Feb 122012
 

11 February 2012

18:16 – Юсуф Жума: Туркистонни тикла, Тангрим, ягона қил. Кечир шоир Юсуфингни хешим менинг, Бобуримдан қолиб кетган Ўшим менинг!

 

 

“Даюс халқ ўлади”
(Уилям Шекспр)

Махтумқули, сўзим ҳақдир,
Ҳақ сўзга тан беран йўқдир.
(Махтумқули)

Бизнинг халқнинг ҳолига йиғлашни ҳам билмайсан, кулишни ҳам.
(Абдулла Қодирий)

Москвада ўрис миршаби ҳужжат кўрсатиб икки ўзбекни – ака укани бесoқол қилди. Акани бесoқол қилганда ука навбат кутиб томоша қилиб турди. Укани бесоқол қилганда ака томоша қилиб турди. Ё Раб, қўрқув бу элни не куйларга солди?!

Қўл оёғингда кишан йўқ,олмайсанми ёқасидан?! Бундан ўлганинг яхши эмасми?! Ахир жўжасига йиртқич ташланса, товуқ йиртқичга ташланади. Ахир сен инсонсанку?!

Қуш уясида кўрганини қилади, дейдилар.

Бутун бир халқ бир манфур мустабидга навбат кутиб тургандан кейин, икки ака ука бир ўрисга навбат кутса нимаси ажабланарли?! Битта мустабид Каримовга ўн миллионлаб халқ чорак асрдан буён навбатда!

Тағин ўрис миршаби “инсофли” экан. Ҳужжат кўрсатибди. Каримов қарийб йигирма беш йилдан буён ҳужжат ҳам кўрсатмайди. Аёлларни ғар, эркакларни бесоқол қилаябди.

Бесоқолликнинг икки тури мавжуд:
1. Жисмоний бесоқолбозлик
2. Руҳий бесоқолбозлик

Жисмоний бесоқолбозлик барчага аён.

Руҳий бесоқолбозлик – хиёнат, сотқинлик, қўрқув, таъмагирлик, маддоҳлик…

Мухтасари ёвузлик билан зино.

Бу мақола ҳам жисмоний, ҳам руҳий бесоқоллик тўғрисида.

 

Тўйлар муборак

 

Ислом Каримов КГБ ҳарамидан чиққан. Ҳозир Путин ҳарамида. Элни ҳам ўзидек бесоқол қилди. Юртни ҳарам қилди.

Барча хону подшоларда ҳарамлар бўлган. Ўзи бир аёлни эплайдими, йўқми бесаноқ аёллар сақлаган. Ҳатто айримлари билан бирор карра ҳам ётмаган. Маст алас жоҳил “олампаноҳлар” бесаноқ аёллар умрини хазон қилганлар. Маълумки ҳарамда фақат аёллар ва бичилган қуллар бўлади. Эрлар бўлмайди.

Бу ҳарамда ҳам афсуски, эрлар топилмайди.

Барча подшоларнинг каттадир, кичикдир ҳарами бўлган. Лекин барча хонлар, амирлар ҳарамини бир ерга жамласанг ҳам Ислом Карим ҳарамича чиқмайди. Дунё дунё бўлгандан буён дунёга келган ва энди туғиладиган аёлларнинг ҳеч бирида шўрлик Татяна Акбаровначалик кундоши кўп аёл бўлмаган. Бўлмайди ҳам.
КГБ баччанинг ҳарамига дастлаб маддоҳ шоирлар келдилар. “Ислом подшо кўнглимдадир” (Омон Матжон) деб келдилар. Тўйлар муборак янгради.

Кўру кар бўлинг
Фақат ғар бўлинг.
Ислом Подшога
Муяссар бўлинг!

Шоҳ ҳам беюрак
Эл ҳам беюрак.
Бир-бирига мос
Тўйлар муборак!

Энг аввал Татянага маддоҳ шоирлар кундош бўлдилар. Улар ялай бошладилар. Қари отга ялаш ёқади, чопаман деса майдонга ярамайди. Маддоҳ шоирлардан сўнг маддоҳ ҳофизлар келдилар. Ҳарам кенгайиб борарди. Навбат кутиш кўпайди. Бошингда тожинг бўлса ақлинг бўлмаса ҳам, остингда от дегулик отинг бўлмаса ҳам, хунаса бўлсанг ҳам, бесоқол бўлсанг ҳам ҳараминг кенгаяверади. Машҳур ҳофизлар шунақаям ялашдики, тождор қойил қолди. Бири (Шерали Жўраев бўлса керак – “Ҳаракат”) ҳатто Маккагача ялаб борди. Ҳаждан қайтгач айниди, қари от яхши қондирмагандирда?!

“Таҳорат қилмас экан, ” – деди.

Эй нодон ҳофиз! Ахир бетиним ялаганларингдан кейин таҳоратга бало борми?!

Мана журналист мухбирчалар келмоқда, қани тўйлар муборак куйланг маддоҳ ҳофизлар:

Бу ўрмонда ҳанграйди ҳамма
Қарға ҳанграр ҳанграйди қузғун
Тун-кун ҳанграр бесаноқ омма
Тўнғиз ҳанграр ҳанграйди маймун
Подшо ҳанграр овози таранг
Морлар ҳанграр ҳанграр ахли сак
Кеча-кундуз янграйди ҳанг ҳанг
Чунки ўрмон подшоси эшак.

Ҳарамга ҳатто ҳожи оналар, ҳожи оталар келишди. Биз Ҳажда Подшомиз Каримовга умр сўрадик деб келдилар. Тақсиру тақсиралар.

