Jan 152012
 

Ҳуқуқ-тартибот органлари билан олиб борилган кураш натижаларини
чуқурроқ таҳлил килиб, давлатимизнинг энг юкори органи – Олий Мажлис
томонидан демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик
жамиятини тузишга қарши содир этилган жиноятларни аниқлашга муваффақ
бўлдим.
Олий Мажлис жиноятлари қуйидагилардан иборат:
1.    <<Ўз.Р. Президенти сайлови тўғрисида>>ги, <<Ўз.Р.Олий Мажлисига сайлов тўғрисида>>ги, <<Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида>>ги Қонунларда сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш сайлов комиссиялари амалга оширишлари ҳақида аниқ ёзилган, яъни
сайловни амалга оширувчи комиссиялар сайлов комиссиялари деб аталади.
<<Фуқаролар Йиғини раиси сайлови тўғрисида>>ги Қонунда сайловни ташкил
этиш ва ўтказиш қандайдир Кўмаклашувчи комиссиялар амалга оширади.
ФЙ раиси сайлови билан Президент сайлови орасида қандай фарқ бор? Ҳеч
қандай фарқ йўқ.
Уларнинг ўзаро фарқи йўқ бўлса қандай сабабларга кура ФЙ раиси
сайловини сайлов комиссиялари эмас, ҳеч қандай макомга эга бўлмаган
қандайдир кўмаклашувчи комиссиялар амалга оширади? Комиссиялар номини
ўзгартиришга Олий Мажлисни қандай зарурат мажбур қилган?.
Комиссиялар номини ўзгартириб, оддий халқ учун ўта мужмал бўлган
сайлов қоидаларини баттар чигаллаштириш кимларга зарур бўлиб қолди?.
2.    Сайлов комиссиялари ваколатларида сайловга тайёргарлик кўриш ва
овоз беришни ташкил этиш масалалари юзасидан тушган ариза ва
шикоятларни кўриб чиқиши хамда улар юзасидан қарорлар қабул қилиши
ҳақида аниқ ёзилган.
Бунинг маъноси ариза ва шикоятлар коллегиал тартибда куриб чикилиши
лозимлигини англатади, яъни айнан коллегиал тартибида куриб чикилиши
учун комиссиялар тузилади
Кумаклашувчи комиссиялар ваколатида <<хамда улар юзасидан карорлар
кабул килади>>-деган жумла ёзилмаган.
Бундай имтиёздан мохирона фойдаланиб кумаклашувчи комиссиялар
шикоятларни коллегиал тартибда куриб чикиш ва улар юзасидан карорлар
кабул килишдан конунан озод килинган.
Натижада шикоят муаллифлари куйи комиссиялар шикоятлари устидан юкори
турувчи комиссияларга шикоят келтириш хукукларидан ёппасига конунан
махрум килинган.
Бундай харакатлар демократизм принципларига зид булиб, ушбу
конунбузарлик конун билан тасдикланган.
Комиссиялар номини узгартирилиши ва <<хамда улар юзасидан карорлар
кабул килади,>>-деган жумлани комисия ваколатларидан олиб ташланиши
онгли равишда атайлаб уюштирилган.
Чунки бундай имтиёзлар махаллий давлат органлари амалдорларининг
орзикиб кутган орзуси эди.
Чунки бундай имтиёзлар уларга демократик принципларни осонгина четлаб
утишга кулай имкониятлар беради.
Бундай имтиёзлар хар кандай шикоятларни биринчи инстанциянинг узидаёк
даф килиб ерга кумиб ташлаш имконини беради.
Мабодо шикоят юзасидан кабул килинган карорни талаб килиб колишса,
оддийгина, конунда карор кабул килиш хакида хеч нарса ёзилмаганлигини
рукач килиб, шикоятчини кабинетдан ташкарига кузатиб куйиш имконини
беради.
Амалда халк орасида конунни кенг таргиб этилмаганлигининг сабаби
конунда конунбузарлик мавжудлигидадир.
Прокуратура  органлари, Олий Мажлис Синати ва Конституциявий суд
амалдорлари нега индамай кузатиб туришибди деган саволнинг жавоби
битта:  Халкни ёппасига ахмок килиш максадида бу буткани уларнинг
узлари уйлаб топишганидан кейин кузатиб турмай нима килишсин.
Уларнинг хизмат фаолиятларини хеч ким назорат кила олмайди, чунки
шикоятлар Президентгача етиб бормайди.
26.12.11.куни мен Кониституциявий судга ушбу конунбузарликлар хакида
шикоят топшириб, куйидаги саволларга жавоб беришларини сурадим:
1. Комиссиялар  номини узгартиришдан максад  нима?
2. Кумаклашувчи комиссия ваколатларидан <<хамда улар юзасидан карорлар
кабул килади>> -деган жумланинг ёзилмаганлиги сабабли <<ФЙ раиси сайлов
тугрисида>>ги Конун демократик принципларга зид булиб, барча
махаллаларда утказилган сайловлар нодемократик хисобланиб, сайловлар
натижалари хакикий эмас деб топилиши лозим.
Ушбу Олий Мажлис амолдорлари томонидан содир этилган жиноий
харакатларни энг олий амалдорларнинг узаро келишувисиз амалга ошириб
булмайди.
Улар сайлов жараёнида прокуратура органларига шикоятлар ёгилишини
аввалдан аник кура билиб, прокурорларга сайлов жараёнида аралашмай
туриш хакида пинхона буйрук беришган. Демак Бош Прокурор ана шу
келишув аъзоларидан биридир.
Шунинг учун хам прокурорлар шикоятларим юзасидан тегишли карорлар
кабул килишдан бош тортишган. Шунинг учун хам махаллий давлат
органлари амалдорлари куркмасдан жиноий харакатларни амалга ошириб,
узлари хохлаган раисларини сайлаб олишган.
Олий Мажлис амалдорларининг ушбу ҳаракатлари уюшган гуруҳ томонидан
содир этилган жиноят бўлиб, демократик ислоҳотларни янада
чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини тузишга қарши, яъни Президент
И.А. Каримов олиб бораётган сиёсатига қарши қаратилгандир.
Рустамов Шуҳрат Маҳмудович.
Тел: (+998-90)  353-19-31.
Пресс-центр: <<Ўзбекистонда ҳалол ва адолатли сайловлар учун>> жамоат бирлашмаси.
15.01. 2012 й. Тошкент, Ўзбекистон.

Sorry, the comment form is closed at this time.