Jan 192012
 

januari 18th, 2012 at 21:18 by admin


Менинг яқинларимга тазйиқ

Муҳтарам хонимлар ва жаноблар!

Мен Сафар Бекжон 1980 йилларнинг ўрталаридан бери сиёсий ва ижтимоий фаолият кўрсатиб келмоқдаман.
Ўзбекистон мустақиллиги учун ва кейинчалик диктатурага қарши сиёсий мухoлифат ташкилотлари сафида иштирок этмоқдаман. Шу давр мoбaйнида оила яқинларим ҳақида бирон марта шикоят ёзиб арз қилмаганман.

Мен 1993 йилда қамалганимдан кейин орадан бир ойлар ўтиб-ўтмай хонимим Курбанойга нисбатан жиноий иш очилди. Ойларча тергов қилинди вa уй қамоғида тутилди.

1994 йили баҳорида менга ҳукм ўқилди. Кўп ўтмай отам ва укаларим маҳаллада маҳкама қилиниб сургунга жўнатилдилар. Мен қамоқдан чиққандан кейингина уларга Ўзбекистонга қайтишга рухсат берилди.

1999 йилги Тошкент пoртлашларидан буён мени Интерпол орқали Ўзбекистонга қайтариш учун диктатура барча имконларини ишга солиб келмоқда. Бу даврда иккита укам қамалди. Бекчанов Яраш 1967 йилда туғилган. 2002 йилда Туркманистондан ушлаб келиб қамашди. Бекчанов Бекназар 1976 йилда туғилган. Хоразмда 2003 йилда қамалди. Иккаласининг ҳам чўнтагидан наркотик чиқди дейишди. Терговда, ”Аканг Сафар Бекжoн халқ душмани ва уни ушлаб берилишига ёрдам берасанлар”- деб қийнаган. Бекназар укам 3 йилдан кейин қамоқдан чиқарилди ва кўп ўтмай сирли тарзда оламдан ўтди. Яраш Бекчанов қамоқдан кейин Москвага қочиб келиб яшаётган эди. 2011 йил ноябр ойигача Москва вилоятидаги автогаражларда механик ишчиси эди.

Москва вилояти Калонна шаҳрига иш учун борган. Русча билмайдиган бошқа ўзбекларга ёрдам бериш учун чақирилган, полиция участкасида ёлғон гувоҳлик бермаган. Натижада ўзига нисбатан текширув ўтказилган. Бекчанов фамилияли акаси Интерполда ва МДҲ ичида изланаётганини ўрганишган. Ярашга чўнтагингдан чиққан 200 рубл пул озлик қилади кутилиб кетишинг учин дейишган. Ўзбекистонга депoртация қилиниш учуун ҳаракат қилишаётгани аниқланган. Бекчанов Яраш қонуний ҳужжатлар асосида Москва вилоятида яшаб келаётган эди.

Калонна шахар тергов идораси ва қамоқхона маъмуриятига ҳужжатлар асосида мурожаат қилинган. Яраш Ўзбекистон қамоқхоналарида қийноқлар оқибатида хасталанган. Ҳозир Калонна шаҳар қамоқхонасида доимий қўрқитув натижасида психолoгик депрессияга учраган.

Яраш бундан икки йилча олдин Москвадаги ”Мемориал” ташкилотига ёрдам сўраб мурожаaт қилган эди.

Lousanne. Suisse

President of Uzdemfund

Writer, publicist, politician and member of International Pen club

Safar Bekjon

Tel :41 21 624 12 59
Mobil : 41 78 943 73 11.

http://yangidunyo.com/?p=485#more-485

Sorry, the comment form is closed at this time.