Сиздай бесоқолларга бундан тубан бесоқол подшони топиш Худога ҳам осон эмас. Сўрамасанглар ҳам уни ўлдирмайди. Эҳе, мана муфтилару Имомлар ҳам келишди. Бундай ҳарамни дунё дунё бўлиб кўрмаган. Қани бошланг тўйлар муборакни куйлайди.

Ҳарам кенгайдан кенгайди. Вазирлар, ҳокимлар, МХХ, миршаблар, тўралар – ҳарамнинг бичилган қуллари!

Диктатор нон сўраган студентларни отди. Кўплари ўлди. “Халқпарвар” бўлиб бирининг уйига таъзияга борди. Подшони кўриб ўғлининг ўлгани ота онанинг эсидан чиқди. Таъзияхона ҳарамга айланди. Ота-она қотил Тождорни яларди. Тўйлар муборак куйланди.

 

Ҳарамга Салай Мадамин келди

 

Эҳе, мана энг қизиғи. Ҳарамга мухолифат лидери келди. Салай Жаноблари!

– Қани конъякдан олинг Салай ҳазратлари! Қани Салай тақсирим, яна бир қадаҳ олинг конякдан, жуфт бўлсин. Мана квартира -71-72 ми, 53-54 ми, бу ҳам жуфт бўлади. Энди иккимиз жуфт бўламиз. Э яшанг тақсир! Мана бор экансизку, Сиз берган лаззат бир умр кетмайди. Бу лаззат мени тахтда бир умр сақлайди. Ҳофизлар куй чалинг, Тўйлар муборакни Салай ҳазратлари айтадилар:

 

Ислом акамиз
Ёлғиз такамиз.
Улкан ҳарамдир –
Бутун ўлкамиз!

Тождор беюрак
Салай беюрак
Бир бирига мос
Тўйлар муборак.

Ўзбекистонда қиёмат мана шу қўшиқдан бошланди. Бутун юрт ҳарамга айлантирилди. Шовруқ Рўзимуроддай эрлар ўлдирилдилар. Зиндонларга ташланиб Мамадали Маҳмуддайлар қийноққа солинмоқдалар.

Фақат ғарлар, бесоқоллар, бичилган қуллар қолди бу улкан ҳарамда. . .

Энди Салайнинг ҳарамга кераги йўқ деб Диктатор Ислом Карим бир сўз деб турган экан.

Салайгинам Малайгинам,
Ислом акангни унутма!
Издошлари талайгинам
Ислом акангни унутма!

Биламан мендан қочасан
Айғири кўп мочасан.
Ҳолинга аза очасан
Ислом акангни унутма!

Аҳмад Аъзам навбат кутди
Сен еганни у ҳам ютди.
Ҳарамимда қолиб кетди
Ислом акангни унутма!

Зоҳир Аълам, Жамол Камол
Болдонимдан сўрмоқда бол.
Хуршиду Усмон бесоқол
Ислом акангни унутма!

КГБнинг баччасиман,
Путин билан кечасиман.
Тулпорининг кўчасиман
Ислом акангни унутма!

Қизларимнинг нафсидай очман,
Сендек Маҳмуд Ялавочман
Туронни сотишга ўчман
Ислом акангни унутма!

Фироқингда толиб қолган
Лекин тахтда ғолиб қолган,
Қизлигингни олиб қолган
Ислом акангни унутма!

Ўсдим беномус, беқаров
Қизфурушлик менга ялов.
Қизлигимни олган Москов
Ислом акангни унутма!

Қитдай, қитдай бирга отдик,
Пар тўшакда бирга ётдик.
Героинни бирга сотдик
Ислом акангни унутма!

Мени яхши уқасизлар
Хорижда ҳам қўрқасизлар.
Баччаларим, ёқасизлар
Ислом акангни унутма!

Бутун элга тупурганман,
Тилларини суғурганман
Фалонимда қулф урганман
Ислом акангни унутма!

Онангизни қилдим ҳалол
Эрларга бўламан завол.
Одамзот жинси бесоқол
Ислом акангни унутма!

Очилтирган ғунчаларим,
Саман сурган кўчаларим
Оқсаройлик баччаларим
Ислом акангни унутма!

Букун қара ярим Тошкент
Хоинлар ҳайкалига кент.
Озод Бешараф содиқ кет
Ислом акангни унутма!

Кўзингни ўзинг сузгансан,
Эркни ўзим тузганман.
Кўлингда яйраб сузганман
Ислом акангни унутма!

Сенга бўлсин уч талоғим
Асло бўш қолмас ялоғим.
Оғзингдан кетмас қаймоғим
Ислом акангни унутма!

Иблисман, ғайримиллатман
Миллатга келган ўлатман.
Сен боис соҳиби тахтман
Ислом акангни унутма!

Баччам мард билан қайрашма
Асло оловга чирмашма
Эр Юсуф билан ўйнашма
Ислом акангни унутма!

Эй бевафо канизагим,
Эсингдан чиқмас конягим.
Сендан совуди юрагим
Ислом акангни унутма!

Баччадир бор амалдорлар
Ёзувчи шоиру харлар.
Бесоқол соқоли борлар
Ислом акангни унутма!

Юрт дунёга карам бўлди
Қарам бўлди, ҳарам бўлди.
Ёнғиндаги ғарам бўлди
Ислом акангни унутма!

Ислом подшо кўнглимда деб,
Омон Матжон ҳам кетди еб.
Элу юрт сендан менга сеп
Ислом акангни унутма!

Қандоқ бахтли жуфтлик эдик
Халқ Ватанни сотиб едик.
Сўнг ортингга урдим этик
Ислом акангни унутма!

Кимдир мени денгиз деди
У ҳам тўйганича еди.
Оғзидадир ичган сути
Ислом акангни унутма.

