон ҳуқуқлари бузилиш ҳолларини гапириб ўтди.

 

Иккинчи масала юзасидан масала юзасидан Аъзамжон Тожибоев сўз олиб , Муҳиддин Тожиевни жамиятнинг туман бўлими раислигига номзодини кўрсатди. Шундоқ ҳам М.Тожиев туман аҳолисининг аризаларини қабул қилиб мустақил равишда ишлаётган эди.

Йиғилиш иштирокчилари М.Тожибоев номзодини қўллаб қувватлашди.

 

Иккинчи масалалар юзасидан йиғилиш қарор қилади.

Муҳиддин Тожиев Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Мингбулоқ тумани раиси этиб сайланганлиги тасдиқлансин. Йиғилиш иштирокчилари ҳар ойда тумандаги ҳолат бўйича З.Зокировга ахборот беришга келишиб олдилар. Йиғилишда узоқ йиллар инсон ҳуқуқлари масалалари билан шуғулланиб келган, ҳозирда «Бирдамлик» ҳаракати Фарғона водийси бўйича координатори Носир Зокир меҳмон сифатида иштирок этди ва ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

16 февраль 2012 йил Мингбулоқ тумани.

 Йиғилиш раиси : А.Тожибоев

Котиб : Ш.Жабборова

Sorry, the comment form is closed at this time.