Feb 122012
 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти” Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани бўлимининг

йиғилиш баёни.

Наманган ш

2012 йил 7 февраль

Кун тартиби

  1. Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Тўрақўрғон тумани бўлимини тузиш;
  2. Жамият ҳақида қисқача маълумот;
  3. Бўлим раисини сайлаш;
  4. Туманлардаги инсон ҳуқуқлари борасидаги вазият ҳақида қисқача маълумот.

 

Биринчи масала юзасидан Жамолиддин Раҳимов сўз олиб тумандаги инсон ҳуқуқлари вазияти ҳақида сўзлаб берди.

Унинг айтишича ҳозир кўпчилик аҳоли коммунал хизматлардаги узилишлардан норози. Фермерларнинг эркин ишлашларига турли тўсиқлар мавжуд.

  1. Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Наманган вилоятини бўлимининг раиси Зоҳиджон Зокиров Жамият ва унинг раҳбарияти ҳақида қисқача ахборот берди. У.
  2. ҳозирги кунда ушбу жамиятда ёшларга ушбу жамиятда фаолият олиб бориш учун йўл бериш зарурлигини айтиб, Ўзбекистоннинг келажаги, фаровонлиги Ёшлар қўлида эканлигини таъкидлади .
  3. учинчи масала бўйича Абдуқаҳҳор Мансуров сўз олиб Жамолиддин Раҳимовни жамиятнинг туман бўлими раиси этиб сайлашни таклиф этди.

Қолган фаоллар Жамолиддин Раҳимовни шу пайтгача жамият аъзоси сифатида олиб борган ишлари ҳақида гапиришди. Жамолиддин Раҳимов бир овоздан Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Тўрақўрғон тумани бўлимининг раиси этиб сайланди.

Фаоллар тумандаги инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги фактларни тўплаб Зоҳиджон Зокировга бериб туришга қарор қилишди.

 

 ҚАРОР:

  1. Биринчи жамиятнинг Тўрақўргон тумани бўлими тузилсин.
  2. Иккинчи ушбу жамиятнинг Тўрақўргон тумани бўлими раислигига Жамолиддин Раҳимов сайлангани тасдиқлансин.

 

Йиғилишни олиб борувчи: Мусохон Қодиров

Йиғилиш котиби: Ғиёсиддин Юсупов

Тўрақўрғон шаҳри

 

2012 йил 7 февраль

Sorry, the comment form is closed at this time.