Шу ўғлонга отилган ўқ
Тегсин менга дер бир беювуқ
Уни ҳам қўймадим қуруқ
Ислом акангни унутма!

Борингни бағримга суқдим
Боримни оғзингга суқдим
Татянага қолди юқум
Ислом акангни унутма!

То ажал жонимиз олмас
бесоқоллигимиз қолмас.
Ўзбекистон бахти кулмас
Ислом акангни унутма!

Ҳаммангиз ҳам ўзимники
Мендан кейин қизимники
Бу дунё белозимники
Ислом акангни унутма!

Шералисин ҳам кўрдим
Ғулом, Ортиғин, сурдим.
Остларига тойчоқ бердим
Ислом акангни унутма!

Барингни бир бир санасам
Бутун эл бирдай синасан.
Не десам шунга кўнасан
Ислом акангни унутма!

Ҳофизлари бесоқолдир
Юлдузлари бесоқолдир
Ғар қизлари бесоқолдир
Ислом акангни унутма!

Бу оламда ёқдир камим
Очун ҳам бўлди ҳарамим.
Шоҳлар мендан олар таълим
Ислом акангни унутма!

Бу дунёнинг хўжалари
Оғзи очиқ жўжалари.
Тўшагимда ўлжалари
Ислом акангни унутма!

Одамзот таъманинг ити
Қошимда қорадир бети.
Ёраб, бирдай юзи кети
Ислом акангни унутма!

Юсуф дер боқиб мардона
Бу дунё бир баччахона.
Ҳақ сўзимни дема таъна
Ислом акангни унутма!

 

Сотқинни ҳимоя қилиш ҳам сотқинликдир!

 

Ғарблик бир ёзувчининг кичик бир ҳикояси бор. Бизнинг бутун прозамиздан баланд, фақат Қодирийдан эмас.

Ота онаси уйида бўлмаган болакай эшиклари олдидаги ғарам ёнида ўйнаб ўтирарди. Бир қочқин жиноятчи келиб, изидан қувлаб келаётганларини айтиб ғарам орасига яширинади. Излаб келганлар қочқинни тополмайдилар. Бола ҳам айтмайди. Бироқ излаб келганлардан бири болага чиройли соат кўрсатиб, болани алдайди. Бола қочқинни топиб беради. Бундан хабар топган ота болани далага олиб чиқиб, ўзига чуқур қаздириб, болакайни отади, шу чуқурга кўмади.

Сотқинни ҳимоя қилиш ҳам сотқинликдир! Салайдек сотқинни. Ўзбекистонни сотган сотқинни. Сотқин халқни сотган бўлса ҳам майли эди. Сотқинни сотқин сотибди десам.

Салайга ёзган очиқ хатимда Ўзбекистон мустақилми деган мавзуни чаламуллаларга тушунтирганман. На Толиб Ёқуб ва на бошқа майда чуйдалар бу ҳақда бир оғиз индамайсизлар, менга ташланасизлар. Ҳеч ким, ҳеч нарса Ватандан баланд эмас.

2003 йил Ёвропа банки йиғилишида, бутун дунёдан борган сиёсатчилару, ўзимизнинг сиёсатчию сиёсий лидерларимиз эртага Каримов қийноқларни тан олади дедилар. Мен бир ўзим буни рад этдим. Менинг кескин сўзимдан кейин Банк Президенти Жаноб Ламйер Ислом Каримов қийноқларни тан олишини яна бир карра айтди. Эртасига Каримов барига тупурди. Ҳеч нимани тан олмади. Бир айбини тан олмас фашист иблис билан курашаяпмиз деяпсизлару, бир айбини тан олмаган сотқинни ҳимоя қилиб, қаҳрамон ясашга уринаяпсизлар. Айбини бўйнига олмаган кофир дейдилар. Кофирга эргашган ҳам кофир. Кофирдан авлиё ясаяпсизлар.

Номуссизлик эмасми?! Номуссизлик – руҳий бесоқоллик.

Номуссизларга номуссиз Каримов муносиб.

Орсиз гала, орсизларга тан соқчимисан,
Ғар сотқинни пир авлиё демоқчимисан.
Баринг менга ташланасан муродинг нима
Каримовдан қолганини емоқчимисан.

Ҳар бир қавмнинг ташландиқ қисми бўлади. На халққа, на ҳукуматга , на бирор соҳага бўлмаган яроқсиз қисм. улар меҳнат билан ўз қоринларини ҳам тўйғаза олмайдилар. Тирикчилик учун энг қулай йўл мухолифат ниқобини кийиб олиш. Ниқоб остида қорин ва кетдан бошқа нарса йўқ. Ўзбек мухолифатининг катта қисми, халқнинг ташландиқ қисми. Мен уларни кўп жойда кузатганман. 2003 йилдаги Ёвропа банкининг йиғилишида ҳам улар нозу неъматлар тўла дастурхонга ташландилар. Ватан ҳам халқ ҳам эсларидан чиқади, аслида уларнинг ёдида Ватан ҳам халқ ҳам бўлмайди. Бизнинг халқпарварлар халқни ўйламайдилар, фақат халқ ҳақида гапирадилар. Шу билан тирикчилик қиладилар. Менга ташланаётганлар ўша ташландиқ гала, номуссизлар -руҳий бесоқоллар.

Қайта қуриш даврида бир болтиқбойилик зиёлининг сўзини ўқиганман: “Бир ўғлим бор. Ватаним мустақиллиги учун ўзимни ва ҳатто ўғлимни қурбон этишга ҳам тайёрман, ” – деб ёзганди. Бундай улуғ халқлар озодликка муносиб. Бизнинг итиштаҳа беномусларга ким қўйибди озодликни?!

