Jan 152012
 


Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг фаоли Нурали Кўлобов ва Эзгулик
Жамиятининг фаоли Абдумурод Норбоев 2011 йил 7 декабрь куни Чироқчи
туман хокимият биноси ёнида “нотаниш” аёлни ҳақорат қилганликда
айбланиб, хуқуқ фаолларига 15 суткадан тортиб 10 суткагача қамоқ жазоси
белгиланди. Эсингизда бўлса,бу икки фаол изғирин қишда Чироқчи туманида
электрэнергия ва газ танқислиги муаммоси туфайли қишлоқ аҳли билан
агар қишлоққа свет билан таьминланмаса  8 декабрь кунидан эьтиборан
норозилик акциялари ўтказишларини маьлум қилишганди.
Чироқчи туман судьяси чиқарган қарорга кўз югуртирар эканман,бу
ўтказилган суд умуман қолибга тўғри келмайди,яьни судья Юсупов ҳам “провакацион”қарор чиқариб берган.
Суд қарорида шундай сўзлар бор, нима эмиш Нурали Кўлобов ва Абдумурод Норбоев Садоқат  Назарова исмли аёлни “Жалаб” деб ҳақорат қилган эканлар.
Савол туғилади.
1.Бу аёл ким,қайси манзилда яшайди  ва қаерлик нима иш билан шуғулланади ?
2.Соат 21.30да қайси юмуш билан Чироқчи туман хокимияти биноси олдида
бориб қолган?
3.Нега суд қарорида  булар батафсил кўрсатилмаган?

Суд қарорида оддий кўринган саволлар  жумбоқлигича қолмоқда ва очиқ турибди.Бу қарорда “правокацияни”  ҳиди анқиб турибди.
Судья Юсупов менинг ишимни ҳам олиб борган судья.Мени ҳақорат қилиб, уриб кўзимни кўкартирган Пардаев Орифга нисбатан маьмурий жавобгарлик
бўйича қамоқ жазосини белгиламаганди. жарима билан чеклаган  эди холос!
Яна бита кўриб чиққан  ишларидан бири,Ўктам Абдуназаровнинг марҳум
акасининг автосервисидаги каттагина ўғрилик бўйича эди.
Махкамани олиб борган судья Юсупов ўғри Маҳматқулов Шамшодни очиққа
кесиб кўя қолди.
Маҳматқулов Шамшод “оддий ўғрилардан” эмас эди.
Кимсан Чироқчи туман автопарк хўжайинларидан бири.
Хуллас “пулинг бўлса,чангалда шўрва”деб бежиз айтишмаган.
Яна Нурали Кўлобов масаласига қайтсак,Нурали Кўлобов ва Абдумурод
Норбоевлар айни кунда адвокат ёллашган.
Суриштирув давомида шулар аниқланганки, “Садоқат Назарова” исмли аёл
йўқ шахс экан. Судга тақдим қилинган  ҳужжатдаги кўрсатилган  манзилда
унақа “Жалаб”деб ҳақорат қилинган аёл йўқ бўлиб чиқаяпти.
Балки Судья Юсупов ўзлари манзилини қасддан кўрсамагандирлар,
суриштириб қолгудек бўлишса, яна “ҳақорат” oз тасдиғини топиб қолмасин
деган таҳлика бўлган деб ўйлайман акс холда манзилини кўрсатардилар.
Икки фаол айни кунда адолат қарор топиши илинжидалар.
Ҳамма гап шундаки “бульдозер” билан ковлашса ҳам  адолатни топиш  қийин.
Ойдек ва гулдек равшан кўриниб турибдики,
“калаванинг учи”  тепада!
Абдмурод Норбоев тел.+99875974555617
Нурали Кўлобов+998755260373,+998914533797

15-январь, 2012- йил.
Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қашқадарё вилоят бўлими раиси

Sorry, the comment form is closed at this time.