Жиззахда халқ ўрис босқинчиларига қарши мардона курашиб турганда, манфур Музаффархон Жиззах яқинида элни беқаров ташлаб баччабозлик қилиб турган. Бачча ва баччавоз манфур хонлар Туркистонни ўрисга йиқиб берди.

Номус султонлари бўлган аждодлар дунёга султонлик қилдилар. Беномус авлодлар ўз юртларини ҳам бой бериб, номуссиз Каримову, Салайларни байроқ этиб юрибдилар.

Фалончи ингилизчани билади, бизга грант олиб беради деб СНБ баччага қизларию келинларини қўшиб қўйганларни кўрганман. Чулар юртни обод, элни озод этадими?!

Бу авлодлар онасида чала туғилган ногиронлар. Инсонни ҳайвондан фарқлайдиган тил эмас, фикрлаш. Бу авлодларнинг фикрлайдиган қисмлари оналарининг ичларида қолиб кетган. Каримов қарийб чорак асрдан буён юртни сотиб тугатаёзган бўлса, салай қарийб йигирма беш йилдан буён юртни “озод” этади.

Балиқчилармиз деб беш ўнта ахмоқ,
Туздилар бир фирқа, битта итифоқ.
Халқни боқамиз деб кит гўшти билан
Поёнсиз саҳрога ташлашган қармоқ.

Фикрламайдиган халқ ўлади. Фикрлаёлмайдиган эл оқ қорани ажрата олмайди. Оқ қорани ажрата олмаган, адашган эл ўлган эл.

Бизнинг қавм фикрлашдан қолганига кўп замон бўлган.

Москвада икки ўзбек ака укани бир ўрис миршаби бесоқол қилди. Акани бесоқол қилганда ука навбат кутиб томоша қилиб турди. Укани бесоқол қилгганда ака томоша қилиб турди. Йўқ-йўқ томоша қилиб ўтирмади, “Тўйлар муборак” ни айтиб ўтирди. Шундоқ қўшиқлар янграб турган кезда кимнингдир совуқ овози келди.

 

Сотқинлар жазоланиши керак

 

“Митинг қилиш керак! Пикет қилиш керак!
Ўшда қирилган ўзбекларни ҳимоя қилиш керак!
Сотқинларни Суд қилиш керак!”

Ҳамманинг жаҳли чиқди. Қўшиқни эшитишга ҳалақит бераётган ким?! Халқни бесоқол бўлишдай курашдан чалғитаётган ким?!

Шу пайт Салайнинг овози келди:
– Митинг кўча чангитиш! Бас қил, Абдураҳим Пўлат – КГБ! Ҳарамда чанг бўлса Ислом акамга ёқмайди.

Эҳ мана мард бор эканку, яхши ҳам Салай ҳарамдан чиқиб келган экан. Бир оз фурсат ўтиб тағин бир ёқимли овоз келди:

– Абдураҳим Пўлат КГБ -Партком! Бас қил! Халқни курашдан чалғитма!

Бу Толибжон Ёқубнинг табаррук овозларику! Рахмат акажон! Бор экансизку! Абдураҳим Пўлатга ажойиб зарба бердингиз. Халқни чалғиб кетишдан сақлаб қолдингиз.

Абдураҳим Пўлатнинг бошини Ислом Карим яхши тўғирламаган экан! Халқни чалғитишини қаранг. Ўшда қирилаётган ўзбекларни ҳимоя қилиш керак эмиш.

Ҳой Абдураҳим Пўлат! Ўзбек фақат Ўшда эмас, бутун дунёда ҳам, Ўзбекистоннинг ўзида ҳам қирилаяпди. Акани бесоқол қилаётганда ука “Тўйлар муборак”ни айтиб турса, укани бесоқол қилаётганда ака “Тўйлар муборак”ни айтиб турса бу халқ Ўшда қирилаётган ўзбекларни ҳимоя қилармиди?! Ҳалиям халқнинг бахтига Салай билан Толибжон ака борлар, бўлмаса элни чалғитиб юборардингиз!

Қаранг эл нима қилаяпти:

Миршаблар бир чала муллани излаб келадилар. “Эрингнинг қайдалигини айтмасанг, сени зўрлаймиз, ” – дейишади. Эр пол остида. Пол устида хотинини зўрлашади. Эр “Тўйлар муборак”ни куйлаб ўтиради. Икки оятни чала ёдлаб олган мулла Ислом мендан бошланади деб қўлга тушмаганидан хурсанд. Шу халқ Ўшдаги ўзбекларни ҳимоя қиладими?!

 

Бобиримдан қолиб кетган Ўшим менинг

 

Турон қалбнинг қора хунга ғарқ жойлари,
Қон кўзларим қон қайнаган ўш сойлари.
Ботиб кетган ўзбегимнинг кун, ойлари,
Қотил боши Кремль, Оқ саройлари.
Кечир шаҳид жондош, қондош хешим менинг
Бобиримдан қолиб кетган Ўшим менинг.

Қора кунда сенга қалқон бўлолмадим,
Майдонларда шер, арслон бўлолмадим
Мулки номус мулки инсон бўлолмадим
Култегиндек ёвга қирон бўлолмадим
Кечир оғам, синглим, болам, хешим менинг
Бобуримдан қолиб кетган Ўшим менинг.

Аму Сирнинг орасида кўрлар қолди,
Аёлини эплолмаган эрлар қолди,
Кўнгиллари маразлару кирлар қолди,
Юрагимда сизга теккан тиғлар қолди,
Кечир шўрлик ёндирилган хешим менинг,
Бобуримдан қолиб кетган Ўшим менинг.

Туғилмайин сўйдирилган гўдакларим,
Бешик кўрмай гўрга кирган малакларим
Тилка-тилка бўлган бағр юракларим
На оламга, на фалакка керакларим
Кечир боши кестирилган хешим менинг.
Бобуримдан қолиб кетган Ўшим менинг.

Дунё сени қадаҳ қилиб қонлар ичар,
Бир бошимда ҳар лаҳза минг мотам кечар,
Қайда бало бўлса Турон юртга кўчар,
Яқин борсанг ҳолинг кўриб махшар қочар
Кечир барча ўққа нишон хешим менинг.
Бобуримдан қолиб кетган Ўшим менинг.

Ўчоғимда кул бўлганлар қўрман деди,
Ялоғимдан кун кўрганлар эрман деди.
Бор қутурган аҳли қанжиқ шерман деди.
Бори ўзбек қаёқдасан зўрман деди.
Кечир бахтиқора элим, хешим менинг.
Бобуримдан қолиб кетган Ўшим менинг.

Қалам билан ашкдан бўлак қуролим йўқ,
Заволим бор афсус бугун камолим йўқ.
Ғанимларим иқболи бор, иқболим йўқ.
Туркистоним — қуёшим йўқ, ҳилолим йўқ
Кечир музтар, налондирман хешим менинг,
Бобуримдан қолиб кетган Ўшим менинг.

Етимларим Гўрўғлидек унадилар,
Қасос учун Ғиротларин минадилар,
Ғанимларим ўтин каби синадилар
Липпиллаган пилиглари сўнадилар,
Кечиринглар, етимларим хешим менинг,
Бобуримдан қолиб кетган Ўшим менинг.

Тангрим, буюк Темуримни қайта бергин
Адолатли амиримни қайта бергин
Дастларига шамширини қайта бергин,
Талон бўлган турк ерини қайта бергин,
Кечир қасос муқаррардир хешим менинг,
Бобуримдан қолиб кетган Ўшим менинг.

Аму Сирнинг орасини пирхона қил,
Ғархонадир, аввалгидек эрхона қил,
Хархонадир, йўлбарсхона, шер хона қил,
Туркистонни тикла, Тангрим, ягона қил,
Кечир шоир Юсуфингни хешим менинг,
Бобуримдан қолиб кетган Ўшим менинг.
2012. 9. 2

 

Ўшда қирилаётган ўзбекларни ҳимоя қилинг!

 

Хоразмдаги меҳмонхоналардан бирида бир аёл икки қизи билан “ишлайди”, фоҳишалик қилади. Бу аёлнинг эри ҳар куни аёли ва қизларининг топганини ҳисоб китоб қилиб, қимматбаҳо машинада героин уриб юради. Шу халқ Ўшга бориб қирғиз фашистларидан ўзбекларни ҳимоя қилармиди?!

Мен халқнинг зўри қамоқхоналарда дердим. Энг даҳшатли зиндонларда барча турдаги маҳкумларни кўрдим. Зўрини кўрмадим.

Хоразм шоҳи деб ном чиқарган Валерия Полвонов Хоразмнинг собиқ ҳокими Бобожонов билан Каримовнинг қайн синглиси тамара Акбаровнага пора берган. СНБ ва ИИБ бошлиқлари ундан пора олишган. Хоразмшоҳ ҳозир Жаслиқда. Бош қулоқ. “Жаслиқ”да бухоролик. Водийлик ҳокимлар ўтирибдилар. Халқни ҳоким пайти бир уриб ер тишлатганларини айтиб мақтанишади – ҳаммаси “қулоқ”. Умрида бир китоб ўқишмаган. Қомоқхоналарда зўр одамларни кўрмадим, Салайнинг суратини ҳам кўрмадим. Қамоқхоналарда ватан хоини деб менинг суратимни кўрсатишади, деб ёзибди Салай. На оти, на сурати бор!

Қамоқхоналарда оммавий сотқинликни, қулоқликни – руҳий бесоқолликни кўрдим.

Мен Жаслиқда қулоқларни “кет” дердим. Бу ерда “ў” ни “е” га алмаштириб айтаяпман. Аста секин маҳкумлар ҳам, пагонлилар ҳам қулоқларни “кет” дейдиган бўлишди. Ҳатто мустабид Каримов командасидаги пагонлилар ҳам сотқинлардан нафратланишади. Ҳам ишлатишади, ҳам кет дейишади. Кетлардан бири, бош қулоқлардан бири Жиззах шаҳридан, Жиззахлик тўралардан бири Эроний Вали Мусаев! “Жаслиқ”да уни ҳамма билади. У “Жаслиқ”қа қулоқ тайёрлаб беради. У ҳақда:

Қулоқман гап тераман
Элни сотиб қираман.
Бир отим нос берсангиз
Онамни ҳам бераман!

деганга ўхшаш шеърлар тарқалди “Жаслиқ”да.

Пагонлилар Вали кет ҳақида айтганларингни бизга ҳам айтиб бер деб кулишардилар. Қаранг, сотқинлардан Каримов пагонлилари ҳам нафратланишади. Бизнинг мухолифатчи профессор, фан номзоди, шоиру ёзувчиман деб юрган чаламуллалар сотқиндан мухолифат етакчиси, даҳо, классик шоир ясашади. Дўстларимдан бири нега мақолаларинг бир томонлама, деб ёзади менга. Бу дегани нега Салайни сотқин деяпсану, Абдураҳим Пўлатни ёмонламайсан дегани.

Биродарим! Марҳамат, Абдураҳим Пўлатнинг Салайдек Ватанни ва Халқни сотганининг далилини беринг, Мен Абдураҳим Пўлатни шарманда қилай! Далилингиз йўқми, бас, ҳарамдан чиққан Салайнинг ҳарамидан четда бўлинг!

Москвада ўрис миршабига икки ака ука бесоқол бўлиш учун навбатда турибди.

Оқсарой ҳарамидан чиққан Салайга тарафкашлар навбатда турибдилар.

КГБ ҳарамидан чиққан, бугун Путин ҳарамида бўлган Мустабид Каримов ҳарамида миллионлаб ўзбеклар бесоқол бўлиш учун навбат кутаяпдилар. Эл жисмоний ва руҳий бесоқол бўлиш учун курашмоқда. Тўйлар муборак янграяпди, тағин совуқ овоз:

Ўшда қирилаётган ўзбекларни ҳимоя қилинг!

Қани муҳтарам Толибжон ака, бу овозни ўчиринг. Бу овоз халқни шундай буюк курашдан чалғитади.

Э, рахмат, Толибжон ака, пайдо бўлдилар. Муборак овоз янгради:

– Абдураҳим Пўлат – КГБ! Ўчир овозингни, халқни курашдан чалғитма!

Мухтарам Толибжон ака! Сўнгги икки мақоламни МХХ ходими таъсирида ёзилган мақола дебсиз. Абдураҳим Пўлат таъсирида демоқчисиз.

Мени кўп карра Президент ёнига таклиф қилишган. Айримларини айтай: 2001 йилда СНБ қамаганидан кейин СНБ Бухоро вилоят бўлими раиси Геннадий Деҳқонович Якубов деди:

– Президент ёнида сиёсат учун юрсанг бўлди. Истаган жойингдан боғ ол! Вилоят ҳокимлари эшигингда хизмат қилади. Деҳқончилик қилиб юрма. Сен СНБ подвали ва қора меҳнат учун туғилмагансан. Мен Сенга шахсан Президент номидан айтаяпман.

Бундай таклиф 2007 йил ёзида қамалишимдан олдин ҳам бўлган. Мен доим рад этдим, қора меҳнат ҳисобидан яшадим.

Мен аллақачон қаҳрамон бўлардим, камида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида раис бўлиб ялло қилиб юрардим. Ўзимку майли, ўғилларимнинг ҳам суяклари майдаланмасди. Мен қисматимдан нолинмайман, фахрланаман!

 

Қизим, сенга айтаман, келиним сан эшит

 

“Жаслиқ”дай ўлим лагерида ҳам синмадим. Кўп одамларга нафим тегди. Супурги шўрво бериладиган зонани балиқ бериладиган зонага айлантирдим. Бу ишларни ўлимни бўйнимга олиб қилдим. Ҳолбуки, “Жаслиқ” тоғман деганларни ҳам синдирди.

“Жаслиқ” тўраларидан бири: “Юсуф Жума “Жаслиқ” да ҳам Юсуф жума бўлиб қолди, барчани фалонига қўйган”, деб айтганини эшитган маҳкумлар бор. Куёвингиз, сиз туфайли бегуноҳ қамоқда ётган, ажойиб йигит Аъзам Фармонов чиқса, ундан эшитасиз. Мен Худодан бу бегуноҳ йигит тезроқ озод бўлишини сўрайман. Ва мени эшитган Халқаро ташкилотлар мулозимларидан ҳам буни илтимос қилаяпман.

“Жаслиқ” да бир оғиз ҳақ гап ўлимга олиб боради. Жаслиқда янграган булар:

Тождорга дунёни додхона қилай,
Элни еб битирмай мотхона қилай.
Отимни ютолмас бўғзи йиртилар
Оғзини отимга отхона қилай.

Ёхуд
Ишим йўқ саройи олтининг билан,
Қузғундай қоп қора ботининг билан.
Қалбимдан қопасан қутурган тождор,
Мени ушладингми хотининг билан!

Ёхуд
Подшомиз порани яхши кўради,
Эл ризқин чўнтакка уриб юради.
Кўзи оч, ҳаттоки сўрғич кўрсацанг
Сўрдир деб оғзини очиб туради.

Ёхуд
Шоҳим, синанг Юсуфни, қишлоқнинг боласини,
Кўринг Қоракўлимнинг Бойкентдек қалъасини.
Меҳмонга қўй калласин йедирмоқ бизда одат,
Мен Сизга едираман отимнинг калласини.

Жаслиқда қалам қоғоз берилмайди. Мен буларни хаёлимда ёзиб пагонлию пагонсизларга айтиб юрганман. Ҳар бир сўзим менга қимматга тушган, бесаноқ ўлимларни кўрдим. Лекин юқорида ёзган шеърларим туғилди. Бир тўртлигим Каримовнинг бойлигидан, ордену нишонларидан баланд туради. Бесаноқ ўлимларни кўриб МХХ таъсирига тушмаган одам, энди МХХ таъсирида мақола битадими?! Сиз ўша мақолангизда аниқ фанлар ҳақида гапиргансиз, лекин менинг икки мақолам аниқ далиллар асосида битилган. Нега ўша аниқ далиллар ҳақида ёзмайсизлар. Аниқ далиллар ҳақида сўз очсангалар Салай ва Салайчилар, руҳий бесоқоллар шарманда бўладилар. Шундан қочасизлар.

Аъзам Фармонов билан иккаламизни ҳар ойда бир маротаба Нукус Турмасига Воронокда юборишади. Алоҳида, алоҳида. Ҳар биримиз бир Воронокда. Қайтишда сталипинда бир сафар бирга қайтдик. 2003 йил Пўлат Охун ўтказган конфренсияни эслади. Аъзам:

– Юсуф ака, ўша конфиренсияда даҳшатли нутқ айтгансиз. Мен ёздириб олганман. Неки деган бўлсангиз бари юз берди. Афсуски, Сизни ҳеч ким қўлламади, – деди.

Сиз ҳатто шуни ҳам тан олмай, мени айблайсиз. Пўлат Охуну Отаназар Ориф ва сизгача барча барчанг бурнингдан нарисини кўраолмасликларингни билдирган ўша конфренсиядан менга қарши нимадир демоқчи бўласиз. Аниқ фандан лоф урасизу аниқ далил келтирмайсиз.

Евробанк йиғини эсингиздами?! Ўшанда менинг сўзимни таржима қилишга қўрққансиз. Ўша йиғинда наинки сизга ўхшаган Ўзбекистонлик сиёсатчилар, балки дунё сиёсатчилари ҳам адашдилар. Мен ҳақ бўлиб чиқдим. Эр одам, мусулмон одам тўғрисини айтиши керак.

Ҳарамда на эр, на мусулмон бўлади. Ҳарамда аёллар ва бичилган қуллар бўлади.

Парга пар муносиб Тангри қўяр санг,
Ғарга ғар муносиб, ўғрига ўғри.
Менинг юрагимда пушаймон аттанг,
Ботил Ислом Карим йўлингиз тўғри.

Аму сир орасин қабр қилдингиз,
Сиздай тўнғизларни тақсир қилдингиз,
Элни ўзингиздай басир қилдингиз,
Қотил Ислом Карим йўлингиз тўғри.

Сақол қўлиб олган шайтон имоми,
Тупикдонингиздир оғзининг шоми,
Сиз каби барининг кетгандир томи,
Разил Ислом Карим йўлингиз тўғри.

Муқанна пес эмиш, кофирмиш Темур,
Ислом бошланармиш булардан манфур.
Кўрсатиб қўйяпсиз кимлигин кофир,
Бедин Ислом Карим йўлингиз тўғри.

Яшашга арзимас хоин қулоқлар,
Аҳли тамагирлар, аҳли ялоқлар.
Қуринг қабристонлар, қуринг қамоқлар,
Ғарфел Ислом Карим йўлингиз тўғри.

Бу эл мушрифиқини – Юсуфни ейди,
Худосиз золимга Худо сиз дейди.
Тангри лойиғини бошига қўйди,
Бе йўл Ислом Карим йўлингиз тўғри.

Бу Юртда сотади ҳаммани ҳамма,
Тинмайди ота-от қама-ю қама.
Ёр ости гўристон ер усти турма,
Ботил Ислом Карим йўлингиз тўғри.

Ўлакса қавмнинг калхатидирсиз,
Сўқир бадбахтларнинг бадбахтидирсиз.
Осийга Оллоҳнинг офатидирсиз,
Қотил Ислом Карим йўлингиз тўғри.

Муҳтарам муборак зот Толибжон Ёқуб! бир ҳисобдан Сизнинг Салайчи бўлганингиздан мамнунман. Салайни асраш керак. У юз йилда эмас, минг йилда бир туғиладиган зотлардан. Минг йилда! Бобоси Маҳмуд Ялавоч ўтганига қарийб минг йил бўлаяпти.

Ҳурматли Толибжон Ёқуб ака!

Қизим, сенга айтаман, келиним сан эшит деган гап бор. Сиз мен ҳурмат қиладиган одамсиз. Ҳар қандай гап сўздан қатъий назар Сизга бўлган ҳурматим ўзгармайди. Сизга айтаман, анови ҳарамдан чиққан келинлар эшитсин. Мухолифат иккига бўлинади:

Халқдан чиққан мухолифат.

Ҳарамдан чиққан мухолифат.

Ўзбек мухолифатини ер билан битта қилган ҳам ҳарамдан чиққан мухолифат. Ҳозир панд бераётганлар ҳам ўшалар. Яқинда собиқ вазир, собиқ Суд раиси, собиқ давлат арбобининг сўзларини тингладим. Бу кимса шу қадар калтабинки, соатлаб вайсади, бир фикр чиқмади. Бу арбобнинг овқатланишини кўрганлардан бири айтиб берди: Умрида нон кўрганга ўхшамайди. Овқатга икки қўллаб ташланади, аёли ҳам шундай. Наҳотки, шундай лавозимда ишлаб, ўзини бир тўйдирмаган деб қолди.

Мен дедим: Бундайлар ўзини тўйдира олмайди, чунки кўзини тўйдира олмайди. Каримовникига ҳам икки қўллаб ёпишган бўлса керак, кетнинг кетига тепган.

Ҳозир бу киши муҳолифатда!

Ватан ва халқни ўйлайдими бу!

Ватан ҳам халқ ҳам – қорни!

Ҳарамдан чиққан муҳолифатни Ватан ва халқ қизиқтирмайди. Булар СНБ тавсияси билан лавозим олганлар, депутат бўлганлар. Ўзбекистонда қишлоқ оқсоқоли ҳам СНБ малайи бўлади, биласиз.
СНБ рухсат бермаса наинки республика депутати ҳатто фуқоролар йиғинига ҳам депутат бўлолмайди.

Сиз Толиб ака, ман шу ҳарамдан чиққан муҳолифат оғушида туриб бировларни КГБ дейсиз!

Абдураҳим Пўлат – Салайдай депутат бўлдими!

Салайдай – Оқсарой нематларидан баҳраманд бўлдими!

Аксинча, боридан айрилди. Ҳозир камтаргина ҳаёт кечиради!

Мен қамоқдан чиққанимдан кейин энг биринчи жанжаллашганим Абдураҳим Пўлат бўлди. Лекин биз бесоқоллардан эмасмиз, жанжаллашдим, деб бир умр бировни душман санайдиган, биз эрлармиз.

Мен Салайни ҳам бошқасини ҳам ғаним санамайман. Ҳатто иблис Каримов командасида ҳам менга ҳайрихоҳ одамлар бор. Бирон демократ президент келса, улардан Ватан ва халқ манфаати учун фойдаланиш мумкин.

Биз шундоқ бағри пок бўлишимиз, эрлар бўлишимиз керак!

Айблармизни бўйнимизга олайлик, Салайдек беайбликни – Худоликни даво қилмайлик!

“Мен ҳеч кимман, сен кимсан?! ”

Бир оғиз қаҳрамонлик ҳақида.

Кўпчилигимизда зимдан қаҳрамонлик давоси борлигини кўриб, дахшатга тушдим.

Биз киму қаҳрамонлик не?

Биз Жавҳар Дуда эмасмизку, Россиядек йиртқич босқинига қарши чиққан бўлмасак.

Путин остонасидаги бир малайни йўқота олмайдиган халқмиз!

Икки марта митинга чиқдим деб, радиода икки оғиз вайсадим деб, бир икки оғиз Каримовга қарши гапирдик деб, бир икки чала ташкилот туздик, грант олиб едик деб.

Фалон вақт қамоқда ётдик деб, қаҳрамонлик даво қилишга ҳеч кимн инг ҳаққи йўқ.

Юртда озодлик ўрнатдикми, Туркистонни тикладикми?!

“Мен ҳеч кимман, сен кимсан?!” деб ёзган Америкалик шоира.

Мен ҳам ҳеч кимман, бошқалар ҳам ҳеч ким эмас!

Менинг аёлим Ўзбекистоннинг Қоракўлидан, Американинг Вашингтонигача келган. Айрим сафдош дўстлар биринчи қадамдаёқ сотган. Айримлари кейинроқ. Кураш йўлида бизда камдан-кам одамлар қолади. Ё битта, ё икита. Шу боисдан ҳам биз узоққа бормаймиз!

Алқисса, Вашингтонга ўн бир яшар ўғлим билан уч карра бориб, бир идорани тополмайди, тил билмайди. Ўн бир яшар ўғлим йўл-йўлакай тилни бир оз ўрганиб, Вашингтонга бора оладиган бўлади. Лекин уларнинг қўлида Вашингтонга яқин яшаётган бир “қаҳрамон” дўстимнинг телефон номери бор. Аёлим, “Юсуф Жума ҳеч кимга ишонмаса ҳам сизга ишонарди, илтимос фалон идорани кўрсатсангиз, ахир ҳар келганимда сиздан илтимос қилганман, ҳар гал ишим йўқлигида олиб бораман дейсиз, уч марта илтимос қилаяпман!”

“Қаҳрамон” дўстим фалон идоранинг эшигини кўрсатишни умуман рад этади.

Хайрият Абдураҳим Пўлат идорага олиб борган, Юсуф Жума “Бирлик”дан кетганди демаган.

“Мен тарих олдида ҳам, Ватан ва халқ олдида ҳам хизматимни қилиб қўйганман!”, деб жавоб берди “қаҳрамон”!

Ўзининг ҳеч ким ўқимайдиган сайти ва сайтдаги суратларини тарих билган кимсаларга фақат ачинаман.

Эй Салайдан бошлаб “Қахрамон”гача бўлган ҳеч кимлар, сизларнинг асл башаранг очилса, фарзандларингиз ҳам сизлардан жирканишади! Худони билинглар!

Мен ҳеч ким эмасман, сизлар ҳам ҳеч ким эмассизлар!

Яна ўша совуқ овоз:

“Ўшлик ўзбеклар қирғин бўлмоқда, биз уларни ҳимоя қилишимиз керак!”

Ҳой муҳтарам Толибжон ака, Бу Абдураҳим Пўлат – КГБ! Яна халқни чалғитмоқчи. Бесоқол бўлишдек буюк курашдан чалғитмоқчи.

Ҳали ҳам элимиз бахтига соғ омонсиз! Чалғитувчи Абдураҳим Пўлатга ўхшаган КГБларга қарши ДАН ходимидай ҳозиру нозирсиз. Фақат қўлингизда таёқчангиз йўқ. Қўлингизга Салайнинг қаламини олинг. Мақола ёзишни эплолмагач шеър ёзишни эплармиди. Бошига урадими қаламни, ё бошқа жойига урадими?!

Мана бесоқол Каримов ҳарамида миллионлар қайта қайта бесоқол бўлиш орзусида навбатда туриб тўйлар муборакни куйлаяпдилар. Мана Салай ҳарамида беш-ўн тарафкашлар навбатда тўйлар муборакни куйлаяпдилар.

Мана Московнинг Ўрис миршаби ҳарамида икки ака ука бесоқол бўлиш учун навбатда туриб тўйлар муборакни айтмоқда. Акани ўрис миршаби бесоқол қилаёнганда ука тўйлар муборакни куйлаяпди, мана укани ўрис миршаби бесақо қилаётганда ака тўйлар муборакни куйлаяпди.

Шайтон куй чалади барча рақсда
Жаҳолат, разолат, ҳасад куйлари.
Хиёнат, залолат шаҳват куйлари
Шайтон куй чалади барча рақсда.

Уйнайди подшолар, ҳоким, вазирлар
Қозилар, миршаблар ўйнашар роса.
Ўйнайди оломон, маддоҳ шоирлар
Шайтон куй чалади барча раққоса.

 

Юсуф Жума

10 февраль 2012 йил

 

http://www.harakat.net/el_news.php?id=10600

 

Sorry, the comment form is closed at this time.